6. Водопроводда 5. Икки томони тешик ғоят узун идишда ҳам сувнинг горизонтал баландлик холатини сақлай олиши кузатилган. Шунга асосланиб, трубалар ёрдамида ҳар хил водопроводлар ясаб кўрганлар, трубанинг нариги учи хам қанча пасайтирилса, сув истаган чуқурликдан истаган баландликкача ўз-ўзидан кўтарилар экан. Бу иш сунъий равишда лекин табиатдагига ўхшаб бажарилади. Бунинг шундай бўлаётгани — санъатнинг иши, лекин умуман шундай бўлиши — табиатнинг иши.
7. Вақт ўлчашда. 6. Кишилар осмон гумбазига қараб, унинг бевосита айланишини ва осмон ёритгичларининг турлича айланиб харакат қилишлари натижасида турли йил фасллари пайдо бўлишини билиб олганлар. Шу кузатишларга асосланиб, шакли осмон гумбазига ўхшаш ёритгичларнинг суткалик айланиш харакатини тасвирловчи вактни ўлчайдиган аппарат ихтиро этилади.1 Бу асбоб гилдиракчалардан ясалган бўлиб, ғилдиракчалардан бирининг айланиши билан бошқалари ҳам айланади ва бу ҳаракат чексиз давом этиши мумкин. Олам сингари, бу асбоб ҳам ҳаракат қилувчи ва ҳаракат қилмайдиган қисмларга эга: оламнинг қимирламайдиган қисми — ер ўрнида бу асбобнинг асоси, колонналари, қопламалари бор, осмондаги харакатланувчи жисмлар ўрнида эса ҳар хил ғилдиракчалар мавжуд.
Соатнинг тузилиш ғоясини аниқлаш учун унинг механизмини қисмларга ажратиш. Лекин ғилдиракчалардан ҳеч бири ўз-ўзидан харакат қила олмайди ва бошқаларини хам харакатга келтира олмайди. Шунинг учун (худо ёритгичларни айлантириб кўйгани сингари) табиат жисмларини ҳаракатга келтирувчи кучга, яъни босиш (оғирлик) кучи ёки эркин ҳолатга қайтишга интилиш кучига тақлид қилинди. Масалан, асосий ғилдиракнинг ўқига ё оғирроқ нарса биркитиб қўйилади ва у пастга қараб босганда ўқ айланади, натижада ғилдирак айланиб, бошқа гилдиракчаларни хам ҳаракатга келтиради; ёки узунроқ пўлат пружина ясаб, ўққа зич қилиб махкамлаб кийгизилади, натижада пружина эркин ҳолатга қайтишга интилиб, ўқ ва ғилдиракни айлантиради. Осмон жисмлари сингари секин-аста айланиш ва ҳаракат нотекис бўлмаслиги учун орага бошқа ғилдиракчалар ўрнатилади, чеккасидаги ғилдиракчаларнинг фақат иккита тиши бўлиб, орқага ва олдинга бир меъёрда бориб келади ва у кеча билан кундузнинг алмашиниб туришини ифодалайди. Соат ва минутларни кўрсатиш учун чекка гилдирақларга митти тормозлар бириктирилган бўлиб, улар хам табиат осмон жисмларини айлантириб ойларга бўлинган киём, бахор, ёз, кўз фаслларини алмаштириб тургани сингари, лўкидонларни ўз вақтида силжитиб-силжитиб ўтказиб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |