Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари


Ўзбекистон саноатининг бир томонлама ривожланиши



Download 1,19 Mb.
bet93/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

4.Ўзбекистон саноатининг бир томонлама ривожланиши


Саноатнинг аҳволи. СССРнинг таркибий қисми бўлган Ўзбекистон ССР ўша даврда Марказда ишлаб чиқилган иқтисодий сиёсатни сўзсиз амалга оширишга мажбур эди. Урушдан кейинги беш йилликларда (1946-1950 йиллардаги тўртинчи ва 1951-1955 йиллардаги бешинчи беш йиллик даврида) давлат саноатни ўстириш учун катта миқдорда капитал маблағлар ажратди. Лекин уларнинг аксарияти оғир саноатга сарфланди. Ўзбекистонда оғир саноат асосан пахтачиликни ривожлантиришга, яъни Марказ манфаатлари учун хизмат қилган. Шу билан бирга, саноат қурилишида аввалги кўрсатмалар сақланиб қолаверган. Бу ҳолат ривожланган мамлакатларда ишлаб чиқаришга кенг қўлланиладиган янги технологиялар, фан ва техника ютуқларидан фойдаланишни кўзда тутмас эди.
Ўзбекистонда кўплаб йирик кимё корхоналарининг қурилиши фойдадан кўра кўпроқ салбий оқибатларга олиб келди. Кўпгина корхоналар (Чирчиқ электркимё комбинати, Навоий кимё комбинати), Янгийўл биокимё заводи аҳоли қалин яшайдиган жойларда бўлиб, улар атроф-муҳитни ифлослантирди ва экологик вазиятни мураккаблаштирди. Атмосферага зарарли моддалар чиқарилиши оқибатида табиатга, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар етказди. Энг катта зарарни эса бу ерда яшовчи инсонлар кўрди. Енгил саноатда ҳам турли номутаносиблик ҳоллари ва зиддиятлар бор эди. Енгил саноатда ишлаб чиқариш режалари бажарилмас, аҳолини истеъмол моллари билан таъминлаш даражаси Иттифоққа нисбатан бир неча марта кам бўлган.
Транспорт ва ундаги муаммолар. Саноатнинг ўсиши билан транспорт ҳам ривожланиб борди. Транспорт тармоғи орқали барча саноат марказлари ягона мажмуага бирлаштирилди. 1947 йилда 600 км дан иборат Чоржўй-Қўнғирот темирйўли қурилди. Ўша йили (1947) Тошкентда илк марта троллейбуслар қатнай бошлади. Кейинчалик Қўнғирот-Бейнов темир йўли қурилиши кенг миқёсда олиб борилди. Бу темир йўл магистрали Қорақалпоғистонни Қозоғистон билан тўғри боғлаб, Ўрта Осиёдан Марказга олиб борадиган иккинчи поезд йўлини вужудга келтирди. Бу даврда автомобил транспорти ҳам ривожланиб, янги асфалт ва бетон ётқизилган йўллар қурилди. Автомобил база ва парклари замонавий янги машиналар ҳисобига кўпайди. 1959-1968 йилларда Тошкент катта ҳалқа автомобил йўли лойиҳалаштирилди ва қурилди.
Ўзбекистон ҳаво йўллари ХХ аср 50-йиллари ўрталаридан бошлаб юксак тезликлар ва парвозлар даврини очиб берган ТУ-104 русумли йўловчи ташувчи самолётлар пайдо бўлди. Ҳаво транспорти ходимлари кейинги йилларда янги самолётларнинг кўпчилигини ўзлаштирдилар. Айрим шаҳарларда замонавий аэропортлар қурилди. Бу Ўзбекистон шаҳарларини ўзаро боғлади, шунингдек мамлакат пойтахти Москва, бошқа республикалар ва мамлакатлар пойтахтлари ўртасида мунтазам парвозлар йўлга қўйилди.
Бироқ транспорт соҳасида ҳам талай муаммолар бўлган. Темир йўллар ва автомобил йўллари қурилиши бошқа республикалар, жумладан Туркманистон, Тожикистон, Қозоғистон ҳудудларидан ўтказилиб, иқтисодий жиҳатдан улар Марказга қарам қилиб қўйилди. Бундай сиёсатнинг ҳалокатли экани СССР парчаланиб, минтақада мустақил давлатлар ташкил топгандан сўнг айниқса сезилмоқда. Бундан ташқари темир йўллар тармоғини электрлаштириш, юк ва йўловчилар ташишни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш ишлари секинлик билан олиб борилди. Шунингдек, тарнспортнинг барча турларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш борасида жиддий камчиликлар мавжуд бўлган.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish