Ривожланиш йўналиши
|
Тренд тенгламаси
|
Ўртача мутлоқ хатолик
|
R2
|
Буғдой етиштириш
|
1. Бир текисда ривожланиш
|
= 2256,7 t + 588319
|
1919,57
|
0,8979
|
2.Текис тезлашган ривожланиш
|
= 27,201 t2 + 1957,4 t + 588917
|
1919,65
|
0,8978
|
3.Экспоненциал ривожланиш
|
= 588415 e0,0038t
|
1895,64
|
0,8979
|
Картошка етиштириш
|
1. Бир текисда ривожланиш
|
= 20280 t + 83687
|
7257
|
0,9792
|
2.Текис тезлашган ривожланиш
|
= 1040,2 t2 + 8837,9 t + 106571
|
2708
|
0,9957
|
3.Экспоненциал ривожланиш
|
= 104213 e0,1058t
|
2822
|
0,9972
|
Сабзавотлар етиштириш
|
1.Бир текисда ривожланиш
|
= 70057 t + 355104
|
22240
|
0,9795
|
2.Текис тезлашган ривожланиш
|
= -1874,8 t2 + 90680 t + 313858
|
21907
|
0,9839
|
3.Экспоненциал ривожланиш
|
= 409443 e0,1002t
|
38552
|
0,9644
|
Полиз экинлари етиштириш
|
1.Бир текисда ривожланиш
|
= 16350 t + 77744
|
5001
|
0,9851
|
2.Текис тезлашган ривожланиш
|
= 546,75 t2 + 10336 t + 89772
|
3438
|
0,9922
|
3.Экспоненциал ривожланиш
|
= 92927 e0,0999t
|
3308
|
0,9931
|
Узум етиштириш
|
1.Бир текисда ривожланиш
|
= 5925 t + 73832
|
10319
|
0.6391
|
2.Текис тезлашган ривожланиш
|
= -1388 t2 + 21193 t + 43297
|
6185
|
0,8636
|
3.Экспоненциал ривожланиш
|
= 74742 e0,0602t
|
11423
|
0.6468
|
Ҳўл мевалар етиштириш
|
1.Бир текисда ривожланиш
|
= 8415,3 t + 76492
|
3253
|
0,9591
|
2.Текис тезлашган ривожланиш
|
= -273,49 t2 + 11424 t + 70476
|
3443
|
0,9656
|
3.Экспоненциал ривожланиш
|
= 81435e0,0708t
|
4102
|
0,9574
|
2.2.2-жадвалда келтирилган тренд моделларнинг адекватлик ва аниқлик характеристикалари таҳлили келтириб ўтилган учта моделда ҳам детерминация коэффицентлари орасида жуда кучли боғланиш борлигини тадқиқот натижалари кўрсатиб турибди, аммо буғдой, ҳўл мева маҳсулотларида биринчи модель, картошка, сабзовот, узум маҳсулотларида икккинчи модель, полиз экини маҳсулотларида эса учинчи моделда қолган иккита моделга нисбатан ўртача мутлоқ хатолик камлигини кўриш мумкин.
Динамик қаторлари ҳадларини танланган тренд тенгламалари асосида экстрополяция қилиш мумкин.
Таҳлил давомида 2009-2018 йиллар учун вилоятда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқиш ҳажмлари учун мос бўлган тренд тенгламаларини аниқлаган бўлсак, энди шу қаторни давом эттириш мумкин.
Сурхондарё вилояти қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ишлаб чиқиш ҳажмлари асосий турлари учун танланган 2.2.2-жадвалда аниқланган тренд тенгламаларидан фойдаланиб, экстраполяция қилиш усули орқали прогноз қийматларини ҳосил қиламиз(2.2.3-жадвал).
2.2.3-жадвал
Сурхондарё вилояти қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ишлаб чиқиш ҳажмларининг асосий турларини экстраполяция қилиш орқали олинган прогноз қийматлари (тонна)67
Кўрсаткич
(фактор ўзгарувчиси)
|
Тренд тенгламаси
|
Ҳақи-қий
|
Прогноз
|
2018 й. 2023 й, %
|
2018й.
|
2019й.
|
2020й.
|
2021й.
|
2022й.
|
2023й.
|
Буғдой
|
= 2256,7 t + 588319
|
613084
|
613143
|
615399
|
617656
|
619913
|
622169
|
102
|
Картошка
|
= 1040,2 t2 + 8837,9 t + 106571
|
292822
|
329652
|
362415
|
397258
|
434181
|
473184
|
162
|
Сабзавотлар
|
= -1874,8 t2 + 90680 t + 313858
|
998063
|
1084487
|
1132047
|
1175857
|
1215917
|
1252228
|
125
|
Полиз экинлари
|
= 92927 e0,0999t
|
241881
|
278861
|
308158
|
340534
|
376310
|
415846
|
172
|
Узум
|
= -1388 t2 + 21193 t + 43297
|
102403
|
108472
|
97741
|
84234
|
67951
|
48892
|
48
|
Ҳўл мева
|
= 8415,3 t + 76492
|
149962
|
169060
|
177476
|
185891
|
194306
|
202721
|
135
|
Прогноз ҳисоб-китобларнинг натижалари шуни кўрсатмоқдаки, олинган натижаларига кўра, 2023 йилда Сурхондарё ҳудудида буғдой маҳсулоти ишлаб чиқариш кўрсаткичлари 2018 йилга нисбатан 2%, картошка маҳсулоти 62%, сабзавотлар маҳсулотлари 25%, полиз экинлари 72%, ҳўл мева маҳсулотлари 35 % га кўпайиши, узум маҳсулоти эса 52% га камайиши кутилмоқда (2.2.3-жадвал).
2.2.2-расм. Сурхондарё вилоятида буғдой маҳсулотининг етиштириш динамикасининг прогнози (тонна)68
Буғдой маҳсулотлари етиштириш кўрсаткичи ўсиб боради ва 2022 йилга келиб физиологик меъёрнинг 2,2 баробарини ташкил қилиши мумкин (2.2.2-расм).
2.2.3-расм. Сурхондарё вилоятида картошка маҳсулотининг етиштириш динамикасининг прогнози (тонна)69
Картошка маҳсулотлари етиштириш кўрсаткичи ўсиб боради ва 2022 йилга келиб физиологик меъёрнинг 155% ни ташкил қилиши мумкин (2.2.3-расм).
2.2.4-расм. Сурхондарё вилоятида сабзавот маҳсулотининг етиштириш динамикасининг прогнози (тонна)70
Сабзавот маҳсулотлари етиштириш кўрсаткичи ҳам ўсиб боради ва 2022 йилга келиб физиологик меъёрнинг 2 баробарини ташкил қилиши мумкин (2.2.4-расм).
2.2.5-расм. Сурхондарё вилоятида полиз экин маҳсулоти етиштириш динамикасининг прогнози (тонна)71
Полиз экини маҳсулотлари етиштириш кўрсаткичи ўсиб боради ва 2022 йилга келиб физиологик меъёрнинг 4 баробарини ташкил қилади(2.2.5-расм).
2.2.6-расм. Сурхондарё вилоятида узум маҳсулотининг етиштириш динамикасининг прогнози (тонна)72
Узум маҳсулотлари етиштириш кўрсаткичи эса камайиб боради ва 2022 йилга келиб физиологик меъёрнинг атиги 88 фоизини ташкил қилиши мумкин (2.2.6-расм).
2.2.7-расм. Сурхондарё вилоятида ҳўл мева маҳсулотининг етиштириш динамикасининг прогнози (тонна)73
Ҳўл мева маҳсулотлари етиштириш кўрсаткичи ҳам ўсиб боради, аммо 2022 йилга келиб физиологик меъёрнинг 81% ни ташкил қилиши мумкин (2.2.7-расм).
Таҳлиллар натижалари шуни кўрсатмоқдаки, вилоят ҳудудида физиологик меъёрга нисбатан юқори кўрсаткичда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятлари ҳам мавжуд.
Таҳлиллар бизга ҳозирда аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашдаги муаммоларини бартараф қилиш учун аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасини баҳолаш тизимининг мантиқий тузилмаси тўғри йўлга қўйиш лозимлигини кўрсатмоқда. Биз томондан таклиф этилаётган мантиқий тузилма ҳудуднинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминланганлигининг импортга боғлиқлигини камайтириш ва маҳаллий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришни ривожлантиришга имкон берадиган механизмга асосланиши лозим (2.2.8-расм).
2.2.8-расм. Аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасини баҳолаш тизимининг мантиқий тузилмаси74
Хулоса қиладиган бўлсак, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш жараёнларни вақт давомида ўзгаришини иқтисодий-статистик усуллар орқали ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Ҳудудларда аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш жараёнларини иқтисодий-статистик моделлар орқали ўрганиш натижасида у ёки бу иқтисодий кўрсаткичларнинг ҳозирги ҳолати ва келажакдаги ўзгаришини илмий асосда таҳлил қилиш ва башоратлаш кутилган самара беради.
Юқорида Сурхондарё вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш динамикаси кўрсаткичлари бу усуллардан фойдаланилган ҳолда кенг қамровли таҳлил қилинган бўлиб, бу кўрсаткичлар қишлоқ хўжалигининг тармоғи ҳолати ва ривожланишини комплекс баҳолаш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |