Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари


Зиёлиларнинг қатағон қилиниши ва совет жамиятида



Download 1,19 Mb.
bet91/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

2. Зиёлиларнинг қатағон қилиниши ва совет жамиятида
шахсга сиғинишнинг фош қилиниши


Ўзбекистон зиёлилари қатағон қилинишининг янги босқичи. Уруш тугагандан кейин кўп ўтмай Ўзбекистон ССРда яна бир ялпи қатағон бўлиб ўтди. ХХ аср 40-йиллари охири ва 50-йиллари бошларидаги қатағонлар асосан маданият ва фан арбобларига қарши қаратилди. ЎзКП МК Марказнинг йўл-йўриқларига таянган ҳолда дунёқараши ва ижоди коммунистик партия мафкурасидан фарқ қиладиган ижодий зиёлиларга қарши ҳужум бошлади. ЎзКП МК 1950 йил 1 сентябрда “Ўзбекистон ССР Фанлар Академиясининг иши тўғрисида”ги масалани кўриб, академия олимларидан шарқшунос ва тарихчи Абдусамад Бобохўжаев, адабиётшунос ва файласуф Воҳид Зоҳидов, иқтисодчи Олим Аминов, тилшунос Олим Усмонов ва бошқаларни ноҳақ қоралади.
1952 йил февралда ЎзКП МКнинг мафкуравий масалаларга бағишланган Х пленуми (ялпи мажлис) бўлиб ўтди. Унда ЎзКП МК биринчи секретари Амин Ниёзов “Республикада мафкуравий ишларнинг ахволи ва уни яхшилаш чоралари тўғрисида” маъруза қилди. Маърузада Ўзбекистон зиёлиларидан бир гуруҳи (ёзувчилар, олимлар, шоирлар ва б.) нотўғри равишда миллатчиликда айбланди. Ўзбек халқининг қатағон қилинган бу вакилларининг асарлари ва “Алпомиш” достонини ўқиш таъқиқланди. Маърузада ЎзССР ФА таркибидаги Тарих ва археология, Шарқшунослик, Ўзбек тил ва адабиёти институтлари олимлари ноҳақ танқид қилинади. Мазкур пленум ва унда қабул қилинган қарорлар Ўзбекистоннинг маънавий ҳаётига кучли зарба бўлди.
Ижодкор зиёлилардан Саид Аҳмад, Шукрулло, Мирзакалон Исмоилий, Шуҳрат, Мақсуд Шайхзода, Миркарим Осим, Неъмат Тошпўлат, Ёнғин Мирзо, Ҳамид Сулаймонов, Муҳиддин Қориёқубов (12 киши) “советларга қарши миллатчилик фаолияти” олиб боганликда айбланиб, 1951 йилда қамоққа олинди ва 25 йилга озодликдан маҳрум этилди. Улар “халқлар отаси” ва “халқлар доҳийси” И.В.Сталин вафотидан кейин бир неча йил ўтиб, 1955 йили совет режими томонидан оқланиб, қамоқдан озод қилинди ва Ўзбекистонга қайтишди. Ўша пайтда ўзбек халқининг фахри ҳисобланган Ойбек қатағонга учради.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish