Якка қисқариш
Бевосита ёки воситали якка таъсирга мускул якка кисқариш билан жавоб беради. Якка қисқариш уч фазага бўлинади: кисқаришнинг латент даври, қисқариш фазаси ва бўшашиш фазаси.
Ҳар бир мускул толасининг қисқара бошлашидан олдин ҳаракат потенциали юзага чиқади.
Мускул қисқаришини миографик қайд қилишнинг оддий усулида латент (яширин) давр тахминан 0,01 секундни ташкил этади.
Такомиллашган методлар—оптик методда латент давр калтароқ (қарийб 0,0025 секунд). Шунинг учун баъзи тадқиқотчилар бу даврни ҳаракат потенциалининг латент даврига баравар ёки деярли баравар дейишади, яъни қисқариш ҳаракат потенциали билан бир вақтда ёки деярли бир вақтда бошланади, деб фараз қилишади. Қисқариш графигининг ҳақиқатда қисқариш бошланган вақтга нисбатан кечикишига сабаб шуки, мускул қисқариши бирданига бошланмайди: мускулнинг аввало таъсир этилган жойи қисқаради, воситали таъсир этишда эса мускулнинг ҳаракатлантирувчи нерв охирлари ётган қисмлари қисқаради. Мускулнинг қисқарган қисми ён-веридаги қисмларни чўзади, бу қисмлар чўзилувчан бўлгани учун тортилади. Шундай қилиб, маълум вақтгача мускулнинг умумий узунлиги ўзгармай миограф ричаги дастлаб қимирламай тураверади.
Қўзғалиш каби, қисқариш ҳам, мускул толалари бўйлаб тарқалади. Бунга қуйидаги тажрибада ишониш мумкин: бақанинг параллел толали мускулига, масалан, машиначилар мускулига иккита ричаг қўйилиб, мускулнинг бир учидан таъсир кўрсатилади. Қўзғалиш тўлқини ўтаётганда ричаглар навбат билан кўтарилади: аввал таъсирот жойига яқин ричаг, сўнгра узоқдаги ричаг кўтарилади.
Қўзғалиш тўлқинларининг ўтиш тезлиги ва қисқариш тезлиги бир хил. Одам елкасининг икки бошли мускулида қўзғалишнинг ўтиш тезлиги 3,5—5 мсек эканлиги электрофизиологик метод билан аниқланади. Қисқариш нисбатан узоқроқ давом этгани учун бутун мускул қисқарадиган пайт келади, чунки унинг қўзғалиш тўлқини етиб борган сўнгги қисмлари қисқарган вақтда дастлабки қисмлари ҳали бўшашмаган бўлади. Бу пайт мускулнинг максимал калталаниш пайтига мос келади.
Якка қисқариш миограммаси 140-расмда келтирилган. Эгри чизиқнинг кўтарилувчи ва тушувчи қисмлари кўриниб турибди; уларнинг шакли тахминан бир хил. Тушувчи тирсакдан кейин кичкина қўшимча тебранишлар келади. Бу тебранишлар аслда қисқаришнинг ўзига тааллуқли эмас: улар қўйиб юборилган торнинг эластик тебраяишларига ўхшаш эластик тебранишлардан «борат. Уша эгри чизиқда таъсир этиш пайти (а) ҳам кўрсатилган. а нуқтасидан мускул қисқара бошла-
гунча бўлган масофа қисқаришнинг латент ёки яширин давридир. Эгри чизиқ остига тўлқинли чизиқ туширилган, бу чизиқ—мускул қисқаришининг айрим компонентлари қанча давом этишини билдирадиган вақт белгиси (секундига 100 тебраниш). 140-расмдан кўринадики, бу ҳолда латент давр қарийб 0,01 секунд, қисқариш ва бўшашиш даврлари эса 0,1 секунд экан.
Гавдадаги турли мускулларнинг қисқариш тезлиги ҳар хил. Масалан, иссиққонли ҳайвонларда кўзни ҳаракатлантирувчи мускуллариинг якка қисқариш узунлиги изометрик иш режимида тахминан 10 мсек, болдир мускулининг қисқариш узунлиги 60 мсек, камбаласимон мускулнинг қисқариш узунлиги 100 мс.
Изотоник иш режимида мускулнинг кўтарадиган юки ошганда қисқариш тезлиги камаяди.
Скелет мускулининг якка қисқариш баландлиги таъсирот кучига боғлиқ. Бўсаға кучи билан таъсир этилганда мускул қисқариши аранг сезилали таъсирот кучи оширилганда қисқариш кучаяди (субмаксимал қисқарши), маълум баландликка етгач таъсирот кучи оширилганига қарамай, мускулнинг қисқариш баландлиги ўзгармай қолаверади (максимал қискариш). Бунинг сабаби шуки, мускул бир талай толалардан тузилган. Мускул толаларидан ҳар бири «бор ёки йўқ» қонунига мувофиқ реакция кўрсатади. Аммо, айрим толаларнинг қўзғалувчанлиги бир хил бўлмагани учун кучсиз таъсиротда фақат уларнинг бир қисми қўзғалади. Таъсирот қанча кучли бўлса, ўшанча кўп тола қўзғалади. Максимал қисқаришда мускулнинг ҳамма толалари қисқаради.
Яккаланган мускул толасидаги якка қисқаришларнинг эгри чизиқлари 141-расмда келтирилган. Уларни бутун мускулнинг қисқариш эгри чизиғига таққослаб кўриш, биринчидан, бу эгри чизиқларнинг шакли ўхшаш эканлигини, иккинчидан, латент давр калтароқ ва якка толанинг қисқариш узунлиги бутун мускулникига нисбатан қисқароқ эканлигини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |