'5ер1ет аг1ез НЪега1ез — «Етти эркин санъат» умумий таълим снстемаси-нинг бошлангичидир. Мактабда ўқитиладиган бу фанлар мажмуини .дастлаб қадимги грек Платон (эрамиздан олдинги 427—347 йилл'ар) ифодалаган ва асослаб берган эди. Ўрта аерларда бу фанлар 5ер1ет аг1ез 11Ье1а!ез «Етти эркин санъат» деб атала бошлади. Бу фанлар университетларнинг «тайёрлов» факультетида тўлиқ ва мукаммал ўқитилгап, чунки «тайёрлов» факультетини битирганлар университетнинг махсус факультетларидан (ило?;иёт, юридик медикина) бирига кириб ўқир эди. Етти эркин санъатга кирган фанлар икки группага булинади. 1) 1г1у1ита грамматика, риторика, диалектика; 2) йиай-пушта: арифметика, геометрия, астрономия ва музика. Бу дабдабали номлар шу фанларнинг ҳозиргн мазмунига асло мос келмайди. Ўрта аерларда бу фанларнинг мазмуни ва таълимий аҳамияти мутлақо ўқитувчиларнинг малака-снга борли эди.
ёшлар шу фанлар соҳасида билимларни тўла, мукаммал эгаллаб олмасалар ҳам (зеро, бир тондан, ёшлик даври бунга имкон бермайди, чунки назарий билимларни амалда қўллаб мустаҳкамлаш учун ўзоқ муддат талаб этилади, иккинчи томондан, бу олти йил ичида или денгизини ўқиб тугатиб бўлмайди), ҳар ҳолда, келажакда илмларнинг бирор соҳасини мукаммал ўрганиш учун мустақкам замин яратиб олишлари керак.
Олтита синф – бу мақсадларга эриштирадиган восита. 4. Олти йилга мўлжалланган таълимнинг вазифалари турлича бўлгани учун олтита ҳар хил синф таъсис этиш лозим ва уларнинг номи қуйидагича бўлиши мумкин:
I. Граматика синфи. II. Физика синфи. III. Математика синфи. IV ахлоқ синфи, V диалектика синфи. VI риторика синфи.
Грамматика синфидан сўнг дарҳол риторика синфлари бошланмаслигининг сабаби. 5. Ҳамма фанларнинг калити сифатида грамматикани олдинги ўринга қўйишимизга ҳеч ким эътироз билдирмаса керак. Лекин одатни қонун деб тушунадиган кишиларга биз диалектика ва риторика ўргатишни орқага суриб, реал фанлардан кейинга қўйишимиз ажабланарли бўлиб туюлса керак. Лекин шундай қилиш зарур. Ахир, аввало нарсаларнинг ўзини сўнгра номини, яъни аввал нарсанинг мазмуни, сўнгра формасини Ўрганиш лозимлигига юқорида тўхталиб ўтган эдик шунингдек бу билимларни тез ва пухта эгаллаб олишнинг ягона методи эканлигини ва унинг моҳияти нарсалар ҳақида фикр юритиш ёки чиройли қилиб гапириб беришдан олдин уларни билиб олишдан иборат эканлигини айтиб ўтган эдик. Акс ҳолда, агар сен текшириб юрмоқчи ёки бировни ишонтирмоқчи бўлган нарсаларингни баён этиш ва тафовутлашнинг барча тайёр усулларини ёдлаб олсанг-у, лекин шу нарсаларнинг ўзини кўрган бўлмасанг, нимани текширишинг ёки кимни ишонтиришинг мумкин? Ҳомиладор бўлмаган аёл туғмаганидек нарсаларни билиб олмасдан туриб улар ҳақида тўзукроқ гапириб ҳам бўлмайди. Нарсалар, башарти уларни ҳеч ким билиб олмаса ҳам, номи айтилмаса ҳам, нарсалигича мавжуд, лекин кишиларнинг фикри ва сўзи нарсалар ҳақида ва нарсаларга боғлиқ бўлади, фикр ва сўзлар нарсалардан ташқари ишлатилса (агар бунақа аҳмоқона ва кулгили иш қилинмоқчи бўлинса) улар ё ҳеч нимани англатмайди, ёки мантиқсиз товушлардан иборат бўлади. Шундай қилиб, фикр ва нутқ нарсаларга асосланар экан, демак аввало нарсаларни ўргатиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |