Бу ерда академия ҳақида сўз юритилишининг сабаби. 1. Бизнинг методимиз, албатта, академияга
тадбиқ этилмайди. Лекин академияга доир истақларимизни ҳам баён этишга нима халакит беради? Юқорида айтиб ўтганимиздек академияга ҳақли равишда ҳамма фанлар ва таълимнинг барча олий фанларини тўлиқ ўрганиб олиш ва ривожлантириш вазифаси юклатилади.
Академия хақида учта истак. 2. Шундай қилиб, академия масаласида биз қуйидагиларни тақлиф қилмоқчи эдик: 1. Академияга ҳақиқатан ҳам барча фанлар ҳар томонлама ўрганилсин, илмлар ва инсоний донишмандликнинг бирор соҳаси ҳам эътибордан четда қолмасин.
II. У ерга келганларнинг барчасига хақиқий олимликни ўргатиш учун ўқитишнинг энг осон ва тўғри методлари қўлланилиши лозим.
III. Фақат кўзланган мақсадга тўла эришган ва ижтимоий вазифаларни бошқаришга қобил ҳамда муносиб кишиларгина жамиятнинг шарафли лавозимларига қуйилиши керак.
Бу тақлифлар, бизнинг фикримизча, нималарни тақозо қилишига қисқача тўхталиб ўтамиз.
1. Академиялар илмий машғулотлар учун ҳақиқатан ҳам университет бўлсин . 3. Академиядаги илмий машғу-лотлар универсал бўлиши учун қуйидагилар зарур: I. Ҳамма илмлар, санъатлар, фанлар, тиллар соҳасида билимдон профессорлар ва олимлар ўзларидаги барча билимларни бу битмас-туганмас
хазинани сарф этишлари, билганларини барча кишиларга ўргатишлари зарур.
П. Академияда ҳар хил ёзувчиларнинг танланган асарлари бўлиб, ундан ҳамма фойдалана олиши керак.
Уларда хақиқатдан хам универсал метод бўлиб қуйдагиларга риоя қилиниши керак. 4. Академиядаги ишлар енгил ва муваффақиятли бўлиши учун, биринчидан, академияга фақат ақли ўткир кишиларни, ёшларнинг сарасини қабул қилиб бошқаларни эса табиий қобилиятига қараб деҳқончилик косиблик ва савдо-сотиқ каби ишларга юбориш лозим.
5. Иккинчидан, ҳар ким табиатан нимага лаёқатли бўлса, фақат ўша иш билангина шуғулланиши керак кимнинг нимага кодирлигини ташқи белгиларига қараб билиб олиш мумкин. Дарҳақиқат табиий қобилиятига кўра, баъзилар музикачи, шоир, нотиқ, физик бўлса, бошқалар эса илоҳиёт, медикина, юридик фаолият сохасида истеъдодлироқ бўлади. Худди шу масалада кўпинча хатоликка йўл қуйилади, чунки ўзбошимчалик билан табиий қобилиятини эътиборга олмай, ҳар бир нодонни гений қилмоқчи бўламиз. Бунинг натижасида, қобилиятга қарамай, маълум бир ишни эгалламоқчи бўламиз-у, оқибатда киши уни тузукроқ ўргана олмайди ва кўпинча ўз мутахассислигидан кўра бошқа бирор соҳани яхширок билади. Шунинг учун ҳам классик мактабни битираётганда халқ олдида очиқ имтиҳон ўтказиб, боланинг қобилиятини аниқлаш мақсадга муофикдир: шу имтиҳонларнинг натижасига асосланиб, мактаб директорлари кимларни ўқишни давом эттириш учун академияга, кимларни бошқа мутахассисликларга юбориш масаласини ҳал этишлари мумкин: шунингдек директорлар академияда ўқимоқчи бўлган ёшлардан (уларнинг табиий қобилияти ва черков ёки давлатнинг кадрларга бўлган эхтиёжига қараб, кимларни илоҳиёт соҳасига, кимларни сиёсат, медикина ва бошқа соҳаларга тавсия қилиш масаласини хам аниқлашлари лозим.
6, Учинчидан, қобилияти кучли ёшларни ҳар томонлама кўллаб-қувватлаш керак токи кенг маълумотли ва донишмандликни тўла эгаллаб олган кишиларга муҳтожлик сезилмасин.
7. Лекин шунга эътибор бериш керакки, академиялар фақат меҳнатсевар, виждоали ва қобилиятли кишиларни тарбиялаб чиқарсин. Унда сохта студентларга ўрин бўлмаслиги керак чунки бундайлар зеб-зийнатга берилиб ва фаолиятсизлиги билан бошқаларга салбий таъсир этади, отасннинг молмулкини исроф қилади ва ёшлик даврини зоё кеткизади. Шундай қилиб қаерда тили ёмон одам бўлмаса, у ерда ифлослик ҳам бўлмайди, яъни ҳар ким диққат-эътиборини ўзи бажариши лозим бўлган ишга каратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |