Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Оксигемоглобин диссоциациясининг эгри чизиқлари



Download 13,93 Mb.
bet101/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   493
Bog'liq
fizi

Оксигемоглобин диссоциациясининг эгри чизиқлари. Абсцисса ўқига кислороднинг парциал босими, ордината ўқига— гемоглобиннинг кислород билан тўйиниш проценти, яъни гемоглобиннинг оксигемоглобинга ўтган проценти қўйилса, оксигемоглобиннинг диссоциация эгри чизиғини оламиз. Бу эгри чизиқ (55-расм, А) гипербола шаклида бўлиб, кислородпинг парциал босими билан ҳосил бўлаётган оксигемоглобин миқдори ўртасида тўғри пропорционал боғланиш йўқлигини кўрсатади. Эгри чизиқиинг чап қисми тикка юқорига кўтарилади. Эгри чизиқнинг ўнг қисми эса деярлик горизонтал йўналишда бўлади. Гемоглобиннинг кислород билан бирикишидан бундай эгри чизиқ ҳосил бўлиши муҳим физиологик аҳамиятга эга. Кислороднинг ўпка альвеолаларидаги кислород босимига тўғри келувчи нисбий юқори парциал босим зонасида, кислород босимининг 100—60 мм сим. уст. атрофида ўзгариши эгри чизиқнинг горизонтал қисмига деярли таъсир этмайди, яъни ҳосил бўлган оксигемоглобиннинг миқдори деярли ўзгармайди.
Тоза гемоглобин эритмалари дистилланган сувда текширилганда 55-расмда келтирилган А эгри чизиғи олинади. Табиий шароитда эса
қон плазмасида турли тузлар ва карбонат ангидрид бор, булар оксигемоглобиннинг диссоциация эгри чизиғини пича ўзгартиради. Эгри чизиқнинг чап қисми бироз эгилиб, бутун эгри чизиқ 5 ҳарфини эслатади. Эгри чизиқнинг ўрта қисми тикка пастга тушиши, пастки қисми эса горизонтал йўналишга яқинлашуви 55-расмда кўриниб турипти эгри чизиғи). Тўқималардаги кислороднинг паст парциал босимларига яқин келадиган зонадаги гемоглобиннинг хосеалари эгри чизиқнинг пастки қисмида таърифлаб берилганини қайд қилиб ўтиш лозим. Эгри чизиқнинг ўрта қисми эса кислороднинг артериал ва веноз қондаги шундай парциал босимларидаги гемоглобин хоссалари ҳақида тасаввур беради.
Водород ионлари концентрациясига ва температурага қараб оксигемоглобин диссоциациясининг ўзгариши. Қондаги водород ионлари концентрацияси ошганда, яъни рН камайганда, гемоглобиннинг кислород бириктириш хоссаси пасаяди, Модомики шундай экан, кислороднинг парциал босими бирдай турганда карбонат аншдрид таранглиги ортганда оксигемоглобин кам ҳосил бўлади (56-расм). Бу ҳодисани биринчи марта Б. Ф. Вериго пайқаган ва Хр. Бор тўла анализ қилган.
Кислородиинг парциал босими 40 мм симоб уст. га тенг бўлганда, яъни веноз қондаги парциал босими қанча бўлса, ўша босимда карбонат ангидрид иштирокида гемоглобиннинг кислород бириктириш хоссаси жуда пасаяди. Гемоглобиннинг бу хоосаси организм учун муҳим аҳамиятга эга. Тўқималарнинг капиллярларида қондаги карбонат ангидрид таранглиги ортади ва гемоглобиниинг кислород бириктириш хоссаси пасаяди, бу эса кислородиинг тўқималарга ўтишини осонлаштиради. Упка альвеолаларида карбонат ангидриднинг бир қисми альвеоляр ҳавога ўтади, шу туфайли ўпка альвеолаларида гемоглобиннинг кислород бириктириш хоссаси кучаяди, бу эса оксигемоглобин ҳосил бўлишини осонлаштиради.
Зўр бериб жисмоний иш бажарилаётганда (Қонга модда алмашинувининг кислотали маҳсулотлари, жумладан сут кислотаси ўтади, бу эса гемоглобиннинг кислород бириктириш хоссасини жуда сусайтириб, мускулларга бир талай кислород ўтишига ёрдам беради.
Гемоглобиниинг кислород бириктириш ва бериш хоссаси температурага ҳам қараб ўзгаради. Ташқи муҳитдаги кислороднинг парциал босими бирдай турганда оксигемоглобин одамнинг гавда температурасида (37—38°) пастроқ температурадагига нисбатан кўпроқ кислород беради.



Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish