Диссертацияси илмий раҳбар: и ф. д., профессор О.Қ. Хатамов Тошкент 2020 йил мундарижа


КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)



Download 1,29 Mb.
bet2/42
Sana21.02.2022
Hajmi1,29 Mb.
#58705
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
DISERTATSIYA1202 Истеъмол савати (2)

КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда қишлоқ хўжалиги соҳаси муҳим ўрин эгаллаб, аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган моддий эхтиёжлари ва талабларини муайян даражада қондириб келмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига қараганда, “ҳозирги вақтда дунёда 840 миллиондан ортиқ киши тўйиб овқатланиш имкониятига эга эмас. Бу жаҳон аҳолисининг деярли ҳар саккиз нафаридан бири, деганидир. Бундан ташқари, сайёрамиз аҳолисининг 30 фоизидан зиёди тўлақонли равишда овқатланмаслик, энг асосий микроэлемент ва витаминлар етишмаслиги муаммосини бошидан кечирмоқда”1. Буларнинг барчаси истеъмол сафатига кирувчи сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш долзарб масала эканлигини кўрсатиб турибди.
Жаҳонда глобаллашув шароитида истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш, аҳолини барча қатламларини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминланиши юзасидан қатор илмий изланишлар, жумладан, аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини билан таъминлаш даражасини баҳолаш кўрсаткич ва мезонларини яратиш, истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳажмини ва сифатини кўп омилли статистик таҳлил қилиш ва эконометрик моделлаштириш борасида кенг кўламли илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда жаҳон амалиётида истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришнинг жараёнларини статистик усулларда таҳлил қилиш, унга таъсир қилувчи омилларни эконометрик баҳолаш ва прогнозларини ишлаб чиқиш устувор илмий йўналишлардан бири ҳисобланади.
Ўзбекиcтонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тузилмавий-таркибий ўзгаришлар миллий иқтисодиёт ривожланишига, аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш муаммоларини ҳал этишга, ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашга катта таъсир кўрсатмоқда. Аммо иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги босқичи қишлоқ хўжалигида аҳолини истеъмол саватига кирувчи маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигини оширишни талаб этади. 2017–2021 йилларда Ўзбекиcтон Реcпубликаcини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар cтратегияcида ҳам «...қишлоқ хўжалиги секторини ислоҳ қилиш ва модернизациялаш, тармоқда таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш, мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш ва экспорт салоҳиятини юксалтириш»2 каби устувор вазифалар белгилаб берилган. Мазкур вазифаларнинг муваффақиятли ижроси истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш жараёнлари ва тенденцияларини эконометрик моделлаштиришни тақозо этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли фармони, 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 августдаги 235-сон «Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги, 2018 йил 20 ноябрдаги 935-сон “Республикада 2019-2020 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2017 йил 12 июлдаги 490-сон “Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish