Иқтисодиёт факультети декани и ф. н., доц. А. Т. Умаров, и ф. д., проф. А. В. Вахабов, и ф. д., проф. Х. П. Абулқосимов, и ф. д., и ф. н., доц. Насриддинова Ш. С, доц. П. З
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Иқтисодиёт факультети докторантлари, таянч докторантлари ва муcтақил-изланувчилари фаолияти мониторингини ўтказувчи ишчи гуруҳининг мажлиси баённомасидан КЎЧИРМА __.__.20__ й.
Қатнашдилар:
Иқтисодиёт факультети декани и.ф.н., доц. А.Т. Умаров, и.ф.д., проф. А.В.Вахабов, и.ф.д., проф. Х.П.Абулқосимов, и.ф.д., и.ф.н., доц.Насриддинова Ш.С, доц. П.З.Хошимов, Иқтисодиёт факультети докторант, таянч докторант ва мустақил-изланувчилари
Кун тартиби: 1. Иқтисодиёт факультети таянч докторантура ва докторантура ҳамда мустақил-изланувчилари фаолияти мониторингини ўтказиш хусусида.
Эшитилди: Иқтисодиёт факультети декани, и.ф.н., доц. А.Т. Умаров сўзга чиқиб, ЎзМУнинг 5.12.2020 йилдаги 06-112 сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Иқтисодиёт факультетида таҳсил олувчи таянч докторантура ва докторантура ҳамда мустақил-изланувчилар ярим йиллик фаолияти мониторингини ўтказиш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил этилганлигини айтиб, ишчи гуруҳ аъзоларини таништириб ўтди:
Умаров А.Т. – раис;
Вахабов А.В. – аъзо;
Насретдинова Ш.С – аъзо;
Муминов Н.Г. – аъзо;
Содиқов А. – аъзо;
Хошимов П.З. – аъзо;
Файзиева Ш.Р– котиб.
Шундан кейин таянч докторантура ва докторантура ҳамда мустақил-изланувчиларнинг фаолиятлари натижалари бўйича ҳисоботлари тингланди:
Эшитилди: Иқтисодиёт факультети “Минтақавий Иқтисодиёт Ва Менежмент”кафедраси 1-босқич таянч докторанти К.Ф.Эгамбердиев 2020 йилдаги илмий-тадқиқот ишлари шахсий иш режасида кўзда тутилган тадбирлардан 1 та халқаро журналларда илмий мақолалар чоп этилганлиги, 1 та ОАК рўйҳатидаги республика журналида илмий мақола чоп этилганлиги, 1 та илмий маъруза матни тезислари чоп этилганлиги, 1 та илмий мақола нашр учун тақдим этилганлиги, 2020 йил 16 декабр бўлиб ўтган кафедранинг илмий семинарида диссертация ишининг биринчи боби асосида “Ўзбекистон Республикаси митақалари стратегик ривожланиши экологик жихатлари” мавзусида илмий маъруза қилгани тўғрисида ҳисобот берди.
Таянч докторант К.Ф.Эгамбердиевнинг фаолияти натижаларини асословчи маълумотлар йиғма жилдда тўпланган ҳолда ишчи гуруҳга тақдим этилди ва маълумотлар гуруҳ аъзолари томонидан кўриб чиқилди.
Таянч докторант К.Ф.Эгамбердиевга доц. П.З.Хошимов, проф. Н.Г.Мўминовлар томонидан саволлар берилди. Берилган саволларга тадқиқотчи томонидан тўлиқ жавоб берилди.
Ишчи гуруҳ Иқтисодиёт факультети 1-босқич таянч докторант К.Ф.Эгамбердиевнинг ҳисоботини эшитиб ҳамда тақдим этилган йиғма жилдда фаолият натижаларини ифода этувчи маълумотларни ўрганиб чиқиб
Қарор қилди: Иқтисодиёт факультети “Минтақавий Иқтисодиёт Ва Менежмент” кафедраси 1-босқич таянч докторант К.Ф.Эгамбердиевнинг 2020 йилдаги фаолияти қониқарли деб ҳисоблансин.
Иқтисодиёт факультети “Минтақавий Иқтисодиёт Ва Менежмент” кафедраси 1-босқич таянч докторант К.Ф.Эгамбердиевнинг 2020 йилдаги фаолияти натижаларига кўра университет ишчи гуруҳига мониторингдан ўтишга тавсия этилсин.