Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Плевра бўшлиғидаги манфий босим



Download 13,93 Mb.
bet92/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   493
Bog'liq
fizi

Плевра бўшлиғидаги манфий босим
Кўкрак бўшлиғидаги манфий босимнинг вужудга келиш механизмини ўзгартирилган Дондерс моделида равшан билиб олиш мумкин.
Ҳайвоннинг кўкрак қафаси сиғадиган шиша идиш танлаб ва ичига шу ҳайвон ўпкасини ўрнаштиргач ҳавоси тортиб олинса, ўпка идишнинг деярли бутун ҳажмини эгаллайди. Айни вақтда идиш девори билан ўпка орасидаги ёриқсимон бўшлиқ мавжуд босим атмосфера босимидан пича паст бўлади. Бунинг сабаби шуки, ёзилган эластик ўпка тўқимаси сиқилишга интилади. Эластик ўпка тўқимасининг сиқилиш кучи — ўпка тўқимасининг эластик тортиш кучи — атмосфера босимига қарши таъсир этади.
Дондерс моделининг юқорида баён қилинган вариантида рўй берадиган ҳодисалар нормал физиологик шароитда нафас олиш ва чиқаришда кузатилади. Упкалар кўкрак қафасида доим ёзилган (чўзилган) ҳолатда бўлади, шу билан бирга нафас олиш пайтида ўпка тўқимаси кўпроқ чўзилса, нафас чиқариш пайтида камроқ чўзилади. Упканинг ҳақиқатан ҳам доим ёзилиб туришига ишонмоқ учун кўкрак қафасини очиб кўриш кифоя: ўпка эластик тортиш кучи борлигидан дарҳол пучаяди (сиқилади) ва кўкрак бўшлиғининг тахминан 1/3 қисминигина эгаллайди.
Упка тўқимасининг чўзилиши атмосфера босимининг ўпкага фақат ҳаво йўллари ичидан таъсир қилишига ва кўкрак девори қаттиқ бўлгани учун ташқаридан таъсир кўрсата олмаслигига боғлиқ. Шунинг учун ўпка кўкрак қафасида бир томонлама босим таъсирида бўлади ва бу босим ўпкани чўзиб, кўкрак деворига шундай қисиб қўядики, ўпка бутун плевра бўшлиғини тўлдириб туради. Плевра бўшлиғининг излари эса фақат тор плевра ёриғи шаклида қолади, унда сероз суюқлиқнинг юпқа қавати бўлади.
Атмосфера босимининг кучи ўпканинг эластик тортиш кучини енгишга бир қадар сарф бўлади. Шунинг учун ўпка юзаси кўкрак деворига атмосфера босимининг миқдоридан кўра кам куч билан тақалиб туради. Натижада плевра бўшлиғидаги босим ҳатто нафас чиқариш пайтида ҳам атмосфера босимидан ўпканинг эластик тортиш кучи қадар, яъни симоб устуни ҳисобида тахминан 66 мм қадар кам бўлади.
Упканинг эластик тортиш кучи икки фактордан: 1) альвеолалар деворида бир талай эластик толалар борлигидан; 2) альвеолалар деворининг юза таранглигидан келиб чиқади.
Упканинг эластик тортиш кучидан 2/3 қисми альвеолалар деворининг юза тарантлигита боғлиқ эканлитини Нейергард 1929 йилдаёқ кўрсатиб берди. Упканинг эластик тўқимаси эластин ферменти билан парчалангандан сўнг ўпка ўзининг эластиклик хоссаларини сақлаб қолишини кўрсатувчи янги маълумотлар Нейергард маълумошга мос келади.
Турли альвеолаларда юза таранглик кучлари турлича бўлгани учун, улардан бир қисми нафас чиқариш пайтида бошқа альвеолаларнинг чўзилган ҳолича туриши ҳисобига бужмайиши, пучайиши мумкин. Бироқ альвеоланинт ички юзасини сувда эримайдиган, юпқа мономолекуляр, сурфактан (surfact — юза, сатҳ деган инглиз cўзидан олинган) деб аталган модда коплаганлиги учун бу ҳодиса рўй бермайди. Сурфактан юза таранглиги кам бўлиб, альвеолаларнинт бутунлай бужмайишига тўсқинлик қилади ва уларнинг катталигини бир хилда сақлаб тура-ди. Ягни туғилган болаларда сурфактан бўлмаса ўпка ёзилмай қолади (ателектаз). Сурфактан альфа-лецитиндир. У альвеоляр эпителий ҳу-жайраларининг митохондрияларида ҳосил бўлади, деб фараз қилишади. Адашган нервнинг иккаласи қирқиб ташлангач сурфактан ишланиши тўхтайди.
Янги туғилган боланинг плевра бўшлиғидаги босим нафас чиқариш пайтида атмосфера босимига тенг эканлиги ва нафас олиш пайтидагина манфий бўлиб қолиши шу босимни ўлчаб аниқланди.
Плевра бўшлиғида манфий босимнинг пайдо бўлишига сабаб шуки, янги туғилтан боланинг кўкрак қафаси ўпкасига қараганда тезроқ ўсади, шу сабабли ўпка тўқимаси доим (ҳатто нафас чиқариш пайтида ҳа,м) чўзилиб туради. Плевра бўшлиғида манфий босим ҳосил бўлишида плевра варақларининг сўрувчанлиги ҳам аҳамиятли. Шунинг учун плевра бўшлиғига киритилган газ бироз вақтдан кейин сўрилиб кетади ва плевра бўшлиғида яна манфий босим вужудга келади. Шундай килиб, плевра бўшлиғида манфий босимни актив равишда сақлаб турувчи механизм бор.
Веналарда қон юриши ун кўкрак бўшлиғидаги манфий боснмнинг катта аҳамияти бор. Кўкрак бўшлиғидаги йирик веналар девори осон чўзилади, шунинг учун плевра бўшлиғидаги манфий босим уларга ҳам ўтади. Қавак веналардаги манфий босим юракнинг ўпг ярмига қон қайтиб келишипи епгиллаштирадиган срдамчи механизмдир. Нафас олиш пайтида манфий босим ортганда юракка қон кўпроқ келиши ҳам тушунарли. Одам қаттиқ кучанганда ва йўталганда эса, аксинча, кўкрак бўгилиғидаги босим шу қадар ортадики, вепалардан юракка қайтиши жуда ҳам камайиб кетади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish