Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet280/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   493
Bog'liq
fizi

СИЛЛИҚ МУСКУЛЛАР
Турли органлардаги силлиқ мускуллар функцияси
Юксак даражадаги ҳайвонлар ва одам организмидаги силлиқ мускуллар ички органлар, томирлар ва терида бўлади. Силлиқ мускуллар бир қадар секин ҳаракат қилади ва узоқ тоник қисқаришларга қодир бўлади.
Кавак органлар: меъда, ичак, ҳазм безларининг йўллари, қовуқ (сийдик пуфаги), ўт пуфаги ва бошқалар деворидаги силлиқ мускулларнинг кўпинча ритм билан бир қадар секин қисқариши ўша кавак органлар ичидаги суюқлиқнинг силжиб боришини ва ташқарига чиқарилишини таъминлайди. Ичак мускулларининг маятниксимон ва перистальтик ҳаракатлари бунга мисол бўла олади.
Силлиқ мускулларнинг узоқ тоник қисқаришлари кавак органларнинг сфинктерларида айниқса яққол кўринади; уларнинг тоник қисқариши орган ичидаги суюқлиқнинг чиқиб кетишига тўсқинлик қилади. Бу эса ўт пуфагида ўтнинг ва қовуқда сийдикнинг тўпланиши, тўғри ичакда ахлатнинг шаклланиши, ва шунга ўхшашлар учун зарур шартдир.
Қон томирлари, айниқса артериялар ва артериолаларяинг деворларидаги силлиқ мускулларда ҳам рўй-рост тонус бор. Артериялар деворидаги мускул қаватининг тонуси артериялар диаметрининг катталигини идора этади, шу билан қон босимининг даражасини ва органларнинг қон таъминотини тартибга солади.
Силлиқ мускуллар тонуси ва ҳаракат функциясини вегетатив нервлар орқали келувчи импульслар ва гуморал таъсирлар бошқаради.
Силлиқ мускулларнинг физиологик хусусиятлари
Силлиқ мускулларнинг пластиклиги. Силлиқ мускулнинг жуда пластиклиги, яъни ўз таранглигини ўзгартирмай чўзилишдан кейинги узунлигини зўр бермасдан сақлай олиш қобилияти унинг муҳим хоссасидир. Пластиклиги кам скелет мускули билан рўй-рост пластик силлиқ мускул ўртасидаги тафовутни аниқлаш учун уларни аввалига секин-аста чўзиб, кейин шу чўзувчи юкни олиб қўйиш кифоя. Юк олингандан кейин скелет мускули дарҳол калталанади. Бунга қарама-қарши ўлароқ, силлиқ мускул бирон таъсирот туфайли актив равишда қисқармагунча юк олингандан кейин ҳам чўзилганича қолаверади.
Пластиклик хоссаси кавак органлар, масалан, қовуқ деворидати силлиқ мускулларнинг нормал фаолияти учун жуда катта аҳамиятга эгадир: қовуқ деворларидаги силлиқ мускуллар пластик бўлгани учун қовуқ озми-кўпми тўлганда ичидаги босим нисбатан кам ўзгаради.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish