Буюк Дедактика



Download 3,7 Mb.
bet70/179
Sana05.07.2022
Hajmi3,7 Mb.
#740593
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   179
Bog'liq
Buyuk didaktika

Олти хил қобилят. 18. Қобилиятларнинг хилма-хиллиги тўғрисида эслатиб ўтиш хонаси келди. Чунончи, биров­ларнинг зеҳни ўткир бўлади, бошқаларнинг зеҳни эса—паст; бировлар уддабурон ва гапга кирадиган бўлса, бошқалари қўрс ва ужар бўлади; бировлар илмли бўлиш учун ўқишга интилсалар, бошқалар механик ишларга кўпроқ кизиқадилар. Бундан олти хил қобилиятли болалар мавжуд деган хулоса келиб чиқади.
19. Биринчидан, зехни ўткир, билим эгаллашга интилувчи тиришқоқо ўқувчилар бор; бундайлар, кўпинча, бошқалардан ўзиб кетади, айниқса дарсларни ўзлаштиришда зеҳни ўткир. Уларга илмий озуқа берилса, шунинг ўзи етарли; яхши ўсимлик сингари, уларнинг ўзи ўсаверади. Уларга фақат оқилона рахбарлик қилиб бориш, жуда шошилишига, чарчаб, кучсизланиб қолишига йўл қуймаслик керак.

  1. Иккинчидан, зехни ўткир, гапга қулоқ соладиган бўлса ҳам, лекин секин ўзлаштирадиган болалар бор. Улар фақат ниқтаб туришга муҳтож.

  2. Учинчидан, зехни ўткир, билим олишга интилувчан, лекин ўзбашимча ва ужар болалар бор. Мактабларда бундай ўқувчиларни одатда ёмон кўрадилар ва кўпинча бундайлардан тузук одам чиқмайди, деб ҳисоблайдилар, лекин тўғри тарбияланса, буюк одамлар кўпинча шулар орасидан етишиб чиқади. Афиналик буюк саркарда Ф е м и с т о к л бунга мисол бўла олади, у ёшликда жуда ўзбошимча бўлган (ўқитувчиси унга: «Болам, сен ўртамиёна, одам бўлмайсан, сен давлатга ё катта фонда келтирасан, ёки катта зарар етказасан»,-деган). Кейинчалик унинг характери ўзгариб қолганини кўриб ҳайрон бўлганларида, у агар тўғри таълим берилса, қўлга ўргатиб бўлмайдиган той ҳам ажойиб от бўлиб етишади, деб қуярди. Искандар Зулқарнайнинг Буцефал исмли оти бу фикрни исботлади. Искандар қараса, ўз отаси Филипп отнинг ёввойилигини кўриб, яроқсизга чиқариб қўймоқчи, чунки от хеч кимни ўзига яқинланмас эди, шунда у: «Фойдаланишни бўшаганларидан, канақа ажойиб охни йўқда чиқариб юбораяптилар-а!»—деган, Искандар отни урмасдан, юмшоқ муомала қилиб, уни осонгина қўлга ўргатиб олди. Ўша кезларда ҳам, кейинчалик ҳам Искандар доим Буцефални миниб юрарди ва ер юзида ундан яхшироқ отни топиш амри маҳол эди. Бу ҳикоятни назм қилган Плутарх шундай деган эди: «Бу от воқеаси шуни кўрсатиб турибдики, тарбиячиларнинг айби билан, қанчадан-қанча ажойиб табиий истеъдодлар йўқолиб кетаётир, бундай тарбиячилар юксак ва эркин, мавжудотларни бошқаришни билмай, отни ҳам эшакка айлантириб юбораётирлар».

22. Тўртинчидан, гапга кирадиган, ҳамма нарсани билишга қизиқадиган, лекин секин ўзлаштирадиган ва бўшанг ўқувчилар бор. Бундайлар олдинда кетаётганлар билан изма-из бора олади. Лекин бунинг учун уларга илтифот қилиб, хаддан ташқари банд қилмасдан, жуда қаттик: талаблар қуймасдан, хайрихохлик ва чидам билан муомала қилиш, руҳини туширмаслик учун уларга кўмаклашиб, кўнглини кўтариб, қилган ишларини маъқуллаб туриш керак. Улар кўзланган мақсадга бироз кечроқ эришишлари мумкин, шуниси борки, улар кечки мевага ўхшаб, тотли ва пишиқ бўлиб етишадилар. Қўрғошинга муҳр босиш қийин бўлса ҳам лекин босилган мухр ўзоқ вақт тургани сингари, бундай ўқувчилар, кўпинча, истеъдодли болаларга нисбатан хам ҳаётга яроқли бўлиб етишади, чунки улар бир ўзлаштириб олган нарсасини осонликча эсдан чиқармайди. Шунинг учун бундай ўқувчиларни мактабдан четлатмаслик лозим.
23. Бешинчидан, зеҳни паст, бунинг устига бепарво ва бўшанг ўқувчилар бор. Агар ҳаддан ташқари ўжар чиқиб қолмаса, буларни ҳам ўқитиб, тарбиялаш мумкин. Лекин бунинг учун жуда донолик ва сабртоқат керак.
24. Энг охирги ўринда эси паст, ғайри табиий ва баджаҳл болалар туради; кўпинча бундай ўқувчиларни тарбиялаш кийин. Лекин табиатда ҳар қанақа касалнинг ҳам давоси топилади, ёввойи нихолни ҳам бошқа жойга кўчат қилиб экиб, пайванд қилинса, мева беради. Шунинг учун бундай болалардан ҳам умид ўлмаслик лозим, балки хеч бўлмаса улардаги ужарлик хислатини йўқотишга ҳаракат қилиш керак. Агар бунинг хам имконияти бўлмаса, фақат ўшандан кейин бундай эгри ва серкўз ёғочни улоқтириш мумкин ундан Меркурийнинг фигурасини ясайман деб овора бўлмаслик керак. Хосил бермайдиган ерни, деган эди. Катон, хайдаш ҳам, чопиқ қилиш хам керак эмас. Лекин бундай ноқобил бола неча минг ўқувчи орасидан бирорта топилиши ҳам амримахол, бу худой-таоллонинг мархамати буюклигидаи далолат беради.
25. Юқорида айтилганларнинг моҳияти Плутархнинг қуйидаги гапида ифодаланган: «Кандай бола тўғилиши ҳеч кимга боғлиқ эмас, лекин тўғри тарбия бериб, уни яхши киши қилиб етиштириш бизга боғлиқдир». Ҳа, бизга боғлик, дейди у. Боғбон илдизи қуримаган ҳар қандай нихолни кўчат қилиб авайлаб парвариш этса, у ўсиб, дарахт бўлади.

Download 3,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish