Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари


советларнинг партия органларига қарамлиги



Download 1,19 Mb.
bet95/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

советларнинг партия органларига қарамлиги


Ўзбекистонда сиёсий ҳаётнинг ўзгариши. Совет жамиятининг сиёсий тизимига – партия, турли даражадаги Совет органлари, касаба уюшмалари, комсомол (ёшлар ташкилотлари) кирарди. Тизимнинг асосий устуни партия ҳисобланган. У ўзини раҳбарлик қилувчи ва йўналтирувчи куч ҳисоблаб, Советлар ва жамоат ташкилотларига ўз иродасини амалда зўрлик билан ўтказиб келарди.
1959 йил 15 мартда ЎзКП МКнинг биринчи секретари лавозимига Шароф Рашидов (1917-1983) сайланди. У бу лавзимда умрининг охиригача самарали фаолият кўрсатди. Шароф Рашидов атоқли давлат, сиёсат ва жамоат арбоби ҳамда машҳур ёзувчи бўлган. 1917 йил 7 ноябрда Жиззахда туғилган. У 1950-1959 йилларда Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиумининг раиси сифатида ўзидан яхши тассурот қолдирди. У истеъдодли ташкилотчи ва моҳир раҳбар эди. Ш.Рашидов раҳбарлигида Ўзбекистон иқтисодиёти ва маданиятини ривожлантиришда муайян муваффақиятлар қўлга киритилди. Пахтачиликни ривожлантириш, янги ерларни ўзлаштириш, 1966 йилдаги зилзиладан сўнг Тошкентни қайта тиклаш ишига куч ва ғайрат сарфлади. Тошкент метрополитени қурилиши унинг ташаббуси билан бошланган. Метрополитеннинг биринчи навбати (9 та бекат) 1977 йил ноябрда ишга туширилди. Ўзбекистон Президенти томонидан 2017 йил 27 мартда “Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
1959-1970 йилларда Ёдгор Насриддинова, 1970-1978 йилларда Назар Матчонов, 1978-1983 йилларда Иномжон Усмонхўжаев ЎзССР Олий Совети Президиуми раиси лавозимларида фаолият кўрсатди. 1959-1961 йилларда Ориф Алимов, 1961-1971 йилларда Раҳмонқул Қурбонов, 1971-1984 йилларда Нормуҳаммади Худойбердиев ЎзССР Министрлар Советининг раиси лавозимида меҳнат қилдилар. Ёдгор Насриддинова Қўқонда туғилган бўлиб, комсомол ва партия органларида раҳбар лавозимларида ишлаган. У нафақат Ўзбекистонда ёки СССРда, балки бутун Шарқда парламент раиси бўлган биринчи аёлдир. Ё.Насриддинова 1959-1970 йилларда ЎзССР Олий Совети Президиуми раиси, 1970-1974 йилларда СССР Олий Совети Миллатлар Советининг раиси лавозимларида фаолият кўрсатган.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish