Буюк Дедактика



Download 3,7 Mb.
bet68/179
Sana05.07.2022
Hajmi3,7 Mb.
#740593
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   179
Bog'liq
Buyuk didaktika

Учинчи эътироз. 15. Бунга яна шуни қўшадиларки, нарсаларнинг ўзи гуё мураккаб бўлгани учун хар ким ҳам уни тушунавермайди, дейдилар. Жавобим: бунинг нимаси қийин? Ойнада акс этмайдиган шунчалик кора рангли жисм табиатда топиладими, ёруғлик етарли даражада мавжуд бўлган жойда ўша жисмни ойнанинг қаршисига тўғри ўрнатиб қўйингчи? Суратини чизиб бўлмайдиган бирор нарса бормикан, фақат сурат чиза оладиган одамга бу ишни бир топшириб кўрингчи Иссиқлик ва намлик етарли даражада бўлган ерга экилса, униб чиқмайдиган бирорта уруғ ёки ниҳол бўлармикан? Фақат ҳар бир уруғни қаерга, қачон ва қандай экишни биладиган одам


1 Бу ибора афсонавий худолар тасвирланган ҳайкалтарошлик тажрибасидан олинган. Меркурийнинг афсоналарда айтилган фигурасини ёғочдан -тасвирлаш жуда қийин.


топилса бас. Яна шуни айтиш лозим, оёғи бор ҳар бир одам юриб чиқа олмайдиган шунчалик баланд қоя ёки минора дунёда йўқ, фақат нарвон (шоти) тўғри қўйилса ёки қояни ўйиб ясалган зина тартибли ва тўғри жойлаштирилган бўлса, пастга қулаб тушмайдиган қилиб тусиқлар билан ўралган бўлса бўлгани. Лекин ғайрат ва жуда катта истак билан киришсалар хам жуда кам кишиларгина илм чўққисига чиқишга муяссар бўлаётир, баъзилари эса чўққининг яқинига бориб тўхтаб қолаётир, чунки улар шу ғалабани ҳам қийинчилик билан нафаси бўғзига тиқилиб, ҳолдан тойиб бошлари айланиб, туртина-туртина, йиқила-сурила қўлга киритадилар, бунинг сабаби—инсон билаолмайди­ган қандайдир нарсалар борлигида эмас, балки билим чўқкисига элтадиган зинапоялар ёмон қурилган. Емирилгап бузилиб кетган, ўпирилиб кетиши ҳам мумкин, яъни ўқитиш усули чалкаш. Шубхасиз, тўғри жойлаштирилган, бўзилмаган, бақувват, хавф-хатарсиз зинапоядан бошлаб борилса, ҳар қанақа кишини хам истаган баландликкача олиб чиқиш мумкин.
Тўртинчи этироз.
Биринчи жавоб. 16. Шундай бўлса ҳам, зеҳни жуда паст одамлар борки, уларга бирор нарсани хам ўқтириб бўлмайди, дейишлари турган. Жавобим: шунчалик чапг, доғ босиб кетган, нарсанинг тасвири хирароқ бўлса ҳам акс этмайдиган ойна бормикан; шун­чалик ғадир-будир, ҳар ҳолда бирор нарсани хам бир амаллаб ёзиб бўлмайдиган тахта бўлармикан.
Иккинчи жавоб Лекин, мабодо чапг ёки доғ босиб кетган ойна учраб қолса, аввало, уни артиб тозалаш лозим, ғадир-будир тахтани эса рандалаш керак шундан сўнг уларни бемалол ишлатавериш мумкин.
Худди шунга ўхшаб, ёшларни ҳам кўпроқ машқ қилдирилса, улар албатта такомиллашади, бирининг ёрдами билан иккинчисининг онги ўсади ва ниҳоят хамма нарсани ўрганиб олади (менинг бу фикрим қатъий, чунки унинг асоси ўзгармасдир). Бўларнинг фарқи фақат шундан иборат бўладики, зеҳни пастроқ ўқувчи жуда кам илм ўрганганини, лекин хар холда унча-мунча нарсаларни тушуниб олганини билади, зеҳни ўткирроқлари эса фанларни бирин-кетин ўргана боргансари нарсаларнинг моҳиятини ҳам чуқурроқ англай боради ва натижада янги-янги ҳамда фойдали нарсаларни билиб олади.
Учинчи жавоб. Нихоят, майли, уйма нақш солиш мумкин
бўлмаган серкўз ёғочга ўхшаш, билим эгаллашга ҳеч қобилияти йўқ болалар хам топилди, дейлик хар ҳолда бизнинг фикримиз зехни ўртача хисобланган болаларга нисбатан жуда тўғри, бундайлар худонинг амри билан жуда кўплаб туғилади. Табиатан ақли заиф туғилганлар сингари зеҳни паст болалар ҳам жуда кам учрайди. Ахир, мияси ҳеч (ғайри-табиий) фаҳмламайдиганлар сингари, кўрлар, карлар, чўлоқлар, жисмоний заифларнинг туғма бўлиши камданкам учрайдику, бу нуқсон, кўпинча ўзимизнинг айбимиз билан содир бўлади.

Download 3,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish