Бу ҳудонинг хоҳиши ва донолиги. Худой-таоллонинг хоҳиши ва донолиги билан шундай бўлаётган экан, демак бу инсоннинг бахт-саодати учун яратилган, демак бўларнинг хаммаси инсоннинт бахт-саодати учун оқилона хизмат кнлиши мумкин. Дархақиқат, у бизга қиска умр берган, чунки хозирги бузуқ ҳолатда инсон умрдан тўғри фойдалана олмайди. Ахир, башарти хозир бола туғилаётганида ўлса ёки туғилгандан сўнг ўлим ҳар қадамда хавф солиб турган бўлса хам, ҳар холда, инсон шунчалик овора бўлаётган экан, агар кишининг умри бир неча юз ёки бир неча минг йил бўлса, нималар бўлмасди дейсиз?
Беш пунктдан биринчисига. Шунинг учун ҳам худой-таолло охиратда яхши ҳаёт кечириш учун тайергарлик кўришга канча вақт етарли деб ҳисоблаган бўлса, инсонга фақат ўшанча умр берган. Агар ундан фақат тўғри фойдалана билсак бу максадни амалга ошириш учун инсон умри бемалол етади.
Иккинчисига. 10. Худо инсоннинг манфаатини кўзлаб, нарсаларни кўп яратган ва инсон шулар билан банд бўлсин, ривожлансин, машқ килсин ва ўргансин, деб хисоблаган.
Учинчисига 11. Худонинг хоҳиши шу бўлганки, зеро қулай ҳолатлар қисқа ва тез ўтадиган бўлсин, одамлар уни пайқаш биланоқ иложи борича ундан фойдаланиб қолишга интилсинлар.
Тўртинчисига. 12. Тажрибага шунинг учун ишонч йўқки, зеро инсон диққат-эътибор билан қарашни ўргансин, нарсаларни чуқурроқ текшириб ўрганиш вазифаси бизнинг зиммамизга хам юклатилган бўлсин.
Бешинчисига. 13. Ниҳоят, нарсаларни асосли равишда текшириш борасида қунт ва қатъиятимизни пухталаш учун нарсалар ҳақидаги фнкрларимиз чигаллаштирилган. Бундан мақсад шуки, оламдаги ҳамма нарсада яширинган худонинг донолигини ўргана бориш хузур-ҳаловатимизнинг ортиб боришига сабаб бўлсин. Агар ҳамма нарсани билиш осон бўлса (деган эди дарвишнамо Августин), хақикатни ҳеч ким қизиқиб ўрганмас ва ундан хузур-халоват ҳам топмас эди.
Бу қийинчиликларни оқилона бартараф этиш мумкин. 14. Шундай қилиб, ҳафсаламизни пир қилиш
учун атайлаб қўйилган тўсиқларни худонинг бартараф этиш хохиши билан бартараф этиш мумкинлигини кўриб чиқайлик. Лекин қуйидагиларсиз буни амалга ошириш мумкин эмас;
I. Умрни ўзайтириш, токи у олдиндан белгилаб кўйилган ишларни бажариш учун етарли бўлсин.
II. Фан ва санъатларни ихчамлаштириш, токи улар инсон умрига мос келсин.
Қулай ҳолатлардан фойдалана билиш, токи улар бекорга ўтиб кетмасин.
Нарсаларни тез паивай оладиган қилиб ақлни ўстириш.
Тутуриқсиз кузатишлар ўрнига хатоликка йўл қўймайдиган қандайдир катъий асос белгилаш
Do'stlaringiz bilan baham: |