12.1. Wi-Fi (WLAN IEEE 802.11) технологияси
12.2. Wi-Fi технологиясининг умумий сертификатлаштирилган логотиплари
12.3. Wi-Fi-тармоқнинг асосий элементлари
Тармоқ технологиялари, хусусан, симсиз тармоқлар кундалик ҳаётга кундан-кунга янада чуқур ва мустаҳкам кириб бормоқда. Ҳозирги вақтда замоонавий офисни компьютерларсиз, Интернетсиз, локал тармоқсиз ва ишончли ҳимоялашсиз оддий тасаввур қилиш қийин. Кўплаб фойдаланувчилар учун уй компьютери Интернетга уланмаса, деярли бефойда темир парчаси бўлиб қолди. Симсиз уланишга (Wи-Фига) асосланган тармоқ технологиялари компьютерга симларни доимо уланиши заруратисиз тармоққа доимо уланишга имкон беради, эркин бўшлиқда бўлиш билан ишлаш, маълумотларни алмашлаш, мулоқот қилиш ёки ўйнаш мумкин.
Янада ривожланаётган технологиялар, мослашувчан қурилмалар спектрининг кенгайиши, доимо такомиллашаётган стандартлар ва янада ишончли ҳимоялаш – буларнинг барчаси Wi-Fiтехнологиясини йирик ва унча катта бўлмаган корпорати тармоқларда ишлатиш учун ўзига тортадиган таклиф бўлмоқда.
Wi-Fiқисқартмаси инглизча «Wирелесс Фиделитй» сўзидан келиб чиқади, у “симсиз аниқлик” маъносини билдиради. Бу ном анча олдин муомалага кирган Ҳи-Фи (Ҳи Фиделитй) атамасига ўхшаш маълумотларни симсиз узатиш технологиясига берилган.
Wi-Fiтехнологиясини асосий ишлаб чиқувчиси - жаноб Вик Хейз (Виc Ҳаес) “Wi-Fiотаси” деган ном олди ва кейинги ИЭЕЭ 802.11б, 802.11а ва 802.11г стандартларини ишлаб чиқишда қатнашган жамоанинг аъзоси бўлди. 1997 йилда ИЭЕЭ 802.11 белгисини олган биринчи Wi-Fiстандарти пайдо бўлди.
Жойлашиш ўрнига боғлиқ бўлмаган ҳолда ишлаш учун тез мослашувчан имкониятлар
Wi-Fi технологияси нима учун керак?
Симсиз тармоқларнинг асоси компьютерларни локал тармоққа улаш ва уларни Интернет тармоғига улашга имкон берадиган Wi-Fiтехнологияси ҳисобланади. Wi-FiИнтернет технологияларини мобиль қилди.
Айтиш мумкинки, ҳозирги кунда исталган нуқтадан ҳам ноутбукдан, ҳам мобиль телефондан Интернет тармоғига Wi-Fiтехнологияси орқали уланиш мумкин.
WЛАН-тармоқлар роуминг функциясига эга ва шунинг учун уланиш нуқталари орасида боғланиш узилмасдан ҳаракатланиши мумкин.
Симсиз тармоқларни қуриш учун Wi-Fiадаптерлар ва уланиш нуқталари ишлатилади.
Wi-Fi-адаптерлар
Wi-Fi адаптерлар PCI, PCMCIA, CompactFlash кенгайтириш слоти орқали уланадиган қурилма ҳисобланади. Шунингдек, USB 2.0 порт орқали уланадиган адаптерлар мавжуд.
Wi-Fiадаптер симли тармоқдаги тармоқ картаси каби функцияни бажаради.
Замонавий ноутбуклар кўплаб стандартлар билан мослашувчан ўрнатилган Wi-Fiадаптерларга эга.
Wi-Fiадаптерлар билан чўнтак персонал компьютерлари (Планшетлар) ҳам жиҳозланган.
Wi-Fiадаптерлар бошқа адаптерлар билан тўғридан-тўғри алоқани ўрнатиши мумкин, бундай режими бир даражали тармоқ ёки Ад-Ҳоc режими дейилади.
Wi-Fiадаптерлар уланиш нуқтаси орқали алоқани ўрнатиши мумкин ва бундай режим инфратузилмали режим дейилади.
Танланган режимда ишлаш учун Wi-Fiадаптер мос созланган бўлиши керак.
Wи-Фи-уланиш нуқталари
Уланиш нуқтаси ўрнатилган микрокомпьютер ва қабуллаш/узатиш қурилмасига эга бўлган автоном модуль ҳисобланади
Уланиш нуқтаси коммутатор ролини бажаради, у орқали симсиз адаптерлар ва тармоқнинг симли сегменти орасидаги ўзаро таъсирлашиш ва маълумотларни алмашлаш амалга оширилади.
Access Point (AP) уланиш нуқтаси режими
Қурилма оддий Wi-Fiсимсиз уланиш нуқтаси сифатида ишлатилади.
Wireless Bridge (Bridge) симсиз кўприк режими
Қурилма бир-бирларидан мустақил иккита симли тармоқларни боғлаш учун ишлатилади.
AP/Bridge (AP+Bridge) режими
Қурилма бир вақтда симсиз мижозлар учун оддий Wi-Fiуланиш нуқтаси сифатида ва ўз симсиз тармоғи ва олисдаги симсиз тармоқ орасида симсиз кўприк сифатида ишлатилади.
Repeater (repiter) режими
Икки ёки ундан ортиқ симсиз уланиш тизимларини алоқаси учун улар орасида тўғридан-тўғри алоқани ўрнатиш мумкин бўлмаганда ишлатилади.