Маъруза №21 Мавзу: Олий асаб фаолияти, унинг типлари. Шартли рефлекслар, сигнал тизимлари



Download 370,9 Kb.
bet1/7
Sana29.05.2022
Hajmi370,9 Kb.
#614456
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
oliy asab faoliyati uning tiplari. sh


МАЪРУЗА № 21
Мавзу: Олий асаб фаолияти, унинг типлари.
Шартли рефлекслар, сигнал тизимлари
Режа:

1. Олий асаб фаолияти.


2. Шартли рефлексларнинг умумий тавсифи ва хоссалари.
3. Шартсиз ва шартли рефлекслар турқумланиши.
4. Шартли рефлекслар ҳосил қилиш услуби.
5. Шартли рефлексларнинг вужудга келиш механизмлари.
6. Шартли рефлексларнинг тормозланиши.
7. Мия пўстлоғида таъсирланишлар тахлили ва синтези.
8. Одам олий асаб фаолияти.
9. Иккинчи сигнал тизими. Нутқ.
10. Олий асаб фаолиятининг типлари.
11. Экспериментал неврозлар.


Таянч сўзлар

Олий асаб фаолияти, шартли рефлекслар, табиий шартли рефлекслар, сўнъий шартли рефлекслар, вақтинча боғланиш, шартсиз тормозланиш, шартли тормозланиш, таъсиротлар тахлили, таъсиротлар синтези, динамик стереотип, биринчи сигнал тизими, иккинчи сигнал тизими, мусбат индукция, манфий индукция, кетма-кет индукция, бир вақтдаги индукция, экспериментал неврозлар.




Олий асаб фаолияти
Марказий асаб тизимининг энг юксак бўлими — мия катта ярим шарлари, ундаги пўстлок ва пўстлокка яқин пўстлок ости тузилмалар организм олий асаб фаолияти (ОАФ, хулқ-атвори) ни амалга оширади. Олий асаб фаолияти ўзгариб турувчи табиий ва ижтимоий шароитларда адекват хулқ-атворни таъминловчи шартсиз ва шартли рефлекслар ҳамда олий руҳий функциялар мажмуасидир.
Бош мия юксак бўлимлари фаолиятининг рефлектор характерини биринчи бўлиб И.М.Сеченов “Бош мия рефлекслари “ номли асарида очиб берди.
И.М.Сеченов гоялари И.П.Павлов асарларида ривожлантирилди ва тажрибаларда исботланди. И.П.Павлов катта яримшарлар пўстлоғи функцияларини объектив ўрганиш усулларини ишлаб чиқди, шартли рефлекслар услубини ва олий асаб фаолияти ҳақидаги таълимотни яратди. Олий асаб фаолиятининг асосий элементар актларидан бири шартли рефлексдир. Шартли рефлексларнинг биологик аҳамияти шундан иборатки, улар организм адаптив (мослашув) хулқининг юксак даражасини таъминловчи, организм учун моҳиятли таъсирлогичлар, сигналлар сонини кескин кўпайтиради.
Ўқитиш жараёнининг асосида, ҳар қандай орттирилган малаканинг шаклланиши асосида шартли рефлектор механизм ётади. Организм шартли рефлектор фаолиятининг асосий мазмуни бунгача фарқсиз-индифферент таъсирлагични моҳиятли сигналга айлантиришдан иборат. Таъсирланишнинг кўп марталаб шартсиз стимул билан мустахкамланиши оқибатида индифферент таъсирлагич организм ҳаётида биологик жиҳатдан муҳим воқеа билан боғланиб, мазкур воқеанинг яқинлашаетганидан дарак беради.Бундай холларда шартли рефлекс ейининг эффектор звеноси сифатида турли-туман нервланадиган аъзолар фаолият курсатиши мумкин. Одам ва хайвонлар организмида фаолияти шартли рефлектор йўл билан ўзгармайдиган аъзо йук. Бир бутун организмнинг ёки унинг алоҳида физиологик тизимлари ҳар қандай функцияси шартли рефлекс ҳосил қилиш орқали кучайтирилиши ёки кучсизлантирилиши мумкин.
Шартли рефлекслар организмнинг мосланиши учун жуда катта аҳамиятга эгадир. Улар организмнинг ҳаёт жараёнида ташқи муҳитга мосланишини таъминлайди ва ўзгарувчан ҳаёт шароитида организмнинг мукаммалроқ ориентировкаси учун зарур бўлади. Шартли рефлекслар ҳосил бўлиши натижасида организм бевосита шартсиз таъсиротларгагина эмас, шу таъсиротларнинг организмга таъсир этиш имкониятига ҳам реакция кўрсатади. Реакциялар шартсиз шароитдан бир неча вақт илгари пайдо бўлади. Организм шу вазиятда қиладиган иш-ҳаракатларига шартли рефлекслар ёрдамида олдиндан тайёрланади. Шартли рефлекслар овқат топишга, хавф-хатардан барвақт қутилишга, зарарли таъсиротларни бартараф этишга ёрдам беради.
П.С.Купанов ва Б.И.Ходоровларнинг маълумотларига қараганда, организмнинг мосланишида шартли рефлекснинг аҳамияти яна шунда намоён бўладики, шартсиз таъсиротдан илгари шартли сигналнинг таъсир этиши шартсиз рефлексни кучайтиради ва унинг ривожланишини тезлаштиради. Масалан, овқат ейишдан илгари овқат шартли сигналининг таъсир этиши овқатланишни тезлатади, яъни ҳаракат реакцияларини кучайтиради ва сўлак ажратиш шартсиз рефлексининг тезлигини оширади. Ҳайвоннинг оёқ терисига кучсиз элнектр токи билан таъсир этиб, вужудга келтирилган ҳимояланиш шартсиз ҳаракат рефлекси ундан олдин таъсир этадиган шартли сигнал туфайли кескин даражада кучаяди. Бунинг сабаби шуки, шартли ва шартсиз таъсирловчиларнинг самаралари ўзаро қўшилиб кётади, чунки иккаласи ҳам шу шартсиз рефлекс (овқатланиш, ҳимояланиш, жинсий ва бошқа рефлекслар ) марказини қўзғатади.
И.П.Павлов МНТ куйи бўлимлари – пўстлок ости ядролар, мия стволи, орқа мияда рефлектор реакциялар туғма, ирсий мустахкамланган асаб йўллари билан амалга ошишини кўрсатиб беради. Катта яримшарлар пўстлоғида эса асаб боғланишлари индивидуал ҳаёт давомида организмга таъсир этувчи ва пўстлок томонидан қабул қилинувчи кўп сонли сигналлар таъсири остида янгидан ҳосил бўлади.
Бу кашфиёт оқибатида организмда содир бўладиган барча рефлектор реакциялар икки асосий гуруҳ-шартсиз ва шартли рефлексларга бўлинади.



Download 370,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish