Мускулнинг қисқариш механизми
М ускул тинч турганда ва қисқарганда миофибриллаларнинг ультрамикроскопик структураси. Скелет мускулларининг миофибриллалари оптик хоссалари жиҳатидан ҳар хил: изотроп дисклар I билан анизотроп дисклар А дан иборат эканлиги юқорида айтилди. Миофибриллаларнинг шундай ҳар хиллик сабабини А. Хаксли билан Г. Хаксли ўз ишларида очиб беришди, улар мускул толасининг структурасини текшириш учун электрон микроскопия, рентгеноструктура анализи, фазали контраст ва интерференцион микроскопияни гистохимиявий методлар билан бирга татбиқ этишди.
Диаметри 1 мк чамасидаги мускул толасининг миофибриллаларидан ҳар бири ўрта ҳисобда 2500 протофибрилл-лардан тузилганлиги, протофибриллалар эса миозин ва актин оқсилларининг полимерланган чўзиқ молекулаларидан иборат эканлиги аниқланди. Миозин протофибриллалари ёки (одатдаги номи билан айтганда) миозин иплари актин протофибриллаларига қараганда икки баравар йўғонроқ. Уларнинг диаметри тахминан 100Ả. Мускул толаси тинч турганда миофибриллаларидаги толалар шундай жойлашадики, ингичка узун актин ипларининг учлари йўғонроқ ва калтароқ миозин иплари ўртасидаги ёриқларга кириб туради( 147- расм, Б). Шунга кўра, I дисклар расмда кўрсатилганидек, фақат актин ипларидан, А дисклар эса миозин ва актин ипла-ридан иборат. Ёруғ Н ҳошия актин ипларидан холи бўлган камбар зонадир.Z мембрана I дискнинг ўртасидан ўтиб, ўша ипларни ўзаро бирлаштиради.
Миофибриллаларнинг бир талай кўндаланг кўприкчалари ҳам бор. Миозин ипларини актин ипларига бирлаштириб турадиган бу кўприкчалар миофибриллалар ультрамикроскопик структурасининг муҳим қисми ҳисобланади.
А. Хаксли билан Г. Хаксли назариясига мувофиқ, мускул толаси қисқарганда миозин ва актин иплари калталакмай, бири иккинчи устида «cирғана» бошлайди: актин иплари миозин иплари орасига сирғаниб киради, шунинг натижасида I дисклар калталанади, А дисклар эса узунлигини сақлаб қолади. Фақат Н ҳошия деярли йўқолиб кетади, чунки мускул толаси қисқарганда актин иплари ўз учлари билан бир-бирига яқинлашади (147-расм, В га қаралсин).
Мускул толаси қисқарганда миозин ва актин ипларининг сирғанишини таъминловчи конкрет механизм ҳануз ойдинлаштирилгани йўқ.
Аденозинтрифосфат кислота иштирокида актин ва миозин оқсиллари
ўртасидаги ўзаро химиявий таъсир ипларнинг сирғанишига сабаб бўлади, деб фараз қилишга асос бор. Бошқача айтганда, ипларнинг бир
группасини иккинчи группасига тортиб турувчи ўзига хос тишли химиявий ғилдирак бор, деб фараз қилинади. Бу процессда боя номи айтилган кўндаланг кўприкчалар «тишчалар» ролини ўйнайди, шу кўприкчалар борлигидан миозин ва актин ипларидаги оқсилларнинг актив группалари ўзаро таъсир этиб туради. ,
Do'stlaringiz bilan baham: |