Силлиқ ва тишли тетанус. Тетанусни сунъий йўл билан юзага чиқариш учун мускулга таъсиротлар суммация рўй берадиган интервал билан кетма-кет берилади. Таъсиротлар частотаси бир қадар камроқ бўлса, тишли тетанус келиб чиқади, частота катта бўлса, силлиқ тетанус олинади (144- ва 145-расмлар).
Т етаник таъсир тўхтатилгач мускул толалари аввалига тўла бўшашмайди, уларнинг
144-расм. Таъсиротлар частотаси турлича булганда мускулнинг кискаришлари. Сийрак таъсиротлар якка кискаришларни (I); тезрок таъсиротлар тишли тетанусни (II); янада тезрок таъсиротлар силлик тетанусни (III) вужудга келтиради.
бошланғич узунли маълум вактдан кейингина тикланади. Бундай ходиса тетанусдан кейинги , ёки колдик конрактура деб аталади.
Мускул қанча тез қисқарса ва бўшашса, тетанусга сабаб бўла оладиган таъсиротлар ўшанча тезроқ берилиши керак. Масалан, қуённинг оқ мускуллари (илдам мускуллар) тетануси учун секундига 30 та индукцион зарб керак бўлса, шу қуённинг қизил (суст) мускуллар тетануси учун секундига фақат 10 зарб керак.
Тетанусда қисқаришларнинг қўшилиш (суммация) механизми. Тетаник қисқариш баландлиги якка қисқаришнинг максимал амплитудасидан анча ортиқ бўлади (144 расм). Бунинг сабаби шуки, ритмик таъсиротда қўзғалишнинг ҳар бир янги тўлқини мускулларнинг қўшимча қисқаришини пайдо қилади, бу қисқариш аввалги қисқаришга қўшилиб кетади (суммация). Г. Гельмгольц (1847) навбатдаги ҳар бир импульсда мускул шу пайт бўшашиб тургандай калталанаверади деб фараз қилиб, бу процессга суперпозиция, яъни қисқаришларнинг тахланиши деб ном берди. Аммо кейинги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, тетанусда суперпозиция ҳодисаларини иккита механик эффектнинг оддий қўшилишидан иборат қилиб қўйиш асло ярамайди
(Н. Е. Введенский, 1886). Кетма-кет келувчи икки таъсирот эффекти якка қисқаришдарнинг арифметик йиғиндисига асло тенг бўлмай, шу йиғиндидан гоҳ каттароқ, гоҳ кичикроқ чиқиши маълум бўлди. Бундан англашиладики, қўзғалишнинг ҳар бир аввалги тўлқинидан кейин мускулнинг янгидан қисқариш хоссаси анча ўзгаради. Н. Е. Введенский қўзғалиш ва қисқаришнинг ҳар бир тўлқини тўқимада ўта қўзғалувчанлик шаклида из қолдиради, деб тушунтирди. Иккинчи таъсирот мускулнинг қўзғалувчанлиги ошиб турган пайтда келса, иккинчи қисқариш амплитудаси, ритмик таъсиротларда эса тетаник қисқариш амплитудаси ҳам якка қисқаришдагига нисбатан каттароқ бўлади.
Тетанус процессида мускул ҳолатининг ўзгаришини унга воситали таъсир этиб бемалол кузатиш мумкин. Бақадаги машиначилар мускулининг тетаник қисқаришидан бевосита кейин нервга якка таъсир максимал куч билан (яъни барча нерв толаларини қўзғотиш учун етарли куч билан) берилса, якка қисқариш келиб чиқади, бу қисқариш амплитудаси тетанусдан илгаригига нисбатан анча каттароқ бўлади.
Е. Б. Бабскийнинг фикрича, мускул қолатининг тетаник қисқаришга асос бўладиган ўзгаришлари мускулда ҳар бир янги қисқаришда аденозинтрифосфат кислотанинг ажралиб чиқишига боғлиқ. Қўзғалишнинг навбатдаги тўлқини бошлангунча АТФ тўла парчаланиб улгурмайди. Бу модда жуда оз концентрацияда мускулнинг қўзгалувчанлигига ва қисқарувчанлигига катта таъсир кўрсатади, натижада мускулга келаётган навбатдаги ҳар бир импульс аввалгиларига нисбатан каттароқ эффект бера олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |