Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet279/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   493
Bog'liq
fizi

Эргография. Лаборатория шароитида одамдаги мускулнинг чарчашини ўрганиш учун эргографлардан фойдаланилади. Булар — мускуллар группаси томонидан бажариладигаянритмик ҳаракат амплитуда-сини ёзиб оладиган аобоблардир.
Юкли бармоқнинг букилиш ва ёзилиш ҳаракатларини ёзиб оладиган, шу бармоқ-нинг ўзини букувчи мускул билан қўлдаги барча бармоқларни букувчи умумий мус-кулнинг ишлаши ҳақида йиғинди маълумотлар берадиган Моссо эргографи бундай асбобга мисол бўла олади. Текширилаётган киши бармоғини букиб ва ёзиб, шу бармоқ-қа осилган юкни метроном тебранишларининг ритмида кўтаради ва туширади. Одамнинг иш вақтидаги муайян ҳаракатларини гавдалантирувчи эргографлар алоҳида диққатга сазовордир. Дастаки арра билан ишлашда қўл ҳаракатларини ўрганиш учун И. М. Сеченов татбиқ этган эргограф шундай биринчи асбоб эди.
Юк миқдорини ва метрономнинг тебраниш частотасини ўзгартириб, шу тажриба шароитида мазкур кишининг энг қисқа муддатда энг катта иш бажариш ритмини ва кўтарадиган юкининг миқдорини аниқлаш мумкин.
Текшириладиган турли кишиларда ва ҳатто бир кишида турли шароитда бажариладиган иш миқдори ҳамда чарчаш эгри чизиқларининг шакли ғоятда турли-тумандир. А.Моссонинг студентлардан зачёт олгунча ва зачёт олгандан кейин ўзида ёзиб олган эргограммалари шу жиҳатдан ибратлидир. Бу эргограммалар зўр бериб ақлий меҳнат қилишдан кейин иш қобилияти кескин камайишини кўрсатиб берди (150-расм).
Мускулларнинг ишлаб гипертрофияланиши ва ишламасдан атрофияланиши
Мускулнинг мунтазам равишда зўр бериб ишлаши натижасида мускул тўқимасининг массаси кўпаяди. Бу ҳодиса мускулнинг ишлаб гипертрофияланиши деб аталади. Гипертрофия шунга асосланадики, мускул толаларининг протоплазма массаси кўпайиб, толалар йўғонлашади. Бунда оқсиллар билан гликоген миқдори ошади, шунингдек мускул қисқаришига сарфланадиган энергияни етказиб берувчи моддалар— аденозиятрифосфат ва креатинфосфат кўпаяди.
Шу муносабат билан, гипертрофияланган мускулнинг кучи ва қисқариш тезлиги гипертрофияланмаган мускулдагига қараганда ортиқроқ бўлса керак.
Машқ қилгани туфайли бир талай мускуллари гипертрофияланган кишиларда мускул тўқимаси массасинияг ортиши шунга олиб келадики, гавда мускуллари бутун гавда вазнининг ярмини, яъни 50 процентини ташкил этиши мумкин (одатдаги 35—40% ўрнига).
Одам узоқ вақт давомида зўр беришни талаб қилувчи мускул иши (куч нагрузкаси) ни ҳар куни бажариб турса, мускуллари гипертрофияланади. Зўр бермай бажариладиган мускул иши ҳатто жуда узоқ давом этса ҳам, мускул гипертрофияланмайди.
Мускулнинг ишламасдан атрофияланиши ишлаб гипертрофияланишга қарама-қарши ҳодисадир. Мускул нормал иш бажариш лаёқатидан бирон сабабга кўра маҳрум бўлса, ҳамма ҳолларда атрофияланади. Масалан, қўл ёки оёқ гипсланиб, узоқ вақт қимирлатмай қўйилганда, бемор узоқ ётиб қолганда, пайи қирқилиб кетгани сабабли мускул нагрузкага қарши иш бажаролмай қолганда ва ҳоказоларда атрофия рўй беради.
Атрофияда мускул толаларияияг диаметри ва улардаги қисқарувчан оқсиллар, гликоген, АТФ ва қисқариш фаолияти учун муҳим бўлган бошқа моддалар миқдори кескин даражада камаяди. Мускул яна нормал ишлай бошлаганда атрофия секин-аста йўқолади.
Мускул нервдан маҳрум қилинганда, яъни уни ҳаракатлантирувчи нерв қирқиб қўйилгандан кейин мускул атрофиясининг махсус тури рўй беради. Атрофиянинг бу турини қуйида кўздан кечирамиз .

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish