Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Нафасга олинадиган, чиқариладиган ва альвеоляр ҳавонинг таркиби



Download 13,93 Mb.
bet97/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   493
Bog'liq
fizi

Нафасга олинадиган, чиқариладиган ва альвеоляр ҳавонинг таркиби
Уйдан ташқарида (ёки яхши шамоллатиладиган биноларда) одам нафасга оладигап атмосфера ҳавосида 20,94% кислород, 0,03% карбонат ангидрид (С02), 79,03% азот бор. Одамлар тўплангап берк биноларда эса ҳаводаги карбонат ангидриднинг процент миқдори бирмунча ортиқ бўлиши мумкин.
Нафасдан чиқадиган ҳавода ўрта ҳиооб билан 16,3% кислород, 4°/о карбонат ангидрид ва 79,7% азот бор (бу рақамлар қуруқ ҳавони назарда тутиб, яъни нафасдан чиқадиган ҳавода кўп бўладиган сув буғларини чегириб келтирилган).
Нафасдан чиқадиган ҳаво таркиби доимий бўлмай, организмда модда алмашинувининг жадаллигига ва ўпка вентиляцияеинивг ҳажмига боғлиқ. Бир неча чуқур нафас ҳаракатлари қилинса ёки, аксинча,. нафас ушлаб турилса, нафасдан чиқадиган ҳаво таркиби ўзгаради.
Газлар алмашинувида азот қатнашмайди, бироқ нафасдан чиқадиган ҳаводаги азотнинг процент миқдори нафасга олинадиган ҳаводагига нисбатан процентнинг ўндан бир неча бўлагича ортиқ. Гап шундаки, нафасдан чиқадиган ҳаво ҳажми нафасга олинадиган ҳаво ҳажмидан пича кам, шунинг учун азот миқдори ўзгармай турса ҳам, кичик
ҳ
20


ажмда тарқалиб, кўпроқ процент беради. Нафасдан чиқадиган ҳаво ҳажмининг нафасга олинадигаи ҳаво ҳажмига нисбатан бироз камроқ эканига сабаб шуки, ютиладиган кислородга қараганда карбонат ангидрид камроқ ҳосил бўлади (ютиладиган кислороднинг бир қисмини организм сийдик ва тер билан чиқиб кетувчи моддаларни ҳосил қилишга сарфлайди).
Альвеоляр ҳаво нафасдан чиқадиган ҳаводан «арбонат ангидрид процентининг ортиқлиги ва кислород процентининг камлиги билан фарқ қилади. Альвеоляр ҳавонинг таркиби ўрта ҳисоб билан қуйидагича: кислород 14,2—14,6%, карбонат ангидрид 5,5—5,7%, азот тах-минан 80%.
Нафасдан чиқадиган ҳаво билан альвеоляр ҳаво таркибининг фарқ қилишига сабаб шуки, нафасдан чиқадиган ҳаво таркибида альвеоляр ҳавогина эмас, зарарли бўшлиқ ҳавоси ҳам бор. Зарарли бўшлиқ ҳавосининг таркиби эса нафас олишнинг охирида атмосфера ҳавосидан фарқ қилмайди, чунки у билан қон ўртасида газлар алмашинмайди (54-расим).
Упкада газ алмашинуви механизмини тушунмоқ учун альвеоляр ҳаво таркибин аниқлаш муҳим. Холден альвеоляр ҳаво таркибини аниқлаш учун оддий усул таклиф этган. Текширилаётган киши нормал нафас олгандан сўнг узунлиги 1—1,2 м ва диаметри 25 мм бўлган най орқали иложи борича чуқур нафас чиқаради. Нафасдан чиққан ҳавонинг най орқали кетаётган дастлабки порцияларида зарарли бўшлиқ ҳавоси бор; найда қоладиган охирги порцияларида эса альвеоляр ҳаво бўлади. Найнинг оғизга яқин бўлган қисмидаги ҳаво анализ учун газоприемникка олинади.
Альвеоляр ҳаво таркиби анализ учун нафас олиш ёки нафас чиқариш чўққисида ҳаво пробаси олинганлигига қараб бир қадар фарқ қилади.
Нормал нафас олиш охирида тезлик билан калта ва чала нафас чиқарилса, ҳаво пробаси ўпка нафас ҳавоси билан тўлгандан кейинги, яъни нафас олиш пайтидаги альвеоляр ҳаво таркибини акс эттиради. Нормал нафас чиқаришдан сўнг чуқур нафас чиқарилса, ҳаво пробаси нафас чиқариш пайтидаги альвеоляр ҳаво таркибини акс эттиради. Биринчи ҳолда иккинчи ҳолдагига қараганда карбонат ангидриднинг процент миқдори бироз кам, кислородники эса пича ортиқ бўлиши ўз-ўзидан тушунарли. Бу Холден тажрибаларининг натижаларидан кўриниб турибди. Альвеоляр ҳаводаги карбонат ангидрид миқдори иафас олиш охирида ўрта ҳисоб билан 5,54%, нафас чиқариш охирида эса 5,72% эканлигини Холден аниқлаган.
Шундай қилиб, нафас олиш ва чиқариш пайтида альвеоляр ҳаводаги карбонат ангидрид миқдори айтарлик ўзгармайди: атиги 0,2—0,3% фарқ қилади. Бунинг асосий сабаби шуки, нормал нафас олиш ва чиқаришда ўпка альвеолаларидаги ҳаво ҳажмининг атиги 1/7 қисми юқорида кўрсатилганидек янгиланиб туради. Альвеоляр ҳавонинг нисбий доимийлиги катта физиологик аҳамиятга эга эканлиги қуйида айтилади.



Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish