Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


-расм. Одамда айрим матор бирлик(А) ва бутун мускул(Б)нинг электр активлиги



Download 13,93 Mb.
bet272/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   493
Bog'liq
fizi

146-расм. Одамда айрим матор бирлик(А) ва бутун мускул(Б)нинг электр активлиги.
Мотор бирликлар

Тетаник қисқаришга асос бўладиган ҳодисаларнинг умумий схемаси юқорида кўздан кечирилган эди. Организмнинг табиий фаолият шароитида бу процесс қандай воқе бўлиши билан мукаммалроқ танишмоқ учун скелет мускулларининг ҳаракат нерви билан иннервацияланишидаги баъзи хусусиятларга тўхтаб ўтайлик. Орқа миянинг олдинги шохларидаги ҳаракатлантирувчи ҳужайра ўсиги бўлмиш ҳар бир мотор нерв толаси мускулнинг бир толасини эмас, балки мускул толаларининг бутун бир группасини иннервация қилади. Бу группа мотор бирлик деб аталади. Одамнинг турли мускулларида мотор бирлик таркибига кирувчи мускул толаларининг сони 10 дан 3000 гача боради. Аниқроқ ҳаракатларни бажарувчи илдам мускулларнинг мотор бирликларида толалар ҳаммадан кам. Масалан, кўз мускулларида ва қўл бармоқларининг мускулларида мотор бирликлар таркибидаги мускул толалари 10—25 та, улардан ҳар бири бир неча нерв толасидан иннервация олади. Бунга қарама-қарши ўлароқ, гавда ҳолатини тўғрилашда қатнашадиган ва аниқ контролга эҳтиёж сезмайдиган суст мускулларнинг мотор бирлигида 2000 дан 3000 гача тола бор. Болдир мускулларининг мотор бирликларида 1500 га яқин тола бор.


Скелет мускулларини иннервация қиладиган нерв толаларида қўзғалишнинг тарқалиш тезлиги жуда катта, шу сабабли мотор бирликни ташкил этувчи мускул толалари ҳақиқатда бир вақтда қўзғалади. Мотор бирликнинг электр активлиги қатор зич қозиқлар шаклида бўлади (146-расм, А), унда ҳар бир чўққига бир вақтда қўзғалган кўп толалардаги ҳаракат потенциалларининг йиғиндиси мос келади.
Мотор бирликнинг электр активлигини қайд қилмоқ учун мускул қоринчасига жуда ингичка электродларни санчиб киритиш зарур, бу электродларнинг энг учидан бошқа ҳамма қисми изоляцияловчи лок билан қопланган. Одамнинг турли муекулларидаги бир мотор бирлик-нинг электр активлиги шундай электродлар ёрдамида қайд қилинади.
Бутун бир мускул мотор бирликларининг қисқаришлар суммацияси. Келувчи импульсга жавобан синхрон, яъни бир вақтда қўзғолувчи мускул толаларининг ҳар бир мотор бирлигига қарама-қарши ўлароқ, мускулнинг турли мотор бирликларидаги толалар одатда асинхрон (турли вақтда) ишлайди. Бунинг сабаби шуки, матор бирликлар ҳаракатлантирувчи ҳар хил нейронлардан иннервация олади, бу нейронлар турли частотали импульсларяи турли вақтда юбориб туради. Ҳар хил мотор бирликлардаги толалар қисқариши турли вақтда бошланиб, турли вақтда тамомланишига қарамай, бутун бир мускулнивг йиғинди қисқариши нормал фаолият шароитида яхлит характерда бўлади, мотор бирликлардан ҳар бири сийрак ритмда ишлаганда (масалан, секундига 5 марта қисқарганда) ҳам силлиқ тетанусни шаклан эслатади.
Шундай қилиб, орқа миянинг тегишли нейронлари асинхрон ишлаганлиги сабабли мотор бирликлар асинхрон қисқарганлигидан, ҳаракат импульсларининг частотаси кичик бўлганда ҳам, гавдамизнинг ҳамма ҳаракатлари уйғун бўлади. Мотор бирликларнинг асинхрон фаолияти потенциалларяи бутун мускулдан ажратиб олишда шу бирликлардан ҳар бирининг электр активлигини тафовут қилишга имкон бермайди: ҳаракат потенциалларининг турли вақтда рўй берувчи чўққилари электродларда алгебраик қўшилади (интерференцияланади), шу туфайли айрим мускул толаларининг қўзғолиш даражаси ҳақида фақат бавосита фикр юритиш имконини берадиган мураккаб манзара келиб чиқади (146-расм, Б га қаралсин).
(Одам тинч тургаяда оёқ-қўлидаги мускулларнинг мотор бирликлари ҳаракат потенциалларининг фақат жуда сийрак разрядларини беради. Мускуллар тонуси шундан келиб чиқади. Озгина тарангланишда секундига 5—10 частотали разрядлар пайдо бўлади. Тарангланиш ошганда ҳаракат потенциалларининг келиб чиқиш частотаси секундига 20—50 га етади.
Мускулнинг қисқариш кучи реакцияга бир вақтда тортиладигая мотор бирликлар сонига ҳам, улардан ҳар бирининг қўзғалиш частотасига ҳам боғлиқ.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish