Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари


Сталиннинг ўлими ва шахсга сиғиниш оқибатларини тугатишга уринишлар



Download 1,19 Mb.
bet92/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

Сталиннинг ўлими ва шахсга сиғиниш оқибатларини тугатишга уринишлар. Сталин коммунистик партия ва совет ҳукуматига раҳбарлик қилган 30 йилдан ортиқ вақт давомида (1922-1953) мамлакатда унинг шахсига сиғиниш авж олди. Шахсга сиғиниш шароитида ҳокимият олий даражадаги қадриятга айланади, уни бошқараётган бир ёки бир нечта шахслар илоҳийлаштирилади. 1953 йил 5 мартда КПСС МК Бош секретари ва СССР Министрлар Советининг раиси Иосиф Сталин вафот этди. Георгий Маленков СССР Министрлар Советининг раиси лавозимига тайинланди. 1956 йил 25 февралда бўлган КПСС ХХ съездининг ёпиқ мажлисида КПСС МК Биринчи секретари Никита Хрушчев шахсга сиғиниш ва унинг оқибатлари тўғрисида маъруза қилди. Маърузада Сталин шахсига сиғиниш қораланди ва унинг оқибатларини тугатишга киришилди.
Бу даврда қатағон қилинганларни оқлаш жараёни ҳам бошланди. Ўзбекистон бўйича отилган ва қамоққа олинганлардан 40000 нафарга яқин киши оқланди. Уларни оқлаш ҳам коммунистик мафкура андозаси остида амалга оширилди. Мустабид совет режими ўзига маъқул бўлган шахсларнигина граждан (фуқаро) сифатида оқлади. Шу билан бирга 1953 йилдан кейин ҳам бошқача фикрловчилар таъқиб қилинди ҳамда уларнинг “энг ўткирлари” доимий равишда қатағон қилиб борилди.
3.Ўзбекистон сиёсий бошқарувидаги ўзгаришлар. ЎзКП (б) МК биринчи котиби Усмон Юсупов Москвага Сталинга ёзган хатида шундай дейилади: “Ички ишлар халқ комиссарлари (НКВД) фаолиятида жуда катта камчилик ва қонунбузарликларга йўл қўйилмоқда. Оммавий қамоққа олишларга зўр берилган, кўп ҳолатларда улар етарли даражада асосланмаган. Ички ишлар халқ комиссарлигида, унинг районлардаги бўлимларида, ҳатто энг кўп қамоққа олиш учун мусобақа эълон қилинди. Бу эса етарли даражада асосланмай қамоққа олиш учун кенг йўл очди”.
1950 йил апрелда ЎзКП МК биринчи секретари Усмон Юсупов ўз лавозимидан озод қилиниб, Москвага СССР Пахтачилик министри лавозимига тайинланди. Бироқ И.В.Сталин вафотидан кейин бу министрлик тугатилиб, Усмон Юсупов 1953-1954 йилларда ЎзССР Министрлар Совети раиси бўлди. КПСС МК Биринчи секретари Никита Хрушчев 1954 йилда уни асоссиз тарзда республика ҳукумати раислигидан олиб ташлаб, Мирзачўлдаги “4-Боёвут” совхозига директор қилиб жўнатди.
ЎзКП МК биринчи секретари лавозимида 1950-1955 йилларда Амин Ниёзов, 1955-1957 йилларда Нуриддин Муҳиддинов, 1957 йил декабрдан 1959 йил март ойигача Собир Камолов (1910-1990) фаолият кўрсатди. Амин Ниёзов даврида Ўзбекистон зиёлиларига нисбатан қатағончилик сиёсати олиб борилди. У Марғилонда туғилган бўлиб, ўз ҳамюрти Йўлдош Охунбобаев вафотидан кейин орадан кўп ўтмай 1947-1950 йилларда Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиуми раиси лавозимида ишлаган эди.
Нуриддин Муҳиддинов 1951-1953 ва 1954-1955 йилларда ЎзССР Министрлар Совети раиси ҳамда 1957-1961 йилларда КПСС МК Президиуми аъзоси ҳамда КПСС МК идеология секретари каби масъул лавозимларда ишлаган эди. У ўзбек зиёлилари оқланишида ташаббускорлик кўрсатди. Пахта харид нархини оширишни Марказ олдига қўйиб буни уддалади. Собир Камолов тошкентлик бўлиб, у атиги 15 ой давомида республика партия ташкилотини бошқарган. Бу даврда Ўзбекистонда кадрларни маҳаллийлаштириш жараёни оммавий равишда амалга оширила бошланди, ислом динига эркинликлар берилди. Бу ҳолат Марказ раҳбарияти (Н.Хрушчев, М.Суслов)га ёқмай, у лавозимидан олиб ташланди.



Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish