3.1.3-расм. Сурхондарё вилояти озиқ-овқат маҳсулотлари саноатида қўшилган қиймат яратилиш механизми89
Шу билан бирга, Сурхондарё вилояти ҳудудида аҳолини сифатли қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш соҳалари сифатида қуйидагиларни таклиф қилиш мумкин.
Биринчидан, Сурхондарё вилояти қишлоқ хўжалик бошқармаси вилоятда (туман, шаҳар, маҳаллар кесимида) аҳолини сифатли қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланганлик ҳолатини доимий мониторингини йўлга қўйиш.
Маълумки, озиқ-овқат хавфсизлигини ҳар томонлама назорат қилишнинг асосий мақсади, ҳокимият ва бошқарувни самарали бошқарув қарорларни қабул қилиш учун ҳудудий озиқ-овқат тизимини ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва тенденциялари тўғрисида тўлиқ, ҳар томонлама ва холис ахборот билан таъминлашдир.
Иккинчидан, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш прогнозида, шунингдек, мақсадли ва идоравий дастурларда, аҳолининг истеъмол саватига кирувчи асосий қишлоқ ва озиқ-овқатлар билан таъминланганлик даражасини ҳисобга олиш.
Таъкидлаш керакки, сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш муаммосини ҳал этиш, уни давлат томонидан тартибга солиш ва агросаноат ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш билан узвий боғлиқдир. Барча даражадаги бюджетлардан ажратиладиган маблағлар самарадорлигини ошириш мақсадида, бизнинг фикримизча, давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналиши ушбу маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларининг барқарор фаолият кўрсатишидир.
Аҳолини сифатли қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш, маҳаллий хомашёлардан озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун иқтисодий жиҳатдан қулай бўлган имтиёзли шартларни (субсидиялар, солиққа тортиш тизими, нархлаш механизми) яратиш зарур.
Вилоят шаҳар ва туман корхоналари ресурс базаси заиф ёки умуман бўлмаслиги сабабли вилоятда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини янада ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун қуйидагиларни амалга ошириш талаб қилинади:
қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат саноатини технологик модернизация қилиш, агросаноат комплексига саноат хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича ишларни амалга ошириш;
саноатнинг инновацияларни ўзлаштиришга қодир кадрлар салоҳиятини шакллантириш;
қишлоқ хўжалик ерларида ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириш;
қишлоқ жойларнинг замонавий ижтимоий инфратузилмасини яратиш (уй-жой, йўллар ва бошқалар).
Шундай қилиб, аҳолини сифатли қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашнинг муҳим омили - ҳудудий бошқарувининг қуйи ва юқори даражасидаги ўзаро боғлиқ ва мувофиқлаштирилган ташкилий, иқтисодий, қонунчилик, маъмурий ва ижтимоий тадбирларнинг тизимли, изчил амалга оширилишидир. Агросаноат ишлаб чиқаришни минтақа ва давлат даражасида бошқаришни, саноатнинг ички заҳираларини бошқариш воситаларини тезкор ўзгарувчан иқтисодий бошқарув шароитларига мослаштириш асосида комбинациялаш Сурхондарё вилоятида қишлоқ ҳаёти ижтимоий кўрсаткичларини сезиларли даражада оширади.
§3.2. Сурхондарё вилояти туманлар кесимида чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш динамикасини кўп вариантли прогнозлаш ва ўз-ўзини таъминланганлик даражасини гуруҳлаш
Чорвачилик тармоғи мамлакат иқтисодиёти учун жуда катта аҳамиятга эга, чунки у аҳолини истеъмол саватида ўрин олган гўшт,сут ва тухум маҳсулотлари билан таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Аҳоли жон бошига чорвачилик маҳсулотларини истеъмол қилиш – аҳоли фаровонлигини тавсифловчи асосий кўрсаткич ҳисобланади. Инсон организми учун зарур бўладиган барча оқсилларнинг 60 фоизи ҳамда калориянинг 30 фоизи чорвачилик маҳсулотлари ҳисобидан олинади, гўшт ва гўшт маҳсулотлари эса, мамлакатнинг стратегик озиқ-овқат хавфсизлиги тузилмасининг ажралмас элементи ҳисобланади.
Айтиш жоизки, чорвачилик тармоғини модернизациялаш ва жадал ривожлантириш бугунги кунда аграр тармоқни ривожлантириш стратегиясининг муҳим таркибий қисмидир. Одатда чорвачилик ҳолатини тавсифловчи кўрсаткичларни қуйидагиларга ажратиб кўрсатиш қабул қилинган (3.4-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |