Зарарли бўшлиқ. Альвеолалардан ташқари, ҳаво йўллари (ҳиқилдоқ, трахея, бронхлар ва бронхиолалар) да ҳам ҳаво бор. Бу ҳаво газ алмашинувида қатнашмайди. Шунинг учун уни ўлик (ёки зарарли) бўшлиқ ҳагаоси деб аташади. Зарарли бўшлиқ ҳажми унча катта бўлмай, ўрта ҳисобда (қарийб 140 мл ни ташкил қилса ҳам, альвеоляр ҳаво таркиби нафасдан чиққан ҳаводан нега фарқ қилишини тушунмоқ учун зарарли бўшлиқдаги ҳаво миқдорини ҳисобга олиш лозим.
Тинч нафас олишда 500 мл нафас ҳавосидан ўпка альвеолаларига 500—140 = 360 мл киради. Тинч нафас олиш ва чиқариш вақтида нафас чиқарилгандан кейин альвеолаларда 1000 мл қолдиқ ҳаво билан 1500 мл резерв ҳаво, яъни 2500 мл қолганлиги учун, ҳар бир нафас олиш пайтида альвеоляр ҳавонинг ҳаммаси эмас, балки атиги 360/2500 қисми, яъни тахминан 1/7 қисми янгиланади.
Ҳаво йўлларининг аҳамияти
Ҳаво йўлларидан ўтаётган атмосфера ҳавоси чангдан тозаланади, илийди ва намланади.
Бурундан нафас олишда ҳаво чангдан яхши тозаланади. Ҳаво анчагина тор бурун йўлларидан ўтаётганида уюрма ҳаракатлар вужудга келади ва чангнинг йирик зарралари бурун йўллари, бурун-ҳалқум ва ҳиқилдоқ шиллиқ пардаларига урилиб, уларни қоплаб турувчи шилимшиққа ёпишиб қолади. Ҳаво тозаланишининг бу механизми шу қадар самаралики, диаметри 4—6 мк дан ошмайдиган чанг зарраларигина ички нафас йўлларига ўта олади. Бронхлар билан трахеядаги киприкли эпителий фаолияти ҳам чанг зарраларининг чиқиб кетишига ёрдам беради.
Чангнинг йирик зарралари трахея билан бронхларга кириб қолганда рефлекс йўли билан йўтал тутади, бурунга кирганда эса рефлекс йўли билан акса тутади. Йўтал ва аксириш нафасни қийинлаштирувчи ёт зарралар ва шшшмшиқдан нафас йўлларини тозаловчи ҳимоявий нафас рефлексларидир.
Бронхлар деворида, айниқса уларнинг майда тармоқлари — бронхиолаларда уларниит тешигини торайтирувчи ҳалқасимон мускуллар бор. Охирги бронхиолаларнинг мускул толалари қисқарганда уларнинг тешиги шу қадар тораядики, бронхиолаларга туташган альвеолалар нафасда қатнаша олмайди, чунки альвеолаларга ҳаво кирмай қўяди.
Бронхиолаларнинг силлиқ мускуллари адашган ва симпатик нервлардан иннервация олади. Адашган нерв таъсирланганда бронхларнинг мускуллари қисқаради, тешиги тораяди, симпатик нервлар таъсирланганда эса шу мускуллар бўшашади ва бронхлар кенгаяди n.vagi таъсирланганда бронхларнинг мускуллари шу қадар қисқарадики, нафас олиш ва чиқариш қийинлашиб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |