Нега ахлоқ тўғрисидаги илм табиат ҳақидаги илмлардан сўнгра ўргатилади.? 6. Табиат ҳақидаги илмларни ахлоқ тўғрисидаги таълимотдан олдин қўйиш лозимлигини, (баъзи бировлар бунинг тескарисини қилаётган бўлса ҳам) донишмандлар, олим кишилар далиллар билан ишонарли қилиб исботлаб берганлар. Липсиус («Физиология» кн. I, гл. I) бундай деб ёзган эди.
Диалетика синфи. Диалектика синфи ўқувчиларнинг хулоса чиқаришининг энг қисқа қоидалари билан таништириш учун физика, математика ва этика фанларини ўқитиш ва бу ерда фақат аҳамияти катта ҳамда олимлар ўртасида келишмовчиликка сабаб бўлаётган нарсаларнигина батафсил кўриб чиқишни тавсия қиламиз. Бу синфда: масаланинг келиб чиқиши ва ҳозирги ақволи, тезис ва антитезис, тўғри ёки эҳтимол хисобланадиган далиллар, маълум бир фикрни ҳимоя қилиш кабилар баён этилиши мумкин; сўнгра албатта икки фикрдан бирининг тўғрилиги, хатоликка йўл қўйишнинг
сабаби, нотўғри далиллар ва тўғри тезисни исботлайдиган ҳақиқий далиллар баён этилади. Ёки, аксинча, иккала фикр ҳам ҳақиқатга яқин бўлса, улардан бири иккинчисига тўғри келишини тушунтириш лозим. Шу тариқа, бир ишнинг ўзи ҳам олдин ўтилганни завқланиб такрорлаш ҳам аввал пайқаб олинмаган нарсани жуда осон тушунтиришдан иборат бўлади. Хулоса чиқариш маҳорати, номаълум нарсаларни текшириш ноаниқ нарсаларни тушунтириш, шубҳали фикрларни фарқлай олиш умумийни чеклаш, ҳақиқатни ҳақиқат йўли билан ҳимоя қилиш, хато фикрни рад этиш ва ниҳоят чалкаштириб юборилган нарсаларни ойдинлаштириб тартибга солиш — бўларнинг барчаси мисоллар ёрдамида қисқа ва осон йўл билан ўрганилади.
Риторика синфи . 13. Сўнгги синф-риторика синфи бўлади. Бу синфда ўқувчиларга аввал ўрганилган, нарсаларнинг барчасини чинакам, осон ва завқ билан кўллай олишни машқ килдириш керак токи бу ерда мактабни битираётган ўқувчилар ниманидир билиб олгани ва бекорга ўқимаганлигини кузатиш мумкин бўлсин. Сократнинг «Гапир, кимлигини бир кўрай» деган ҳикматига биноан, биз ҳозиргача донишмандликни эгаллаш учун кимнинг ақлини устирган бўлсак энди доно ва чиройли сўзлаш учун унинг нутқини ўстиришни истаймиз.
14. Демак аввало нотиқликнинг энг қисқа ва энг аниқ қоидаларини билиб олиб, сўнгра машқ ишлашга ўтамиз, яъни нотиқлик санъатининг энг яхши усталаридан бирига тақлид қиламиз, лекин бунда бир материални доимо такрорлайвериш ярамайди, балки навбатма-навбат ҳақиқатнинг турли сохаларини ва хилма-хил нарсаларни, инсоний фазилатларми ҳамда илоҳий донишмандликни ўргана бориб, ўқувчилар билиб олганларини чиройли қилиб гапириб бера олишлари, зарурат талаб этган жойда, ўзлари ҳақиқий ва яхши деб ҳисоблайдиган нарсаларни, яъни фойдали, ёқимли, тўғри иарсаларнинг барчасини ҳимоя қила олишлари лозим. Бу мақсадга эришмоқ учун ўқувчилар таълимнинг шу босқичидаёқ жуда катта тайергарликка эга бўладилар, хусусан улар турли нарсалар ҳақида яхшигина билим ва етарли даражада сўз, ибора, мақол, ҳикмат, ҳикоят кабиларни билиб оладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |