Илм фан тарақиётида нанотехнолгия фан сифатида энг ёш йўналишлардан бири ҳисобланади. Унинг ривожланиш тарихи ҳақида аниқ бир фикр билдириш қийин. Бироқ, ҳозирги кунда нанотехнологияларнинг бобоси деб грек файласуфи Демокрит ҳисобланади. У 2400 йил олдин модданинг энг майда заррачасини таърифлаш учун биринчи бўлиб "атом" сўзидан фойдаланган.
Илм фан тарақиётида нанотехнолгия фан сифатида энг ёш йўналишлардан бири ҳисобланади. Унинг ривожланиш тарихи ҳақида аниқ бир фикр билдириш қийин. Бироқ, ҳозирги кунда нанотехнологияларнинг бобоси деб грек файласуфи Демокрит ҳисобланади. У 2400 йил олдин модданинг энг майда заррачасини таърифлаш учун биринчи бўлиб "атом" сўзидан фойдаланган.
1883 йили америкалик ихтирочи Георге Эастмен томонидан фотоплёнканинг яратилиши нанотехнологияда кескин бурилишга олиб келди. Унинг ихтироси нанотузилмали материаллар олиш имкониятини оширди.
Швейцариялик физик Алберт Эйнштейннанометр бирлигини ишлатиб, 1905 йилда нашр қилинган ишида қанд (шакар) молекуласининг ўлчами тахминан 1 нанометрга тенг эканлигини назарий жиҳатдан кўрсатиб берган.
Швейцариялик физик Алберт Эйнштейн нанометр бирлигини ишлатиб, 1905 йилда нашр қилинган ишида қанд (шакар) молекуласининг ўлчами тахминан 1 нанометрга тенг эканлигини назарий жиҳатдан кўрсатиб берган.
1931йилда немис физиклари Макс Кнолл ва Эрнст Рускалар биринчи марта нанообъектларни ўрганиш мумкин бўлган электрон микроскоп яратдилар.
1932 йилда эса голандиялик профессор Фриц Серник оптик микроскопни яратди. У бу микроскоп ёрдамида жонли клеткаларни ўрганишга ҳаракат қилган. Ҳозирда бу микроскоп медисинада кенг қўлланилиб келинади.
Шунингдек, 1939 йили Сиеменс компанияси биринчи марта аниқлаш имконияти 10 нанометр бўлган электрон микроскопни ишлаб чиқаришни бошлади.
Бироқ, тарихий маълумотларга қараганда нанотехнология тараққиётининг кейинги даври Георге Эастментомонидан фотоплёнканинг яратилиши, шунингдек бошқа олимлар томонидан нанотузилмаларни тадқиқ этиш учун микроскопнинг яратилиши билан жадаллашган бўлса, Ричард Фейнманнинг ишлари нанотехнологиялар ривожланишининг дебочаси ҳисобланади.
Бироқ, тарихий маълумотларга қараганда нанотехнология тараққиётининг кейинги даври Георге Эастмен томонидан фотоплёнканинг яратилиши, шунингдек бошқа олимлар томонидан нанотузилмаларни тадқиқ этиш учун микроскопнинг яратилиши билан жадаллашган бўлса, Ричард Фейнманнинг ишлари нанотехнологиялар ривожланишининг дебочаси ҳисобланади.
1981 йилда германиялик физиклар Герд Бинниг ва Генрих Рорерлар нанотузилмаларни ўрганиш имконини берадиган зондли микроскопни яратишди. Бу микроскоп намуна сиртини ангстремнинг ўндан бир улиши, аниқроқ айтганда алоҳида атомни кўрсатиш имконини беради. Сўнгра 1982 йил туннел микроскопини яратишди. 4 йилдан сўнг улар Нобел мукофотини олди.
1985 йилда Америка кимёгарлари Роберт Курл, Ҳаролд Крото ва Ричард Смаллейлар60 та углерод атомларидан иборат фуллерен молекулаларини аниқлашди. Шунингдек, улар биринчи марта диаметри 1 нанометрга тенг бўлган предметларни аниқ ўлчай оладиган технологияни яратдилар.
1985 йилда Америка кимёгарлари Роберт Курл, Ҳаролд Крото ва Ричард Смаллейлар 60 та углерод атомларидан иборат фуллерен молекулаларини аниқлашди. Шунингдек, улар биринчи марта диаметри 1 нанометрга тенг бўлган предметларни аниқ ўлчай оладиган технологияни яратдилар.
1991 йилда Голландиялик физик Сеез Деккер молекулалардан иборат нанотранзисторни яратди. У бу билан биринчи марта молекулаларнинг ўтказувчанлигини аниқлашга эришди. Кейинчалик узунлиги 300 нм бўлган нанотрубкалар яратиш технологияси пайдо бўлди.
2005 йилнинг 1 мартида Интел компанияси ўлчами 65 нм, кейинчалик 5 нм бўлган элементдан иборат процессорни яратишди.
2005 йилнинг 1 мартида Интел компанияси ўлчами 65 нм, кейинчалик 5 нм бўлган элементдан иборат процессорни яратишди.
Замонавий кремний чиплар турли техникавий заруратлар натижасида кичиклашиб бораверади.
Аммо йўлакчасининг эни 40-50 нанометр бўлганда квант механик бузилишлар ошиб боради: электронлар туннел эффекти ҳисобига транзисторлардаги ўтиш йўлакларини тешиб ўта бошлайди. Бу эса қисқа туташув дегани. Буни енгиб ўтиш учун кремний ўрнига ўлчамлари бир неча нанометр бўлган углерод бирикмали наночиплар қўл келиши мумкин. Ҳозирги вақтда бу йўналишда катта изланишлар олиб борилмоқда.
2004-2006 йиллари Россиялик тадқиқотчи ва ихтирочи В.И.Петрик изотопларнинг ажралиши ва металларни газфазалари ёрдамида тозалаш методлари ёрдамида бир қатор, платина, темир, никел сингари металларнинг нанотузилмаларини олишга эришди.
2004-2006 йиллари Россиялик тадқиқотчи ва ихтирочи В.И.Петрик изотопларнинг ажралиши ва металларни газфазалари ёрдамида тозалаш методлари ёрдамида бир қатор, платина, темир, никел сингари металларнинг нанотузилмаларини олишга эришди.
2007 йили Россияда "Нанотехнология Россия корпорация"си ҳамда хукуматнинг мақсадли дастури йўлга қўйлди. Унинг мақсади Россияда нанотехнологияларни ривожланишга қаратилди.
2003 йили Сиз Деккер углеродли трубкага ДНКни бириктирди.
2004 йил Станфорд университетида углеродли нанотрубка ва баъзи органик моддалардан иборат транзистор яратилди. Нанотрубкалар электрод вазифасини унинг ўртасига жойлаштирилган органик модда яримўтказгич вазифасини бажаради. Бу қурилманинг узунлиги 3 нанометр ва кенглиги 2 нанометрни ташкил қилади.