Қондаги газлар миқдори Қонда физикавий эриш ҳолатида бўлган газларнинг ҳажмини юқорида келтирилган формулага мувофиқ ҳисоблаб чиқиш мумкин.
100 мл артериал қонда эриган кислород миқдори 0,3 ҳажм %, карбонат ангидрид — 2,5 ҳажм % ва азот 0,95 ҳажм % га тенг бўлиши кераклиги ҳисоблардан маълум. Бироқ қуйида тасвир этилган усуллардан фойдаланиб, қондан кўпроқ кислород ва карбонат ангидрид ажратиб олиш мумкин. Бу, қондаги кислород ва карбонат ангидрид физикавий эриш ҳолатидагина эмас, балки химиявий боғланиш ҳолатида ҳам эканлигидан гувоҳлик беради. Қондаги кислород гемоглобин билан боғланган. Қарбонат ангидрид эса гемоглобин билан қисман богланган, кўпчилик қисми эса қонда бикарбонат шаклида бўлади.
Газларни қондан ажратиш.Газларни қондаи биринчн марта И. М. Сеченов 1859 йилда тўла ажратиб олган. И. М. Сеченов шу мақсадда тикланувчи торичелли бўшлиғи принципига асосланган симоб насосини ихтиро этган.
Бевосита қон томиридан олинган қон пробаси Сеченов аппаратида шиша баллондан жўмрак ёрдамида ажратиб қўйилган приёмникка жойланади. Баллонда симоб насоси ёрдами билан вакуум (торичеллн бўшлиғи) ҳосил қилинади ва жўмрак очилиб, баллон қоп турган приёмникка уланади. Қондан газлар дарҳол ажралиб чиқа бошлайди (қон бамисоли қайнаб кетади). Газларнинг чиқиши ҳа демай тухтайди, чунки қонда қолган газлар билан баллонга ўтган газлар ўртасида мувозанат вужудга келади. Шундан кейии жўмрак беркитилиб, газлар баллондан газларнинг ҳажмини ўлчайдиган идишга ўша симоб насоси ёрдамида ўтказилади, баллонда яна торичеллга бўшлиғини ҳосил қилинади ва баллонни қон турган приёмникка туташтирувчи жўм-рак яна очилади. Қондан баллонга газларнинг янги порцияси (янгидан мувозанат пайдо бўлгунча) ўтади. Бу процедурани бир неча марта такрорлаб, қондаги барча газларни ажратиб олиш мумкин.
Қондан газларни ажратиб олиш учуп химиявий йўл билан сиқиб чиқариш принципига асосланган аппаратлар ҳам ишлатилади. Баркрофт асбобидан кўпроқ фойдаланилади. Қонга калий гексацианоферрит (феррицианид) эритмасини қўшиб, қондан ажралиб чиқадиган кнслород миқдори ҳам, қонга тартарат кислота (вино кислотаси) қўшиб қондан ажралиб чиқадиган карбонат ангидрид миқдори ҳам шу асбоб билан ўлчанади.
Сеченов ва Баркрофт асбобларининг принципларини мужассамлантирган ван-Слайк аппарати ҳам кенг қўллаииладн. Бу аппаратда газларни химиявий бирикмалар билан сиқиб чиқариш усуллари ҳам, симоб насоси ёрдамида вакуум ҳосил қилиб газларни ажратиб олиш усуллари ҳам татбиқ этилади.