Дорул ҳикмат вал маориф” музей экспозицияси экскурция матни


Абу Али ибн Сино (980-1037)



Download 70,45 Kb.
bet5/11
Sana23.07.2022
Hajmi70,45 Kb.
#840677
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Dorul hikmat val maorif

Абу Али ибн Сино (980-1037)

Ибн Сино Маъмун Академиясида катта ҳурматга сазовор бўлган, жаҳон илм-фани тараққиётига муносиб ҳисса қўшган, Шарқда «Шай­х -ур раис» («Донишмандлар устози») деган юксак ном билан шараф топган қомусий олимдир. Унинг тўлиқ исми Абу Али ал-Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ал-Ҳасан ибн Али ибн Сино бўлиб, Европада «Авиценна» деб аташган. У табиат­шунос, табиб, файласуф, математик, астроном, физик, мантиқ, муси­қашунос, ҳуқуқшунос, адабиётшунос, ёзувчи ва шоир бўлган, 980 йилда Бухоронинг Афшона қишлоғида туғилган. Отаси Абдуллоҳ асли балх­лик бўлиб, Сомонийлар саройида хизмат қилган. Ибн Сино дастлаб Бухородаги хусусий муаллимлардан - Абу Абдулло Нотилий, Исмоил Зо­ҳид ва Абу Мансур Қамарий каби олимлар қўлида математика, фалсафа, табобат, мантиқ, ҳуқуқшунослик илмларидан таълим олган. Сўнгра мадраса таълимини олиб, 17 ёшиданоқ таниқли олим ва табиб сифа­тида шуҳрат қозонган. Ўзининг ноёб қобилияти, ўткир зеҳни ила араб, форс, юнон тилларини мукаммал ўрганган, Бухо­ро амири Нуҳ ибн Мансурнинг сарой кутубхонасидаги нодир қўлёзмаларни мутолаа қилган, Аристотел, Евклид, Птолемей, Гален, Гиппократ, Пифогор ва бошқаларнинг асарларини чуқур ўрганган. Худди ўша пайтда Ибн Сино Беруний билан хат орқали танишиб, унинг ва бошқа олимларнинг ижодидан хабардор бўлган, физика, астрономия, механика ва бошқа масалаларда баҳслар ва мунозаралар олиб борган.


999 йилда Қорахонийлар Бухорони забт этгач, Сомонийлар салтанати ин­қирозга учради ва 1003 йилда ибн Сино Бухорони тарк этиб, Гурганжга кетишга мажбур бўлди. Бу ерда машҳур олимлар билан яқиндан танишди, дўстлашди ҳамда Берунийга йирик илмий муассасани тузишда яқиндан кў­маклашди. Ўзининг машҳур "Тиб қонунлари" асарининг дастлабки икки китобини шу ерда, Маъмун Ака­демиясида ниҳоясига етказди. Лекин Маҳмуд Ғазнавий таъқибидан қўрқиб, Хоразмдан чиқиб кетди ҳамда дарбадарлик ҳаёти бошланди. Хуросон ва Эроннинг Абивард, Тус, Нишопур, Журжон ва Ҳамадон, Исфиҳон шаҳарларида бўлди. Журжон ҳокими Қобус ибн-Вушмагир саройида табиб, Ҳамадонда Абу Тоҳир саройида маълум вақт вазирлик вазифасида хизмат қилди. Сўнг бу вазифаларни тарк этиб, бу­тун умрини илмий ишга бағишлади. "Тиб қонунлари" китобининг қолган қисмини, "Китоб уш - шифо", "Китоб ун - нажот", "Китоб ун-ин­соф" ва бошқа асарларини Ҳамадон ва Исфиҳонда муҳожирликда ёзди. 1037 йилда оғир касалликдан сўнг Ҳамадон шаҳрида, 57 ёшида вафот этди. Унинг қабри ҳозиргача сақланиб қолган ва у мусулмонларнинг зиё­ратгоҳ жойи ҳисобланади.
Ибн Синонинг ижодий фаолиятида Ўрта Осиё, Эрон, Ҳиндистон, айниқса, Хоразм Маъмун Академияси олимлари асарларининг, жуда катта таъсири бор. Олим жаҳон илм-фани ва маданияти учун жуда катта маъна­вий мерос қолдирди. Фаннинг турли соҳаларига доир 450 га яқин асар­лар ёзди, шулардан 242 таси бизгача етиб келган. Асарларининг 80 таси фалсафа ва тасаввуфга, 43 таси табобатга, 23 таси табиат илмига, 8 таси математика ва астрономияга, қолганлари мусиқа, мантиқ, ахлоқ ва адабиётга алоқадордир.
Олимнинг "Тиб қо-нунлари" асари Шарқда ва Европада ҳам тиббиёт соҳасида асо­сий қўлланма ҳисобланган. Бу китобда табобатнинг кўпгина наза-рий ва амалий масалалари, инсон танасида учрайдиган касалликлар ва уларни даволаш усуллари, турли гиёҳлар, ўсимликлар, ҳайвон ва маъданлардан кимёвий йўл билан тайёрланган 800 дан зиёд дори-дармон­лар, уларнинг таркиби, даволаш хусусиятлари ва қўлланиш усуллари кўрсатилган. "Юрак дорилари" асари эса XIX асргача Шарқ табибларига муҳим қўлланма бўлиб келди. Алломанинг касалликнинг олдини олиш, инсон саломатлигини таъминлашда экологик муҳит, табиат мусаффолигини сақлаш ҳақидаги фикрлари ҳозир ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Табиий муҳитни ифлосланиши туфайли сув ва ҳаво орқали тарқаладиган, кўзга кўринмайдиган микроблар турли касалликларнинг асосий сабабчиси ҳақидаги фикри фанда катта кашфиёт эди.
Маъмун Академиясининг пешқадам олими Ибн Сино табобат билан боғлиқ ҳолда анатомия, руҳият, доришунослик, терапия, жарроҳлик, гигиена ва экология каби илмлар соҳасида ҳам қатор янги кашфиётлар яратди ва уларни янги босқичга кўтарди. Булардан ташқари кимё, минерология, геология, астрономия, математика, биология соҳасида ҳам бой мерос қолдирган. Тоғларнинг пайдо бўлиши, ер юзасининг ўзгариб бориши, зилзилаларнинг вужудга келиш сабаблари ҳақидаги теран фикрлари геология илмини мустақил фан сифатида қарор топи­шида муҳим рол ўйнади.
«Ҳикмат булоқлари» рисоласида ёшлар тарбияси билан алоқадор фанларнинг вазифалари ҳақида ҳам тўхталиб, қуйидаги қимматли фикрларни баён қилади: «Бу фан шундай одамларни тарбиялаб бериши керакки, улар фақатгина ўзи учун яшамасдан, балки бошқалар ва жамоат ҳамда унинг манфаати учун яшашга интилиши керак. Инсонда меҳнатга муҳаббат, яхши аҳлоқий сифатлар ва ҳалоллик доимо устун туриши керак». Ушбу фикрлар ёшлар тарбиясида ҳозирги кунда ҳам жуда аҳамиятлидир.


Download 70,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish