Бешинчи эътироз. 17. Яна эътироз билдирадилар: баъзилар қобилиятли бўлса ҳам ўқишни истамайди, хохиши бўлмаган кишини ўқишга мажбур этишнинг қизиғи ҳам, фойдаси ҳам йўқ. Жавоб қайтарамиз: ҳақиқатан ҳам қайси бир файласуф тўғрисида гапириб беришган эди. Унинг иккита шогирди бўлган экан. Бири—қобилиятсиз, иккиичиси— енгил табиат (шўх). Устози буларнинг иккаласини ҳам ҳайдаб юборибди. Чунки бири— ўқигиси келса хам, қобилияти етмаган, икинчиси эса, қобилияти бўлса ҳам ўқишни истамаган. Хўш, ўқишни хохламасликка муаллимларнинг ўзлари сабаб бўлса, бунга нима дейсиз?
Жавоб. Аристотель инсоннинг билишга интилиш қобилияти туғма бўлади, деб ҳисоблаган, буни биз бешинчи ва бундан олдинги ўн биринчи бобларда ҳам кўриб ўтдик. Лекин баъзан ота-оналарнинг болани ҳаддан ташқари эркалатиб юбориши унинг ўқишга бўлган интилишини сусайтириб қўяди, баъзан у кўча чангитиб юрадиган ўртоқларининг таъсирига берилиб кетади, баъзан бола турли сайру томошаларга, ўйинга ёки бошқа бирор нарсага қизиқиб ўқишни унутиб қўяди, бунинг натижасида боланинг билим эгаллашга бўлган хаваси бутунлай пасайиб кетади, дикқат-эътиборини бир жойга тўплаш хам қийин бўлади. Бир таъбга ўрганиб қолган тилнинг бошқа хил таъбни сезиши анча қийин бўлгани сингари, бирор фикр билан банд бўлган ақл бошқа нарсаларга етарли эътибор бера олмайди. Шунинг учун ҳам бундай пайтларда аввало тасодифан пайдо бўлган эътиборсизликни бартараф қилиш, болалар идрокини дастлабки табиий ҳолатга қайтариш лозим. Бундай қилган тақдирда, шубҳасиз, боланинг билим олишга интилиши қайта тикланади. Ёшларни ўқитиш иши билан шуғулланаётганларнинг қанчаси болаларнинг билим эгаллашга иштиёқини ошириш тўғрисида ўйларкин? Ахир, дурадгор ёғочдан бирор нарсани йўниб ясаш учун, аввало, уни болта билан чопиб текислайди, темирчи темирни болғалаб ясашдан олдин, уни ўтда юмшатади, тўқувчи жундан ип йиғириш учун, аввало уни ўрим-ўрим қилиб ажратиб чиқади, тозалайди, ювиб тарайди, этикдўз эса этик тикишдан олдин терига ишлов беради, уни чўзиб текислайди. Лекин, худди шунга ўхшаб, муаллим ҳам ўқувчига билим бера бошлашдан олдин, унда ўқишга қизиқиш уйғотиши, насихат қилиб, болада ўз кучи ва қобилиятига ишонч ҳосил қилиши, тарбиячининг айтганларини бажаришга доимо тайёр туриш кабиларга эришиши зарур, бунга ким ҳам эътибор бераётир, дейсиз? Одатда муаллим ўқувчини у қандай бўлса, шундайлигича ушлаб оладида дарҳол ишлов бера бошлайди; уни йўна бошлайди, болғалашга киришади, йигираверади, ўз андазасига мослайди ва у сирланган идишдек ялтираса керак деб ўлайди. Агар иш дарҳол у истагандек юришиб кетавермаса (қандай қилиб у истаганча бўлсин?), муаллимнинг жаҳли чиқади, бакира бошлайди, даргазаб бўлади. Шунинг учун ҳам баъзилар бундай таълим олишдан бўйии товлаб, ўқишдан қочиб кетаётгани бизни таажжублантирмайди! Аксинча, баъзи бировларнинг бундай ўқишга қандай қилиб чидаб келаётганига ажабланмоқ керак
Do'stlaringiz bilan baham: |