9. Типография санъати 10. Китобларни хатосиз ва чиройли қилиб, кўп Типография нусхада тез босиб чикарадиган типография санъати. санъатининг сири нимада? Бу, албатта, мисдан ҳарфларнинг шаклини тартибли қилиб дикқат билан кесиш, қолипга қўйиш, силликлаш, ҳарф кассаларига жойлаштириш, янгидан териш учун ҳарфларни чиқариб олиш, машинага-ўрнатиб қўйиш кабиларга, шунингдек қоғозни тахлаш, ҳўллаш, текислашга хам боғлик.
10. Арава 11. Механика соҳасидан хам мисол оладиган бўлсак от қўшилган араванинг, яъни ёғоч билан темирнинг (чунки арава йоғоч ва темирдан ясалади) чопиб кетаётган отдан қолмай боравериши, юк ва одамларни ташиш учун жуда қулай восита эканлигининг сабаби нимада?' Бунинг сабаби ёғоч ва темирни моҳирлик билан бириктиришда, яъни гилдирак ўқ, шоти, шотига ўрнатилган кундаланг ёғочларни моҳирона бириктиришга боғлик, чунки агар шу қисмлардан бирортаси бўлмаса ёки синса, арава бутунлай ишдан чиқади.
11. Кема. 12. Одамлар ёғочдан ясалган қўрилмага ўтириб дахшатли денгизда бемалол сузаверишлари, хатто антиподлар1 яшайдиган жойларгача бориб, эсон-омон қайтиб ҳам келишларининг сабаби нимада? Бунинг сабаби фақат кемадаги қиль (кеманинг остки қисмини маркам тўтиб турувчи тагёғоч, шутаг), мачта, елкан боғланадиган кўндаланг ёғочлар (рей) ва елканлар, эшкаклар, руль, денгиз компаси ва хокозоларни тартибли бириктира олишга хизмат қилади, агар шулардан бирортаси бўзилса, чайқалиш, гарқ бўлиш ва ҳалокат хавфи туғилади.
12. Соат. 13. Ниҳоят, вақтни ўлчайдиган асбоб, яъни соатнинг темирдан ясаб, турлича қилиб қўйилган ва жойлаштирилган қисмлари ўз-ўзидан ҳаракат қилишининг сабаби нимада? Бунинг устига у, минут, соат, кун, ойларни, балки йилларни ҳам изчил санаб боради. Уни кўзга кўрсатибгина қолмасдан, шу билан бирга, ўзоқрокдан туриб ва қоронғида хал йўл-йўриқ кўрсатиш учун қулоққа ҳам эшитилади. Бу асбоб белгилаб кўйилган соатда кишини уйқудан хам уйғотади. Уйгонган пайтингизда ёруғ бўлсин деб, шамни хам ўзи ёқа олади. Соат календарга биноан кўпларнинг алмашиниб туришини,
1 Антиподлар— грекча тобе оёқ сўзидан олинган бўлиб, ер куррасининг қарама-қарши икки томонида яшовчи кишилар, демакдир. Бу ном соддаликдан келиб чикдан тасаввурдан олинган, бу тасаввурга кўра ер куррасининг ҳарамз-қарши қисмида яшовчи киши гуё бош» пастга, оёғи юқорига қараб турармиш.
ойнинг янги чиқкан ва тулишган пайтини, ой ва қуёшнинг ҳаракати ва тутилишини хам кўрсатиши мумкин. Бўларнинг сабаби нимада? Агар киши бунга ҳайрон қолмаса, нимага ҳам ажабланади? Дарҳақиқат, металл, жонсиз бир нарса шунчалик жонли, шунчалик баркарор, шунчалик тўғри харакат қилади-я! Соат ихтиро қилинмасдан олдин биров соат шу ишларни бажара олади деб айтса, Дарахтлар юриши, тошлар гапириши мумкин деган сўзга хеч ким ишонмаганидек ундай бўлиши мумкин эмас, дер эдилар. Ваҳоланки, шундай эканлигини биз амалда кўриб турибмиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |