Даромадлар концентрацияси Джини коэффициенти (Кдж) мамлакат аҳолиси даромадларининг тақсимланишини даражасини тасвирлайди ва қуйидаги формула билан аниқланади:
бу ерда, Кдж –даромадлар концентрацияси (Джини) коэффициенти;
xi – аҳоли ичидаги i-гуруҳнинг нисбати
yi – даромад миқдори бўйича i-гуруҳнинг улиши
cumyi – гуруҳнинг аҳоли ичидаги улиши
Аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадларнинг ўсиши даромадлардаги тенгсизликнинг пасайиши билан изоҳланади. 2018 йилда Сурхондарё вилоятида даромадлар тақсимланиши бўйича йирик давлат корхоналарида фаолият юритувчи ишчи-ходимлари ойлик ўртача даромадлари учун қуйидаги маълумотлар берилган (1.3.7-жадвал):
1.3.7-жадвал
2018 йилда Сурхондарё вилояти бўйича ойлик ўртача даромад тўғрисида маълумот50
Ойлик ўртача жорий баҳолардаги даромад, минг сўм
|
Аҳоли сони
минг киши
|
Интервал,
ўртача
|
608190 гача
|
29977
|
20,86
|
608190-810920
|
20613
|
14,34
|
810920-1013650
|
17466
|
12,15
|
1013650-1216380
|
15509
|
10,79
|
1216380-1419110
|
14962
|
10,41
|
1419110-1621840
|
13158
|
9,16
|
1621840-1824570
|
10134
|
7,05
|
1824570-2027300
|
8246
|
5,74
|
2027300-3040950
|
8815
|
6,13
|
3040950-4054600
|
3002
|
2,09
|
4054600-5068250
|
866
|
0,60
|
5068250-6081900
|
378
|
0,26
|
6081900-7095550
|
206
|
0,14
|
7095550-8109200
|
142
|
0,10
|
8109200 дан юқори
|
242
|
0,17
|
Юқоридаги 1.3.8-жадвал маълумотлар асосида қуйидагиларни аниқлаймиз:
Аҳоли гуруҳлари
|
Аҳоли салмоғи
Xi
|
Дароматлар салмоғи
Yi
|
Дароматлардан йиғиладиган улиши
(cum Yi)
|
Xi Yi
|
Xi cum Yi
|
I
|
20,86
|
6,67
|
6,67
|
0,0139
|
0,0139
|
II
|
37,29
|
20
|
26,67
|
0,0746
|
0,0995
|
III
|
26,62
|
33,33
|
60
|
0,0887
|
0,1597
|
IV
|
15,24
|
40
|
100
|
0,0610
|
0,1524
|
Жами
|
0,2382
|
0,4255
|
Келтирилган маълумотлардан фойдаланиб, 2018 йилда Сурхондарё вилояти аҳоли гуруҳлари ўртасида даромадларнинг тенг тақсимланишини акс эттирувчи Джини коэффициенти (K) ни ҳисоблаймиз.
Ўрганилаётган даврда вилоятда даромадларнинг тақсимланишида ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. 2018 йилда Сурхондарё вилоятида аҳоли умумий даромадининг 2012 йилга нисбатан 2,25 баробарга ўсганлиги ҳисобига кейинги йилларда Джини коэффициентининг қийматини 0,38 кўрсаткичдан пасайиши кузатилиши мумкин.
Юқоридаги мезонлар асосида кўрсаткичлар қабул қилган қиймати бўйича Сурхондарё вилоятининг озиқ-овқат хавфсизлиги даражаси 6 балл билан баҳоланади ва бу эса ўз навбатида рухсат этилган қийматга тўғри келади (1.3.9-жадвал).
1.3.9-жадвал
Сурхондарё вилояти бўйича аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари таъминланганлик даражасининг баҳолаш кўрсаткичи51
|
Мезонлар
|
Кўрсаткич
|
Кўрсаткич қиймати
|
Баллар сони
|
1
|
Ҳудуд аҳолисининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларига мустақиллиги даражаси
|
Kўз
|
2,01
|
2
|
2
|
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларнинг аҳоли физиологик эҳтиёжларини қондириши даражаси
|
Камал
|
1,71
|
2
|
3
|
Даромади энг кам истеъмол бюджетидан паст бўлган аҳоли улуши
|
Kкам
|
0,32
|
1
|
4
|
Уй хўжаликлари якуний истеъмоли харажатлари таркибида қишлоқ хўжалик маҳсулотларига қилинган харажатлар улуши
|
Kист
|
0,87
|
0
|
5
|
Даромадлар бўйича аҳоли тақсимоти нотекислик даражаси
|
Kдж
|
0,38
|
1
|
Жами
|
6
|
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларига иқтисодий эркинлик нуқтаи назаридан, юқори даромадларни ажратиш даражаси, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг истеъмол нархлари индексининг ошиши билан боғлиқ таҳдидлар мавжуд. Ҳудудларнинг қишлоқ хўжалигига йўналтирилганлиги ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши қандай ривожланаётганига қараб, ҳудудларда аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари таъминланганлик даражасини баҳолаш бўйича таклиф этилаётган кўрсаткичлар ва мезонларни ўзгартириш мумкин, қўшимча мезон ва баҳолаш кўрсаткичлари жорий қилиниши мумкин.
1-боб бўйича хулоса
Ушбу бобдан хулоса қилиб айтиш мумкинки, рeспубликамизда аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашнинг назарий асослари шакллантирилган. Шунингдек ҳукуматимиз томонидан қишлоқ хўжалиги тармоғини қўллаб-қувватлаш, жумладан сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни жадал ривожланишини таъминлаш бўйича дунёнинг ривожланган давлатлари АҚШ, Сингапур, Ирландия, Австрия, Нидерландия, Швейцария, Канада, Германия, Австрали, Россия, Япониялар даражасига тенглашаётганлигини статистик маълумотлар ва таҳлил натижаларимиз кўрсатмоқда.
Ҳудудларда аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасини аниқлаш ва статистик баҳолашда ҳудуднинг табиий иқлим шароитидан келиб чиқиб, асосий кўрсаткичлар тизими ҳамда улар орасидаги боғлиқлик даражасини аниқлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Мазкур кўрсаткичлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини замон ва маконнинг турли даражаларида истеъмол қилишнинг ҳолати, ривожланиши ва барқарорлигини акс эттириш имконини беради. Ушбу бобда ҳудудларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг айрим турларини етиштириш соҳаси фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш имконини берувчи энг асосий мезон ва кўрсаткичлар тизими батафсил таҳлил қилиб кўрсатилган.
Сурхондарё вилоятида аҳолини истеъмол саватига кирувчи асосий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасини баҳолашда ҳудуднинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари мустақиллиги даражаси, қишлоқ хўжалик маҳсулотларнинг аҳоли физиологик эҳтиёжларини қондириши даражаси, даромади энг кам истеъмол бюджетидан паст бўлган аҳоли улуши, уй хўжаликлари якуний истеъмоли харажатлари таркибида қишлоқ хўжалик маҳсулотларига қилинган харажатлар улуши, даромадлар бўйича аҳоли тақсимоти нотекислик даражаси коэффициентлари асосий кўсаткичлар олинган.
Амалга оширилган ҳисоб-китоблар Сурхондарё вилоятида аҳолини истеъмол саватига кирувчи асосий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари таъминланганлик даражасини ўрта даражада(6 балл) эканлигини кўрсатди.
Do'stlaringiz bilan baham: |