Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet103/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   493
Bog'liq
fizi

кньо22со3=ннь + о2 + кнсо3
Баён қилинганлардан кўриниб турибдики, оксигемоглобин гемоглобинга айлангач ва ўзи боглаб олган асосларни карбонат кислотага бергач, бикарбонат ҳосил бўлишига ва карбонат кислотанинг шу тарзда ташилишига ёрдам беради. Бундан ташқари гемоглобин С02 билан химиявий бирикма ҳосил қилади — карбогемоглобин деб шуни айтилади.
Қонда гемоглобиннииг С02 билан бирикмаси борлиги қуйидаги тажрибада аниқланган. Бутун қонга карбоангидраза активлигини батамом йўқотадиган заҳар— калий цианид қўшилса, бундай қоннинг эритроцитлари С02 ни плазмага қараганда кўпроқ бириктириб олар экан. Шунга асосланиб, карбоангидраза инактивлангандан сўнг эритроцитларнинғ С02 бириктириши уларда гемоглобиннинг С02 билан бирикмаси борлиги билан изоҳланади, деган хулоса чиқарилди. С02 гемоглобиннинг амин группасига бирикиб, карбамин боғини ҳосил қилиши кейин аниқланди.
Карбоксиглобин ҳосил бўлиш реакцияси қондаги карбонат ангидрид таранглигига қараб бирор томонга йўналиш.и мумкин. Карбонат ангидрид умумий миқдорининг қондап ажратиш мумкин бўлган озгина қисми (8—10%) гемоглобин билан бириккан бўлса ҳам, бу бирикма қоннинг карбонат аигидрид ташишида етарлича катта роль ўйнайди. Катта доира капиллярларидаги қон ютадиган карбонат ангидриднинг тахминан 25—30 проценти гемоглобинга бирикиб, карбогемоглобинни ҳосил қилади.
Упка капиллярларида қондан С02 ажралиб чиқиши. Альвеоляр ҳаводаги С02 нинг парциал босими веноз қондаги С02 таранглигига нисбатан пастроқ бўлгани учун карбонат ангидрид ўпка капиллярларидаги қондан альвеоляр ҳавога диффузия йўли билан ўтади. Қондаги С02 таранглиги пасаяди. Шу билан бирга альвеоляр ҳаводаги кислороднинг парциал босими веноз қондаги 02 таранглигига нисбатан юқори бўлгани учун кислород альвеоляр ҳаводан ўпка капиллярларидаги қонга ўтади. Қондаги С02 таранглиги ортади ва гемоглобин оксигемоглобинга айланади. Оксигемоглобин гемоглобин ва карбонат кислотага нисбатан анча кўп диссоциациялангани учун карбонат кислотани калий бикарбонатдан суриб чиқаради. Реакция қуйидагича боради:
ннь+о2+кнсо3=кньо22со3.
Асослар билан боғланишдан қутилган. карбонат кислотани карбоангидраза карбонат аигидрид ва сувга парчалайди. Упкада карбонат ангидриднинг қондан ажралиб чиқишида карбоангидразанинг аҳамияти қуйидаги маълумотлардан кўриниб турибди. Сувда эриган Н2СОз нинг дегидратация реакцияси рўй бериши учун ва қон ўпка капиллярларида турган вақтда ундан қанча карбонат ангидрид ажралиб чиқадиган бўлса, ўшанча карбонат ангидрид ажралиб чиқиши учун 300 секунд керак. Қон эса ўпка капиллярларидан 1—2 секунд ичида ўтади, лекин шу вақт мобайнида эритроцит ичида карбонат кислота дегидратацияси рўй бериб улгуради ва ҳосил бўлган С02 аввал қон плазмасига, кейин эса альвеоляр ҳавога диффузия йўли билан ўтиб олади.
Упка капиллярларида эритроцитлардаги НСОз ионлари концентрацияси камайганлиги учун, бу ионлар плазмадан эритроцитларга диффузлана бошлайди, хлор ионлари эса эритроцитлардан плазмага диффузланади. Упка капиллярларида қондаги карбонат ангидрид таранглиги камайганлиги учун карбамин боғ узилади ва карбогемоглобиндан карбонат ангидрид ажралиб чиқади.
Бу процессларнинг ҳаммаси 57-расмда схема тарзида келтирилган.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish