Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари


Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг қўлга киритилиши



Download 1,19 Mb.
bet107/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

1. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг қўлга киритилиши

Ўзбекистон тарихи учун ХХ аср охири ХХI аср бошида бутунлай янги саҳифа очилди. У тарихий давр сифатида туб бурилиш ҳодисасини бошлаб берди. Ўзбекистоннинг совет тизими шароитидаги охирги йиллари ва мустақил тараққиёт даври халқимизнинг бир неча минг йиллик тарихида ўзининг мазмуни, жараёнларнинг тезкорлиги, воқеаларнинг шиддатлилиги билан алоҳида ажралиб туради.


Кўп минг йиллик тараққиёт йўлини босиб ўтган ва ўтмишда катта тарихий силжишлар билан бирга таназзуллар ва инқирозларга гувҳ бўлган ўзбек халқи ҳаётида ХХ аср охири ХХI аср бошлари муҳим аҳамият касб этди. Ана шу даврда халқимиз яратган буюк бунёдкорликлар, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий ва маънавий соҳадаги беқиёс ютуқлар Ўзбекистоннинг бундан кейинги узоқ келажакка мўлжалланган тараққиётига асос бўлиб хизмат қилади. Ушбу даврнинг моҳияти – бутунлай янги тузум, янгича турмуш тарзи, замонавий жаҳон цивилизацияси талабларига жавоб берадиган ақлий салоҳият, интеллектуал имконият билан боғлиқлиги муҳим аҳамиятга эга. Гарчи мустақиллик даври тарихан қисқа бўлсада, мустабид тузум асоратидан совет тизимидан чиқиб кетиш, бутун бир халқнинг мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш каби ғоятда зиддиятли, таҳдидли ва таҳликали, айни пайтда шарафли жараённи бошдан кечирди.
Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришгач, янги жамиятга ўтиш даврида сиёсий ислоҳатларнинг амалга оширилиши, Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат қурилиши, фуқаролик жамиятининг шакллантирилиши, иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштиришга доир тадбирлар, маънавий-руҳий покланиш ва миллий қадриятларнинг тикланиши ҳамда Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин олиши каби муҳим масалалар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик йилларида босиб ўтган йўлининг мазмун-моҳияти ва хусусиятларини объектив баҳолаган ҳолда мустақиллик даврини икки босқичга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқдир.
1) 1991-2016 йиллар. Бу даврда миллий давлатчилик асослари ва ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини юзага келтиришга қаратилган ўтиш даврининг дастлабки ислоҳатлар жараёнига илк қадамлар қўйилди. Демократик анъаналар асосида янги давлат бошқарув тизими – қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти ташкил этилди, ҳамда фуқаролик жамияти асослари яратилди, эркин бозор иқтисодиётига ўтила бошланди. 2000 йилдан мамлакатда фаол демократик янгиланиш ва модернизациялаш жараёнлари кузатилди. Шу даврдан асосий вазифаси қилиб кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамиятига босқичма-босқич ўтиш вазифаси қўйилди. Натижада мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий ҳаётида демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнлари чуқурлашди, инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилувчи мустақил суд тизими мустаҳкамланди, фуқаролик жамияти асослари ривожланди. 2010 йилдан демократик ислоҳатлар ва мамлакатни модернизациялаш жараёнини янада чуқурлаштириш масаласи илгари сурилди. Унинг бошланиши Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.Каримов томонидан мамлакатда фуқаролик жамиятини шакллантириш ва демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш концепциясининг ишлаб чиқилиши билан боғлиқдир. Бу давр давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизими, ахборотлаштириш соҳасини ислоҳ этиш, сўз эркинлигини таъминлаш, сайлов қонунчилигини такомиллаштириш, демократик бозор ислоҳатларини чуқурлаштиришга қаратилганлиги билан характерланади.
2) 2017 йилдан кейинги йиллар. Бу давр тарихи 2016 йил декабр ойида сайланган Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг стратегик тараққиётга асосланган кенг кўламли ислоҳатлар даври ҳисобланади. Шунингдек, бу даврда ижтимоий-сиёсий ҳаётимизга янги иборалар, хусусан “халқ билан мулоқот”, “халқ қабулхоналари”, “виртуал қабулхона”, “танқидий таҳлил”, “қатъий тартиб-интизом”, “арзон уйлар”, “технопарклар”, “ўз болангни ўзинг асра”, “йўл харитаси”, “кафолатланган хавфсизлик”, “китобхонлик кўникмаси” сингари тушунчалар кириб келди ва ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди.



Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish