Диссертацияси илмий раҳбар: и ф. д., профессор О.Қ. Хатамов Тошкент 2020 йил мундарижа



Download 1,29 Mb.
bet20/42
Sana21.02.2022
Hajmi1,29 Mb.
#58705
TuriДиссертация
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   42
Bog'liq
DISERTATSIYA1202 Истеъмол савати (2)

2.1.1-жадвал
Экспорт-импортда озиқ-овқат улуши юқори бўлган мамлакатлар(2013)54



Экспорт

Импорт



Мамлакат

Улуш

Мамлакат

Улуш

1

Гвинея-Биссау

90.91 %

Жибути

97.14 %

2

Қамар ороллари

87.61 %

Кирибати

55.30 %

3

Либерия

85.20 %

Сомали

55.09 %

4

Малави

80.33 %

Гвинея-Биссау

40.28 %

5

Эфиопия

74.92 %

Бенин

39.93 %

6

Никарагуа

70.11 %

Гамбия

39.31 %

7

Жибути

68.61 %

Тимор-Лесте

34.35 %

8

Бурунди

67.28 %

Ливия

31.68 %

9

Афғонистон

64.64 %

Яман

31.59 %

10

Сан Томе ва Принсипе

60.48 %

Сан Томе ва Принсипе

29.86 %

11

Вануату

60.41 %

Зимбабве

29.23 %

12

Тимор-Лесте

58.69 %

Сенегал

27.10 %

13

Сомали

57.86 %

Гаити

26.57 %

14

Уганда

54.67 %

Афғонистон

26.13 %

15

Тонга

53.30 %

Капе-Верде

25.14 %

16

Котьд-Ивуар

52.73 %

Либерия

24.84 %

17

Аргентина

51.47 %

Судан

24.71 %

18

Уругвай

51.14 %

Қамар ороллари

24.61 %

19

Бенин

50.39 %

Гвинея

23.84 %

20

Муқаддас Винсент ва Гренадина

49.56 %

Миср

23.59 %

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, мамлакатнинг озиқ-овқат маҳсулотлари импорт улуши жуда юқори бўлиши ўша мамлакатни озиқ-овқат хавфсизлигини жаҳон бозорлари конъюнктурасига боғлиқ қилиб қўяди.
Бунинг натижасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари кескин ўсиши ёки камайишига сабаб бўладиган омиллар тез-тез учраб туриши кузатилади.
Япония давлат сиёсатининг энг муҳим йўналиши ҳам илмий тадқиқотларни молиялашдир. Давлат қишлоқ хўжалигига илмий-тадқиқот натижаларини қўллаш, тадқиқот институтлари, маҳаллий илмий марказлар ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш марказлари, фермерлар малакасини ошириш курслари кабиларни молиялаштиришни ҳам ўз зиммасига олишга мажбур бўлди.
Умуман олганда, БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти дунё мамлакатлари озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Жаҳоннинг 58 мамлакатида ФАО (БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти) фавқулодда чоралари ишлаб чиққан.
Аҳолисини қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича жаҳон тажрибаси доирасида МДҲ мамлакатлари тажрибасига мурожаат қилсак, қуйидаги манзарани кўриш мумкин.
Россияда аҳолини қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш устидан давлат назоратини амалга оширадиган ҳукумат, давлат органлари, давлат хизматлари ва уларнинг ваколатлари доирасида текширишлар амалга оширилади. Бошқа федерал ижро этувчи органлар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат назоратини фақат Россия Федерацияси ҳукумати номидан амалга оширишлари мумкин.
Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш устидан давлат назорати барча ташкилотларда, мулкчиликнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъий назар амалга оширилади. Россияда миллий хавфсизлик тизимини, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни режалаштиришнинг асосий ҳужжати Россия Федерациясининг 2020 йилга қадар “Миллий хавфсизлик стратегияси" ҳисобланади. Шу билан бирга, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсати концепцияси Россия Федерациясининг “Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида" Федерал қонунида мустаҳкамланган. Қонунда Россия Федерациясининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилган.
Қозоғистонда аҳолисини қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш муаммосини ҳал қилиш мақсадида агросаноат мажмуи барқарор ривожланиш концепцияси 2010 йилгача ишлаб чиқилган бўлиб, аниқроғи, "2006-2008 йилларда Қозоғистон Республикаси агросаноат комплексини барқарор ривожлантириш концепцияси"ни амалга ошириш учун устувор тадбирлар дастури қабул қилинди. Дастур мақсади агросаноат мажмуининг барқарор ривожланишини таъминлаш, унинг тармоқлари рентабеллиги ва меҳнат унумдорлигини ошириш, маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардош устунликларини ишлаб чиқиш эди.
Шундай қилиб, аҳолини қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича хорижий тажрибалар қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоларини ҳал этишда давлатнинг устувор ролини тасдиқлайди. Давлат даражасида аҳолини қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга протекцион ва экспортга йўналтирилган ёндашувлар катта даражада қўллаб-қувватланади.
Ҳозирги кунда аҳолини қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир. Ҳудудларда аҳолини қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш йўлидаги муаммоларни (2.1.2-расм) бартараф қилиш чоралари амалда натижа бермаяпти.







2.1.2-расм. Ҳудудларда аҳолини қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш йўналишидаги асосий муаммолари55

Ўзбекистонда аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эхтиёжларни тўла қондириш, озиқ-овқат бозоридаги барқарорликни таъминлашга катта эътибор қаратилди.


Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг аҳолисини қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун икки йўналишда чора-тадбирлар амалга оширилди:

  • қишлоқ аҳолиси томорқа майдонларини кенгайтириш ва янгиларини ажратиб бериш;

  • қишлоқ хўжалик экинлари таркибини қайта кўриб чиқиш.

Давлатнинг озиқ-овқатга оид сиёсати картошка, мева-сабзавот маҳсулотлари билан ҳам ўз-ўзини таъминлашни кўзда тутади. Аҳолига етарли даражада чорвачилик маҳсулотлари ва ўсимлик ёғи етказиб бериш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш учун зарур бўлган базани барпо этиш, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари асосий турларининг етарли захирасини шакллантириш, уларнинг чакана баҳолари барқарорлигини таъминлашга эришиш, четдан келтирилаётган маҳсулотлар ҳажмларини қисқартириб бориш кабилар ҳам аҳолини қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашнинг муҳим йўналишлари ҳисобланади56.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармони билан “2017-
2021-йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” тасдиқланди57. Унга кўра, мамлакатда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш мақсадида бир қатор дастур ва тадбирлар ишлаб чиқиш амалга оширилмоқда, жумладан:

  • етакчи хорижий экспертларни жалб этган ҳолда, Ўзбекистонда қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантириш дастури ишлаб чиқиш;

  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада диверсификациялаш, қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини ошириш орқали мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш;

  • аҳолини экологик тоза ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини яратиш;

  • мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш, шу жумладан, экспорт қилишда логистика тизимини янада ривожлантириш;

  • аҳолини чорвачилик маҳсулотлари билан таъминлаш даражасини ошириш, уларнинг бозорлардаги нарх-наволари барқарорлигини сақлашга эришиш;

  • фермер хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларни реализация қилишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, шунингдек, фермерларни зарурий ахборот, маълумот ва маслаҳатлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш, фермер хўжаликларида етиштирилган маҳсулотлар ҳажми ва миқдори ҳақидаги маълумотларнинг ягона базасини яратиш;

  • қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сув тежовчи технологиялар жорий этилган майдонлар ҳажмини янада кенгайтириш;

  • суғориладиган майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш.

Аҳолини қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш асосларини қонуний мустаҳкамлаш масалалари бўйича кўплаб ҳудудларга тегишли қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Бугунги кунда Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва халқ муҳокамасига қўйилган.
Сурхондарё вилоятида агросаноат мажмуиининг барқарор ишлаши ва келгуси йиллардаги ишлаб чиқариш ўсишини таъминлаш учун ишончли меъёрий-ҳуқуқий база яратилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Сурхондарё вилоятида қишлоқ хўжалиги экин майдонлари таркибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори вилоятда фермер хўжаликлари иқтисодий ва молиявий барқарорлигини ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайишига хизмат қилмоқда58.
Ҳукумат томонидан кам таъминланган оилаларга иссиқ хоналар қуриш ва чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратилиши туфайли вилоятда деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш сўнгги 5-6 йил ичида жадал ортди. Бу олиб борилган иқтисодий ислоҳотлар ва таркибий ўзгаришлар натижасида республикада қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажми 69504,2 млрд. сўмни ёки 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 102,0 %, шу жумладан деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва шу соҳада кўрсатилган хизматлар - 68906,7 млрд. сўмни (101,9 %), ўрмон хўжалиги – 117,9 млрд. сўмни (101,6 %), балиқ хўжалиги 479,6 млрд. сўмни (126,8 %) ташкил қилди. Хусусан, республикада энг юқори ўсиш суръати Сурхондарё вилоятида (106,6%) кузатилди. Бундан ташқари республикада қишлоқ хўжалик маҳсулотлари умумий ҳажмининг ўсиши 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 101,9 %, шу жумладан деҳқончилик маҳсулотлари - 100,7 %, чорвачилик маҳсулотлари - 104,2 % ташкил қилган қилган ҳолда ўсиш кузатилмоқда59.

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish