Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари


-машғулот 1. Совет ҳокимиятининг Ўзбекистондаги қатағонлик сиёсати



Download 1,19 Mb.
bet88/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

6-машғулот
1. Совет ҳокимиятининг Ўзбекистондаги қатағонлик сиёсати


Ўзбекистонда дастлабки қатағонлар. Совет режими ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаб олгач, унинг хусусиятлари тобора ошкора бўла бошлади. Бу ҳолат миллий республикалардаги раҳбар ходимларга муносабатда яққол намоён бўлди. Қарор топган маъмурий буйруқбозлик тизими ва унинг раҳбар ўзаги ҳисобланган Бутуниттифоқ коммунист (болшевик)лар партияси – ВКП (б) бу пайтга келиб “социализм асослари”ни қуришга жиддий киришди ҳамда жамиятнинг барча соҳаларида ҳукмронлик мавқейини эгаллади.
ХХ аср 20-йилларининг 2-ярми ва 30-йиллар бошида Ўзбекистон ССРда “Ўн саккизлар гуруҳи” (Абдураҳим Ҳожибоев, Иномжон Хидиралиев, Мухторжон Саиджонов ва б.), “Иноғомчилик” (ЎзССР Маориф халқ комиссари Раҳим Иноғомов ва б.), “Қосимовчилик” (ЎзССР Олий Суди раиси Саъдулла Қосимов ва б.), “Бадриддиновчилик” (ЎзССР Олий Судининг прокурори Шамситдин Бадриддинов ва б.), “Миллий иттиҳодчилар” ва “Миллий истиқлолчилар” (Мунавварқори Абдурашидхонов бошчилигидаги 87 нафар киши), “Наркомпрос” иши (ЎзССР Маориф халқ комиссари Маннон Рамзий, унинг ўринбосари Боту ва б.), “Ботир гапчилар” (Қўқонда Ашурали Зоҳирий бошчилигидаги 19 нафар киши) ва бошқа сиёсий ишлар тўқилиши натижасида ўзбек халқининг кўплаб етук фарзандлари қатағон қилинди. Бу даврда коммунистик партия сафларини “тозалаш” компанияси натижасида Ўзбекистон Компартияси аъзоларининг 25,6 % и фирқадан чиқарилди.
Раҳбар ходимларга шубҳа билан қараш, “халқ душманлари” ва “буржуа миллатчилари”ни аниқлаш ва ҳибсга олиш, турли “мухолифат” гуруҳларини фош қилиш авжига чиқди. Ўзбекистонда мавжуд тузумга мухолифатда турганлар ва унга қаршилик билдирганлар таъқиб остига олинди. Натижада оммавий қатағонлар юз берди. Ана шу пайтда “Ўн саккизлар гуруҳи”, “Иноғомчилик”, “Қосимовчилик”, “Бадриддиновчилик”, “Миллий иттиҳодчилар” ва “Миллий истиқлолчилар”, “Наркомпрос”, “Ботир гапчилар” иши каби сиёсий ишлар тўқиб чиқарилган эди. Совет режими 30-йиллардан бошлаб ўз халқига нисбатан оммавий террор қўллади. (2012 йилда “Ўн саккизлар иши” номли китоб чоп этилди).

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish