Изотоник ва изометрик қисқаришлар. Изотоник қисқариш мускулнинг шундай қисқаришики, унда толалари калта тортади-ю, таранглиги доимий бўлиб қолаверади. Мускулнинг бемалол юк кўтариши изотоник қисқаришга мисол ҳисобланади, юк бунда мускулнинг доимий таранглигига сабаб бўлади. Изометрик қисқаришда мускул калталана олмайди, масалан, мускулнинг икки учи қимирламай ёпишиб турганда шундай бўлади. Бу ҳолда мускул толаларининг узунлиги ўзгармайди-ю, таранглиги ошади. Изометрик қисқаришни қайд қилиш учун мускулга деярли калталаниш имконини бермайдиган қаттиқ пружина бириктирилиб, шу мускулни ишлашга мажбур этилади. Бу ҳолда ҳар хил кучайтиргичлар (усилителлар) дан фойдаланиб, мускулнинг жуда оз (бир неча микрон чамаси) калталаниши ёзиб олинади, бу калталаниш аслда мускулнинг тарангланишини акс эттиради.
Организмда мускулларнинг табиий қисқаришлари ҳеч қачон соф изотоник ёки соф изометрик қисқаришдан иборат бўлмайди, чунки мускуллар юкни кўтараётганда (масалан, қўлни тирсакдан, оёқни тиззадан букаётганда) калталанади ва шу билан бирга қарама-қарши мускулларни чўзиб, ўз таранглигини ўзтартиради.
Мускулларга таъсир этиш методлари. Тажрибада мускулларни қисқартириш учун уларга таъсир этилади. Мускулнинг ўзига тўғридан-тўғри (масалан, электр токи билан) таъсир этиш бевосита таъсир деб аталади; мускулни иннервация қиладиган ҳаракатлантирувчи нервга таъсир этиб, шу мускулни қисқартириш воситали таъсир деб аталади. Мускул тўқимасининг қўзғалувчанлиги нерв тўқимасининг қўзғалувчанлигидан камроқ, шу туфайли таъсир этувчи ток электродларини бевосита мускулга тақаш ҳали бевосита таъсирга сабаб бўлмайди: ток мускул тўқимасида тарқалиб, биринчи галда ундаги ҳаракатлантирувчи нерв охирларига таъсир этади ва уларни қўзғотади, натижада мускул қисқаради. Мускулни бевосита таъсир билан қисқартмоқ учун ундаги ҳаракатлантирувчи нерв охирларини кураре заҳари билан фалаж қилиб қўйиш ёки стимулни мускул толасинииг ичига киритилган микроэлектрод орқали бериш зарур.
Скелет мускули толасининг тинчлик потенциали ва ҳаракат потенциали
Мускул толаси мембранасининг тинчлик потенциали 80-90 мв, ҳаракат потенциали эса 120—135 мв. Мембрананинг критик деполяризацияси ҳаракат потенциалининг юзага чиқиш шарти ҳисобланади. Мускулга воситали таъсир этилганда мембранаяинг критик деполяризациясини ацетилхолин юзага чиқаради, нерв охирларига нерв импульси келганда улардан ацетилхолин ажралиб чиқади . Нерв-мускул бирлашмасида ҳаракат потенциали келиб чиқиб, бутун мускул толаси бўйлаб тарқалади. Электр токи билан бевосита таъсир этилганда мускул толасидаги ҳаракат потенциали катод остида юзага чиқиб, шу нуқтадан тола бўйлаб тарқалади.
Мускул толасида ҳаракат потенциали 3—5 мсек давом этади, яъни мускулни иннерзация қиладиган ҳаракатлантирувчи нерв толаларидаги ҳаракат потенциалига нисбатан 5—10 баравар узоқроқ давом этади. Шу сабабли, мускул ҳосил қила оладиган импульсларнинг максимал сони секундига 200—250 дан ошмайди.
Скелет мускули толасида тинчлик потеяциалининг келиб чиқишида ҳужайрадан теварак-атрофдаги муҳитга диффузияланиб чиқувчи К ионлари ва теварак-атрофдан муҳитдан ҳужайрага диффузиялаяиб ўтувчи Cl ионлари асосий роль ўйнайди. Ҳаракат потенциалияинг келиб чиқишига сабаб шуки, мембрананинг натрий ионларини ўтказувчанлиги ошади, натижада Nа ионлари тола ичига кўпроқ ўтади .
Do'stlaringiz bilan baham: |