Абу Райҳон Беруний ўз қарашларида хотин-кизлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратади. Ўзининг «Минерология»



Download 0,83 Mb.
Sana25.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#263961
Bog'liq
Буклет Миллий қадриятларда қизларни оилага тайёрлаш МК (4)


Абу Райҳон Беруний ўз қарашларида хотин-кизлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратади.
Ўзининг «Минерология» асарида оиладаги тинчлик-тотувлик, бахтиёрлик кўпрок аёллар зиммасига тушишини таъкидлайди ва шундай ёзади: «Эй қизим! Сен ўрганган уйингдан кетиб, нотаниш хонадонга тушмоқдасан. Бўлажак куёвингнинг ҳамма ҳислатларини билмайсан. Сен ер бўл, у эса осмон бўлади. Демак, сен у билан шундай йўл тутки, унинг олдида ер каби камтар бўлсанг, у осмон каби олижаноб бўлади. Осмон шифобахш ёмғири билан ерни кўкартиргани каби у ҳам ўз меҳру шафқати билан сени хушнуд этади. Эринг сендан фақат юмшоқ ва ширин сўзларгина эшитсин, ярамайдиган ёки эски либосда ёки юзларингга оро берилмаган ва сочларинг тартибга солинмаган ҳолда унинг олдида ўтирма».
Алишер Навоий “Маҳбуб ул-қулуб” асарида қизлар тарбияси, уларни турмушга, оилавий ҳаётга тарбиялаш масалаларига диққатни қаратади.
“Уйланиш ва хотинлар тўғрисида” бобида оилавий муносабатлар хақида қуйидагиларни баён этади:
Яхши хотин - оиланинг давлати ва бахти. Уйнинг озодалиги, уй эгасининг хотиржам ва осойишталиги ундан, хуснли бўлса - кўнгил ёзиғи, хушмуомала бўлса - жон озиғидир. Оқила бўлса рўзғорда тартиб интизом бўлади, асбоб - анжомлар саранжом туради. Киши бу каби жуфти ҳалол билан қовушса, агар бундай бахтга эришса, ғам ва кулфатда сирдошга, ошкор ва пинхоний дард-аламда ҳамнафас тан махрамига эга бўлади. Тескари айланувчи фалакдан ҳар бало келса, кўмакдошинг у. У беандиша бўлса, кўнгил ундан озор чекади ва ёмонлик ахтарувчи бўлса, ундан руҳ азоб чекади. Тили аччиқ бўлса, барчанинг дилини яралайди, покиза бўлмаса, эрига қоралик келтиради, ахлоқсиз бўлса, оила расво бўлади”.
Ислом дини аёл шаънини улуғлайди.
Қуръони каримда аёллар ҳақида алоҳида “Нисо”(Аёллар) сураси келган.
Сарвари олам Муҳаммад с.а.в. аёл номини улуғлаш, унинг ор-номуси ва шаънини кўтариш, хотин­қизларнинг ҳуқуқини белгилаб беришда бутун инсониятга ибрат бўлди.
У Зот “Жаннат – оналар оёғи остидадир”, – деб марҳамат қилганлар.
Ота-онанинг розилигини олиш борасида: “Аллоҳ таолонинг рози бўлиши ота-онанинг рози бўлишига ва Аллоҳнинг ғазаби ҳам ота-онанинг ғазабига боғлиқдир” дея буюрдилар (Имом Бухорий ривояти).
Аёлларга муносабат ҳақида Ойша (р.а.) ривоят қиладилар: Набий алайҳиссалом дедилар: “Энг комил мўминлар хушҳулқ ва оиласи билан лутф ила муносабат қиладиганлардир. Ўз хотинларига мардикарим яхшилик қилади ва мардилаим ёмонлик”.

«Маҳалла ва оила»


илмий-тадқиқот институти
Тошкент шаҳар,
Мирзо Улуғбек тумани,
Исмоилий кўчаси, 1-Г уй
Метро «Пушкин» бекати
Автобуслар: 24, 58


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАҲАЛЛА ВА ОИЛАНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВАЗИРЛИГИ
МАҲАЛЛА ВА ОИЛА”
ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ




МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ ҚИЗЛАРНИ ОИЛАВИЙ ҲАЁТГА ТАЙЁРЛАШ БОРАСИДА




Тошкент – 2020


Ҳар бир халқнинг маънавий
тараққиёти аёлга бўлган эътибор
билан белгиланади.
Вильгельм фон Гумбольдт
Оила ва никоҳ – бу эркак билан аёл ўртасидаги муайян иттифоқ ва бу иттифоқнинг жамият, давлат томонидан тан олинган ва маъқулланган тарихий шаклидир.
Турмушга чиқаётган қизлар маънан, жисмонан ва руҳан оилага тайёр бўлишлари шарт.
Ўзбек оилаларида қиз фарзандни оилага тайёрлаш буюк қадрият саналади.

Момоларимиз ёш келинларга: “Тушган хонадонингда сув келса симириб, тош келса кемириб яшагин”, деб насиҳат қилади. 


Ўзбек оилаларида келин тушганидан сўнг 40 кун чилла сақланган.

Ш у даврда қайноналар келинни ёнига олиб, рўзғорнинг паст-баландини, уйдаги тартиб-қоида, шароитни ўргатган.


Юксак садоқат, вафо, ўзаро ҳурмат, самимият, инсон қадр-қиммати, ғамхўрлик, ҳар қандай вазиятларда бир-бирларига суяна олишлари, ўзаро ишонч, қаноат, камтарлик, сабр-бардош каби маънавий-аҳлоқий омиллар оила бардавомлиги ва мустаҳкамлигининг асосидир.

Шарқона тафаккурда, туркий халқларда аёлларнинг жамиятдаги мавқеи жуда юқори бўлган.


Араб тарихчиси ибн Баттута ҳабар беради: “Турк хоқонлари имзо чекаётганда “султон ва унинг хотинининг амри билан” деб ёзадилар”.


Туркийларнинг қадим тасаввурларидан нишона бергувчи Момо Ҳаво, Аёз момо, Момоқалдироқ каби иборалар ҳам бизнинг тарихимизда аёлга-яратувчига бўлган илоҳий муносабатдан дарак беради.


Ўзбек оиласи маънавий-ахлоқий муҳитининг шаклланиши ўзига хос тарихга эга.

А бдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” асарида Анвар мирзо Раънога оила қуриш ҳақидаги фикрларини қуйидагича баён этади: «Туғилгандан сўнг ўсиш, ўсгандан сўнгра икков-икков бўлиб яшаш бор. Жуфтлик кишилар орасидагина эмас, ер юзидаги ҳар бир махлуқда бор. Масалан, тоғлардаги оҳулар, ўрмонлардаги тўтилар, чамандаги булбуллар ҳам жуфт яшайдилар. Жуфтлашиш – икки тарафнинг муҳаббат занжири билан бир-бирларига боғланишларидир... Биз икков ёшликдан бирга яшаб келамиз, орамизда махфий сирларимиз йўқ ва бизнинг ўзаро сирларимизга воқиф бўлган чет кишилар ҳам йўқ. Агар янглишмасам, икковимизнинг бир-биримизга муомалаларимиз самимий ва юракларимизнинг тепиши ҳамоҳангдир».




Халқимиз уйидаги гапни кўчага чиқармайдиган, оиласининг шаънини, тинчлигини, хотиржамлигини ҳамма нарсадан устун деб биладиган ориятли халқ.


Шунинг учун қиз фарзандлар палахмон тошига ўхшатилиб, келин бўлиб узатилаётган қизларимиз ортидан “Борган жойингда тошдек қот, униб-ўс, палак ёз”, деб дуо қилинади.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish