Диссертацияси илмий раҳбар: и ф. д., профессор О.Қ. Хатамов Тошкент 2020 йил мундарижа


§ 3.1. Истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш мақсадлари ва уларни амалга ошириш мeханизмлари



Download 1,29 Mb.
bet28/42
Sana21.02.2022
Hajmi1,29 Mb.
#58705
TuriДиссертация
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   42
Bog'liq
DISERTATSIYA1202 Истеъмол савати (2)

§ 3.1. Истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш мақсадлари ва уларни амалга ошириш мeханизмлари



Сурхондарё вилояти агросаноат мажмуини ривожлантиришнинг энг муҳим мақсади ва унинг фаолияти самарадорлиги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш ҳамда минтақада аҳолини қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш натижасида аҳоли турмуш даражаси ва сифатини юқори даражага кўтаришдир. Агросаноат мажмуи минтақавий ҳокимият томонидан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминловчи асосий иқтисодий тизим сифатида кўриб чиқилиши керак. Бу эса унга қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши барқарор ривожланиши ва ҳудудларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги хавфларнинг олдини олиш каби вазифаларни юклайди.
3.1.1-расм. Ҳудудларда аҳолини қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашдаги хатарлар85
Ҳудудий ҳокимият органлари томонидан ишлаб чиқилган узоқ муддатли мақсадли дастурларни амалга ошириш орқали минтақада юқорида кўрсатилган хатарларнинг салбий оқибатлари бартараф этилади ва иқтисодий сиёсатнинг стратегик мақсадларидан бири сифатида агросаноат мажмуининг барқарор ривожланишига эришилади. Келтирилган манбалар асосида Сурхондарё вилоятида аҳолини қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш механизмлари 3.1.1-жадвалда келтирилган.
3.1.1-жадвал
Сурхондарё вилояти аҳолисини қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш механизмлари86

Ташкилий бошқарув механизми



Тартибга солиш механизми

Молиявий-иқтисодий механизм

Сурхондарёвилояти ҳокимлиги,


Сурхондарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4749-сонли фармони.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 августдаги «Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 235-сон қарори.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 ноябрдаги «Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4005-сон қарори.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 ноябрдаги “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4015-сон қарори.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 ноябрдаги “Республикада 2019-2020 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 935-сон қарори.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 июлдаги “Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш тўғрисида”ги 490-сон қарори.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 ноябрдаги "Сурхондарё вилоятида қишлоқ хўжалиги экин майдонлари таркибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 378-сон қарори.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 ноябрдаги "Сурхондарё вилоятида деҳқон хўжаликларининг имкониятларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 382-сон қарори.

Кредитлаш
Субсидиялаш
Суғурта

Маълумки, ҳудудий даражада агросаноат мажмуи, шу жумладан, бошқа ташкилотларда ҳам бошқарув механизмини тартибга солиш молиявий-иқтисодий механизмлар орқали амалга оширилади. Сурхондарё вилояти агросаноат мажмуи ташкилий ва бошқарув механизми Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Сурхондарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси томонидан амалга оширилади. Булар ўз фаолиятини меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга (Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармон ва қарорлари) мувофиқ бажармоқда.


Давлатнинг тартибга солиш меъёрий-ҳуқуқий механизми агросаноат ташкилотлари фаолияти учун институционал муҳитни яратадиган меъёрий ҳужжатлар ҳисобланади.
Сурхондарё вилояти қишлоқ хўжалиги фаолияти билан боғлиқ муаммоларни комплекс ҳал этиш учун узоқ муддатли мақсадли минтақавий дастурлар ишлаб чиқилиб, амалиётда тадбиқ қилинмоқда. Сурхондарё вилоятида агросаноат мажмуини ривожлантириш йўналишларини белгиловчи асосий меъёрий ҳужжатлардан бири сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4749-сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 ноябрдаги "Сурхондарё вилоятида қишлоқ хўжалиги экин майдонлари таркибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 378-сон қарорларини кўриш мумкин87.
Агросаноат мажмуидаги иқтисодий муносабатларни тартибга солишнинг молиявий-иқтисодий механизми мақсадли дастурларни амалга ошириш, ходимларни ўқитиш ва уларнинг малака-кўникмаларини ошириш, имтиёзлар, субсидиялар бериш ва бошқалар учун эҳтиёжларни аниқлаш ҳамда бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш билан боғлиқ.
Суғурта - ҳудудий агробизнесни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг муҳим шакли. Ҳукумат қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили суғуртасини амалга ошириш жараёнида хорижий давлатлар тажрибасига таяниб, бир қатор янгиликларни ҳаётга татбиқ этмоқда. Чунончи, ҳосил суғуртаси бўйича фермер хўжаликларига талай имтиёзлар берилди. Аниқроғи, суғурта шартномаси шартлари соддалаштирилиб, суғурта таваккалчиликлари сони кўпайтирилди. Алоҳида суғурта таваккалчиликлари учун суғурта тарифлари белгиланиб, ҳудудлар бўйича табақалаштирилди. Суғурта даъволарини кўриб чиқиш тизими соддалаштирилди ва суғурта ҳодисаси юз бермаган тақдирда, суғурта тарифларини камайтириш тизими жорий этилди. Вилоятида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини суғурталашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш асосий мақсади қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари мулкий манфаатларини табиий иқлимнинг хавф омиллари мавжуд бўлган зарарлардан ҳимоя қилишдан иборат.
Шундай қилиб, вилоят ижроия ҳокимияти органлари агросаноат мажмуи учун жуда кенг бошқарув воситаларига эга. Аммо, таҳлилга кўра, амалга оширилаётган дастурларга ажратилган маблағлар миқдори етарли эмас, чунки бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасида мавжуд муаммолар булардан далолат беради.
Умуман олганда, ҳудудлар аҳолисини истеъмол саватдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашда озиқ-овқат бозорларини рағбатлантиришнинг қуйидаги механизмларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз(3.1.2-расм):




Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish