3. Тирик майда мавжудодларнинг нозик иши. 4. Асалари, чумоли ва ўргимчаклар бажарадиган ишларнинг шунчалик пухталигига инсон ақли бовар қилмайди. Ҳатто одам шунчалик пухта қилиб бажара олмайди. Бунинг сабаби шундаки, катъий тартиб, миқдор ва ўлчовга биноан харакат қилиш хислати уларда туғма равишда мавжуд.
Инсон танаси. 5. Танадаги органлар саноқли бўлса ҳам, сон-саноқсиз хатти-ҳаракатларни бажаришга қодир, яъни инсон танасига қўшимча равишда бирорта орган қўйиб бўлмаса ҳам, у жуда кўп ва жуда хилма-хпл ишларни бажара олади. Бунинг сабаби, албатта инсон танасидаги барча аъзоларнинг ўзаро ва бир-бирига жуда оқилона мувофиклигида.
5. Ақл идрокимиз. 6. Инсонга берилган ақл-идрокнинг биргина ўзи бутун танани ва у бажараётган сон-саноксиз хатти-харакатларни бошқара олишининг боиси нимада? Танада мавжуд бўлган тартибда. Шу тартиб туфайли барча аъзолар доимо ўзаро боғланишда ва алоқада бўлиб, зарур харакатларни ақлнинг салгина ишораси билан ўз-ўзидан бажараверади.
6. Донолик билан бошқарилаётган подшолик. 7. Бир киши, яъни подшо ёки ҳоқон кўп халқ бошқара олишини нима билан изоҳлаш мумкин? Ваҳоланки, хар каллада ҳар хаёл бўлишига қарамай, хамма унинг амрини бажаради. Подшо яхши бўлса, давлат обод бўлади. Бу иш фақат қонунлар ва бўйсуниш қоидалари натижасида ўрнатилган тартиб туфайли содир бўлади. Подшо бир неча вазирларига бевосита бошчилик қилади, уларга ўзи амру фармонлар беради, вазирларнинг хар бирига бир қанча мулозим итоат этади, мулозимларга бошқалар бўйсунади ва ҳоказо, натижада бирорта ҳам бўйсунмаган одам қолмайди. Шундай қилиб, хамма киши занжир сингари ўзаро боғланган бўлиб, биттаси ўрнидан турса, хамма қўзғалади, бошлик тинч турса, бошқалар хам жим туради.
7. Архимед машинаси. 8. Бир неча юз киши ўриниб, ўрнидан қимирламаган катта кемани хоҳласа Ги е р о п н и н г бир ўзи айлантириб буриб қўя олишига имкон берган нарса нима эди? Албатта вал (лула), блок (бирра) ва канон (йўғон арқон)лардан жуда бақувват қилиб ясалгаи ажойиб машина эди.
8. Замбарак. 9. Қалин деворларни йиқитиб, минораларни қулатиб, аскарларни қириб ташлайдиган замбаракнинг вахимали отилиши хам қисмларининг маълум тартибда жойланиши ва зарб билан портлаш натижасида содир бўлади, яъни селитранинг серо билан (жуда совуқни жуда иссиқ билан) қўшилиши, қурол ёки тўпнинг шу составли моддага айнан мос келиши, қуролга порох ва сочма ўқларни меъёрида жойланиши ва ниҳоят мўлжал тўғри олинишига боғлик. Агар бу шартлардан бирортаси бўзилса, қуролнинг аҳамияти колмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |