Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet100/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   493
Bog'liq
fizi

Қоннинг кислород сиғими. Қондаги 02 миқдорини текшириш билан бир қаторда коннинг кислород сиғими, яъни 100 мл қон юта оладиган кислороднинг максимал миқдори ҳам аниқланади. Қон томиридан олинган қоннинг кислород сиғимини аниқлаш учун у кислородга батамом тўйингунча ҳаво билан тўқнаштирилади.
Қоннинг кислород сиғими ундаги гемоглобиннинг миқдорига боғлиқ. Бир грамм гемоглобин 1,34 мл кислородни бириктира олади. Қонда 14% гемоглобин бўлса, 100 мл қон 14X1,34 мл, яъни 19 мл кислородни бириктиради. Бу сон (19 ҳажм %) қоннинг нормал кислород сиғимидир. Қоннинг кислород сиғимини ва қон томиридан олинган ва ҳаво билан тўқнашмаган қондаги кислород миқдорини билиб олиб, қоннинг кислород билан тўйиниш. даражасини, бошқача айтганда, текширилаётган қондаги кислород мнқдорининг кислород сиғимига нисбатини аниқлаш мумкин.
Қон томирида турган қондаги газлар миқдорини апиқлаш учун, томирдан шприц-да олинган қон вазелин мойи ски аммиак қатлами остида сақланади. Шунда қон ҳаво билан тўқнашмайди ва ўзида бор газ миқдорини ўзгартирмай сақлаб қолади.
Артериал ва веноз қондаги газлар миқдори. Соғлом одамнинг артериал қонида 18—20 ҳажм % кислород, 50—52 ҳажм % карбонат ангидрид ва қарийб 1 ҳажм% азот бор. Веноз қонда 12 ҳажм% кислород, 55—57 ҳажм% карбонат ангидрид ва қарийб 1 ҳажм% азот бўлади. Бу сонлардан кўриниб турибдики, веноз қон ўпка капиллярларидан ўта туриб, кислород билан бойийди ва ўзидаги карбонат ангидриднинг бир қисмини ажратиб чиқаради. Артериал қон катта доира капиллярларига келгач ўзидаги бир қисм кислородни тўқималарга беради ва карбонат ангидрид билан тўйинади. Артериал ва веноз қондаги азот миқдорининг бир хил эканлиги унинг газлар алмашинувида қатнашмаслигиги кўрсатади.
Қоннинг кислород ташиши
Кислородни асосан эритроцитлар ташийди. Артериал қопдан ажратиб олинадиган 19 ҳажм% кислороднинг фақат 0,3 ҳажм% плазмада эриган, 02 нинг қолган миқдори эритроцитлардаги гемоглобин билан химиявий бириккан бўлади. Гемоглобин (НЬ) кислород билан бўш, осон диссоциацияланадиган бирикма — оксигемоглобин (НЬ02) ни ҳосил қилади. Гемоглобиннинг кислород билан бирикиши кислород таранглигига боғлиқ бўлиб, осон қайтарилувчи процессдир. Киелород таранглиги пасайганда оксигемоглобин кислород беради.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish