Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Қисқаришларнинг қўшилиши (суммация) ва тетанус



Download 13,93 Mb.
bet270/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   493
Bog'liq
fizi

Қисқаришларнинг қўшилиши (суммация) ва тетанус
Организмда скелет мускули табиий шароитда нерв системасидан одатда якка-якка таъсирларни Эхмас, балки кетма-кет тез келувчи бир қанча нерв импульсларини олиб туради. Ритмик таъсиротларда мускул кучлироқ ва узоқроқ калталанади. Бундай қисқариш тетаник қисқариш, ёки тетанус деб аталади. Дарҳақиқат, бир талай айрим қўзғалишларнинг майдонга келиши натижасида мускулнинг узоқ вақт калталаниб туриши (тетанус) ни ҳаракат потенциалларини қайд қилиб исбот этиш осон. (142-расм). Масалан,
о дам қўл-оёғининг ихтиёрий ҳаракатларида қўл-оёқ мускулларининг қисқариш вақтида келиб чиқувчи ҳаракат потенциаллари секундига 50—70 ни ташкил этади.
Мускулнинг тетаник қисқаришлари якка қисқаришларнинг қўшилиш (суммация) натижасидир. Қисқаришлар суммациясини текшириш учун мускулга иккита якка таъсир берилади. Таъсиротлар ўртасидаги интервал шундай бўлиши керакки, мускул биринчи қисқаришдан кейин бўшашиб улгурмасдан иккинчи таъсирот берилсин. Бунда иккита ҳодиса бўлиши мумкин: мускул биринчи қисқаришдан кейин бўшаша бошлаган вақтда иккинчи таъсирот берилса, иккинчи қисқариш чўққиси миографик эгри чизиқда биринчи қисқариш чўққисидан эгри чизиқнинг бироз пасайиши билан ажралиб туради (143-расм, Б). Биринчи қисқариш ҳали чўққисига етмасдан туриб иккинчи таъсирот берилса, иккинчи қисқариш биринчи қисқаришга тамомила қўшилиб кетиб, у билан бирга ягона суммацияланган чўққини ҳосил қилади (143-расм, А). Шундай қилиб, суммациянинг икки типи бўлиши мумкин. Бақа болдир мускулида суммация қандай бўлишини мисол тариқасида кўрайлик. Болдир мускулининг якка қисқариш узунлиги уй температурасида ўрта ҳисоб билан 0,1 секундга баравар. Қисқаришнинг кўтарилувчи ва тушувчи қисмлари тахминан баравар деб ҳисобласак, ҳар бир қисмга 0,05 секунддан тўғри келади. Шу сабабли, ўша мускулда қисқаришлар суммациясининг биринчи типи (чала суммация) ни юзага чиқариш учун биринчи таъсирот билан иккинчи таъсирот ўртасидаги интервал 0,05 секунддан ортиқроқ бўлиши, суммациянинг иккинчи типи (тўла суммация) ни юзага чиқарйш учун эса 0,05 секунддан камроқ бўлиши керак.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish