Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари


Ўзбекистонда пахта иши ва унинг оқибатлари



Download 1,19 Mb.
bet99/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

3.Ўзбекистонда пахта иши ва унинг оқибатлари


СССР ва Ўзбекистон ССР сиёсий раҳбариятидаги ўзгаришлар. Иттифоқ сиёсий ҳаётида 1982-1985 йилларда кўплаб ўзгаришлар юз берди. 1982 йил ноябрда КПСС МК Бош секретари, СССР Олий Совети Президиуми раиси Леонид Брежнев вафот этди. У мамлакат ва партияни 18 йил давомида бошқарган эди. 1982-1984 йилларда Юрий Андропов, 1984-1985 йилларда Константин Черненко Совет Иттифоқига раҳбарлик қилди. 1985 йил 11 мартда Михаил Горбачёв КПСС МК Бош секретари, 2 июлда Андрей Громико СССР Олий Совети Президиуми раиси лавозимларига сайланди. 1985 йилдан мамлакатда қайта қуриш сиёсати бошланди.
Сиёсий раҳбариятдаги бундай ўзгаришлар Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. 1983 йил октябрда Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети биринчи секретари Шароф Рашидов вафот этди. У республикани қарийб чорак аср давомида бошқарган эди. 1983-1988 йилларда Иномжон Усмонхўжаев, 1988-1989 йилларда Рафиқ Нишонов Ўзбекистонга раҳбарлик қилди.
ХХ асрнинг 80-йилларида совет режими, унинг сиёсий тизими ва хўжалик юритиш усуллари ривожланиш имкониятларини тугата бошлади. Ўзбекистон иқтисодиёти катта хомашё ва табиий бойликлар захирасига эга бўлишги қарамасдан СССРнинг марказий ҳудудларидан анча ортда қола бошлади. Шундай шароитда Ўзбекистоннинг ўша пайтдаги сиёсий раҳбариятида ирода, қатъият, Совет Иттифоқи доирасида республика тутган мавқеини очиқ-ойдин айтиб ўтиш учун мардлик етишмади. Бу раҳбарлар Марказ топшириқларини тезроқ “уддалаш”, республиканинг СССРга боқиманда эканлиги тўғрисидаги уйдурмаларни такрорлашдан нарига ўтишмади.
Пахта иши – совет режимининг Ўзбекистондаги сўнгги қатағон сиёсати. Ўзбекистон ССРнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида 1984 йил 23 июнда бўлган ЎзКП МКнинг ХVI пленуми машъум рол ўйнади. Москва ташаббуси ва кўрсатмаси билан ташкил қилинган бу пленумда қабул қилинган ҳужжатлар Ўзбекистонда ўзбек халқини асоссиз бадном қилиш компаниясини бошлаб берди. Пленумда Москвадан махсус юборилган КПСС МК секретари Й.К.Лигачев ва бошқалар қатнашиб, Кремл кўрсатмалари изчиллик билан бажарилишини талаб қилишган. Ушбу пленум қарорлари билан Марказ томонидан Ўзбекистонда “пахта иши” деб аталган сиёсий қатағонлар бошланди. Кейинчалик бу қатағон ҳатто Ўзбекистон ССРнинг ўша пайтдаги собиқ ва биринчи раҳбарларини ҳам четлаб ўтмади.
СССР Бош прокурори ҳузурида алоҳида муҳим ишлар бўйича махсус терговчилар гуруҳи тузилиб, уларнинг дастлабкиси 1983 йил бошларида Ўзбекистонга юборилган эди. Ана шундай махсус тергов гуруҳларининг асосийларидан бири Т.Х.Гдлян ва Н.В.Иванов раҳбарлигида 1983 йил апрелда тузилган эди. Улар кейинчалик Марказдан Ўзбекистонга келган “десантчилар”га айланиб, Ўзбекистонда навбатдаги қатағонни амалга оширди. 1983-1987 йилларда Москва, Ленинград (ҳозирги Санкт-Петербург) ва РСФСРнинг бошқа шаҳарларидан 1000 нафарга яқин “десантчи” Ўзбекистоннинг партия, совет, маъмурий-хўжалик органларига юқори раҳбарлик лавозимларига ишга юборилди. Ўша пайтда “десантчилар” ва 3000 нафардан ортиқ терговчиларга маҳаллий раҳбарлар ва республика ҳуқуқ-тартибот органларининг кўплаб ходимлари катта ёрдам берган.
1985-1990 йилларда Ўзбекистонда “пахта иши” деган уйдирма бўйича жами 40000 киши тергов қилинди, уларнинг аксарияти тергов изоляторларида прокурор санксиясисиз ўтирди, 5000 нафар киши эса сохта айблар билан жиноий жавобгарликка тортилди. Тергов жараёнида инсон ҳуқуқлари топталиб, тутқунларга жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказилди. Уларнинг оила аъзолари ва қариндош-уруғлари ҳам қамоққа ташланди. Кадрларни алмаштириш сиёсати аянчли тус олди.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish