3.1.2-расм. Ҳудудларда озиқ-овқат бозорларини рағбатлантириш механизмлари88 Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари иқтисодий имкониятларини оширишни энг муҳим йўналиши ҳудудий ҳокимият томонидан ушбу маҳсулотлар нархларини барқарорлаштириш ёки секинлаштирувчи чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобланади. Бу каби ҳаракатларни амалга ошириш юзасидан вилоятда аҳоли даромадлари, айниқса, энг кам даромадга эга бўлган аҳоли қатлами сонини камайиши ҳамда маҳаллий қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларини бозорга етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари баҳосидаги ўсиш суръатларини камайтириш воситаларидан бири ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотишни давлат томонидан тартибга солишни кучайтириш, хусусан, улгуржи воситачилик соҳасида монополистик нархларни оширишни қонуний равишда чеклаш зарур.
Шуниси эътиборга лойиқки, вилоят аҳолисининг деярли барча гуруҳларини қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши учун фақат умумий иқтисодий ўсиш ва аҳолининг даромадлари етарли эмас. Шунинг учун вилоят хокимияти томонидан иқтисодий имкониятлари паст бўлган аҳолиларга мақсадли ёрдамлар берилиши талаб қилинади. Камбағалларни самарали тарзда қўллаб-қувватлаш учун (масалан, озиқ-овқат ярмаркалари) дастурлар ишлаб чиқилган. Шундай қилиб, кам таъминланган оилаларга ёрдам бериш ва қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш учун (маҳсулот маркетинги жиҳатидан) икки муҳим вазифани ҳал қилиш мумкин бўлади.
Биринчидан, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган маҳсулотлар чакана савдосида товар белгиларининг рухсат этилган энг юқори даражасини қонуний равишда белгилаш тавсия этилади.
Иккинчидан, қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини назорат қилиш, сифат менежменти тизимларини яратиш ва сертификатлаш, аҳоли саломатлигини яхшилаш, меҳнат унумдорлигини ошириш каби масалаларни қамраб олади.
Шу сабабли, аҳолини қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Сурхондарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси, вилоятдаги импорт ва экспорт қиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ўзбекистон Республикасининг ушбу соҳадаги қонунчилиги талабларига мувофиқлигини таъминлаш, ташиш, қайта ишлаш ва сотиш юзасидан назоратни кучайтириш зарур. Генетик модификацияланган микроорганизмлар ва генетик модификацияланган аналогларга эга микроорганизмлар ёрдамида генетик модификацияланган ўсимликлардан олинган озиқ-овқат маҳсулотларининг назоратсиз тарқалишига йўл қўймаслик зарур.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қишлоқ хўжалиги соҳаси самарадорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш мақсадида ҳукумат томонидан имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Бу кредитлар асосан қуйидаги фаолиятларни ривожлантиришга йўналтирилган:
иссиқхоналарни ташкил қилиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ускуналарини сотиб олиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини совутиш ва музлатиш ускуналарини сотиб олиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қадоқлаш ва сақлаш ускуналарини сотиб олиш;
зотли қорамоллар ва уруғлар сотиб олиш;
модернизациялаш ҳамда ем-хашак етиштириш ва ишлаб чиқаришнинг бошқа воситаларини сотиб олиш.
Сурхондарё вилоятида қишлоқ хўжалиги фаолиятида иқтисодий фойдани кўпайтириш мақсадиди ҳам ички, ҳам ташқи бозорга йўналтириладиган озиқ-овқат маҳсулотлари турларини бу тармоқдаги қўшилган қийматини ўзаро боғлаган ҳолда кенгайтирилмоқда.