2020йил 08 июль Келес шахри



Download 24,18 Kb.
Sana16.06.2022
Hajmi24,18 Kb.
#677027
Bog'liq
Далолатномалар


Далолатнома

2020йил 08 июль Келес шахри.


Биз қуйида далолатнома тузувчилар Тошкент тумани телекоммуникация боғламаси бошлиғи Ш.Мажидов, Боғлама Олий тоифали мухандиси А.Қўчқоров, электро мантёрлар Б.Бойметов, Т.Абдукаримов кабель пайвандловчиси Б.Арипбоевлар томонидан тузилди ушбу далолатнома шу хақидаким, 2019 йилнинг 26 июлидаги № 01-05/1-4676-сонли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг сайёр йиғилиши БАЁНИга асосан Тошкент вилояти Тошкент тумани марказани қайта қуриш,туман маркази худудидан ўтувчи Келес йўли кўчасини реконструкция қилиш,кўчаларни кенгайтириш ҳамда атрофида янги инфратузилма объектларини қурилиши муносабати билан ушбу худуддан хаво линияси орқали тортилган –тали шиша толали кабеллари ва қудуқлар орқали ўтказилган - линия алоқа кабелларини қурилиш олиб бораётган қурилиш ташкилотлари томонидан яроқсиз холатга келтирилганлиги сабабли;
Ушбу носоз холатга келтирилган линия кабеллари орқали телекоммуникация хизматларидан фойдаланиб келаётган корхона ва ташкилотларни телекоммуникация хизматлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида;
1.Туман Давлат хавфсизлик хизмати бўлимига- ТППэп3 30х2х0.4 кабелидан -880 метр;
2.Туман хокимиятига- ТППэп 20х2х0.4 кабелидан – 550 метр, ТППэп 10х2х0.4 кабелидан - 550 метр;
3.Офарин кўчасидаги мавжуд муфтадан Оқибат кўчасида жойлашган ташкилотларга 1600 метр 24-тали шиша толали кабели бошқа йўналиш бўйича янги кабел махсулотларига алмаштирилиб тортиб берилди.

Юқоридагиларни тўғри деб имзо чекувчилар


Тошкент тумани ТБ бошлиғи Ш.Мажидов

Тошкент тумани ТБ электро мантёри Б.Бойметов


Тошкент тумани ТБ электро мантёри Т.Абдукаримов


Тошкент тумани ТБ кабел пайвандловчиси Б.Арипбоев

Далолатнома

2020йил 08 июнь Чувалачи ҳудуди.


Биз қуйида далолатнома тузувчилар Тошкент филиали директорининг техник масалалари бўйича ўринбосари А.Худойберганов,Тошкент тумани телекоммуникация боғламаси бошлиғи Ш.Мажидовлар томонидан тузилди шу хақидаким, 2020 йилнинг 07 июль куни Тошкент вилояти Тошкент тумани Чувалачи ҚФЙ Алишер Навоий 3тор кўчаси 4 уйда истиқомад қилувчи фуқаро Ҳайруллаев Муҳаммадазиз Жахонгир ўғли томонидан ижтимоий тармоқларда, яъни Kun.uz сайтида “Ҳизмат доирасидан ташқарида”ги қишлоқлар интернетсиз талаблар ва келажак сарлавхаси остида яшаб турган худуддга оптик толали интернет зарурлиги,қишлоқ марказида ўрнатилган тармоқдан тотиб бериш учун 100 баъзан 500 доллар сўрашаётганлиги тўғрисида баъён қилган.
Мазкур мурожаатни ўрганиш мақсадида юқорида номлари келтирилган ишчи гуруҳ томонидан жойига чиқиб мурожаатчи фуқаро Ҳайруллаев Муҳаммадазиз Жахонгир ўғли билан учрашиб суҳбатлашилди ва қуйидагилар аниқланди;
Ўтказилган ўрганиш натижасига кўра мазкур худудда 128 сиғимга эга бўлган ISKRATEL MSAN турдаги станция қурилмаси ўрнатилганлиги;
Ҳозирги кунда мазкур қурилма орқали 53та мижозларга телекоммуникация ҳизматлари кўрсатиб келинаётганлиги, станциянинг қолган 75та сиғими бўш турганлиги,агарда аҳоли томонидан белгиланган тартибда ариза билан мурожаат қилинса ўрнатилган тартибда улаб бериш имконияти мавжудлиги;
Тармоқдан тотиб бериш учун 100 баъзан 500 доллар сўралганлиги тўғрисида мурожаатчи фуқаро Ҳайруллаев Муҳаммадазиз Жахонгир ўғлидан сўралганда бу гапларни телекоммуникация ҳодимларидан эмас балки кўчадаги гап сўзларга асосланиб ёзганлиги маълум бўлганлиги;
Мурожаатчи фуқаро Ҳайруллаев Муҳаммадазиз Жахонгир ўғли томонидан Тошкент тумани телекоммуникация боғламасига келиб мурожаат қилмаганлиги;
Мурожаатда келтирилган ҳолат бўйича ишчи гуруҳ томонидан Тошкент тумани телекоммуникация боғламаси ҳодимлари иштирокида йиғилиш ўтказилганлиги, йиғилишда боғлама ҳодимлари томонидан юқорида кетирилган ҳолатдан хабарлари йўқлиги ва хеч кимдан пул маблағлари сўраш ҳолатлари бўлмаганлиги такидлаб ўтилганлиги аниқланди.
Мурожаатчи фуқаро Ҳайруллаев Муҳаммадазиз Жахонгир ўғлига худуд марказига ўрнатилган станциядан яшаб турган манзилгача 1100 метр кабель махсулоти кераклиги ва бу кабель махсулотларини белгиланган тартибда Тошкент филиали томонидан ажратиб берилгандан сўнг, ушбу худудда яшовчи телекоммуникация ҳизматига эхтиёжи бор фуқароларга қонунчиликда белгиланган тартибда тармиоққа улаб бериш июнь ойининг якунига қадар якунланиши тўғрисида тушунтириш берилди.
Мурожаатчи фуқаро Ҳайруллаев Муҳаммадазиз Жахонгир ўғли берилган тушунтиришдан қониқиш ҳосил қилганлиги ҳамда Тошкент тумани телекоммуникация боғламаси ҳодимларига хеч қандай эътирози йўқлигини билдириб ўтди.

Тошкент филиали диреторининг


Техник масалалари бўйича ўринбосари А.Худойберганов

Тошкент тумани ТБ бошлиғи Ш.Мажидов


Мурожаатчи М.Хайруллаев


Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Авлиё ота МФЙ, Сиҳатгоҳ кўчаси 55-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Сафаров Комилжон Эркин ўғли(мурожаатчи) Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг ишонч телефонига қилган мурожаати (мурожаат рақами 018074/2019) ўрганиб чиқилди.


Ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланди;
Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Авлиё ота МФЙ, Сиҳатгоҳ кўчаси 55 уйда истиқомат қилувчи фуқаро Сафаров Комилжон Эркин ўғлининг хонадонига 2018 йил 10 майда FTTB технологияси орқали интернет ҳизмати улаб берилган(Қайд этиш варақаси илова қилинади) бўлиб, 2019 йилнинг 15 октябрь кунига қадар фойдаланиб келган ва кўрсатиб келинган ҳизматлар бўйича фуқаро Сафаров Комилжон Эркин ўғлидан ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаган. 2019 йил октябрдан бошлаб “Billing” тизими янги тизимга ўтаётганлиги муносабати билан қайта ўчириб ёқиш ишлари амалга оширилиши сабабли телефон ва интернет ҳизматларини кўрсатишда вақтинча узилишлар рўй берганлиги, 22 октябрь куни мурожаатчининг интернет ҳизматлари ишчи ҳолатга келтрилганлиги аниқланди.
Мурожаатчи билан учрашишга борганда уйида йўқлиги, мурожаатчи билан телефон орқали гаплашиб учрашиш кераклиги айтилганда, у хар куни ишда бўлишини, ишдан кеч қайтишлигини билдирган.
Шундан сўнг ўтказилган ўрганиш давомида тузилган маълумотномани “Telegram” ҳизмати орқали мурожаатчига танишиб чиқиш учун юборилган, бунга жавобан мурожаатчи томонидан “Бу нотўғри. Сувдан қуруқ чиқиш йўлику. Аниқ бўлиб ўтган фактлар ёзилмаса бўлиб ўтган ҳамма гапни,телефондаги маълумотларни қўшиб,асослаб Президент виртуал қабулхонасига жўнатаман. Ўзи тинчгина порталга бераман эртага. Мани вақтимни бунақа сафсата билан олманглар. Укам ҳам темболее мурожаатни ёпмиди” деган мазмунда SMS орқали хабар ёзиб юборган.
Махалла фуқаролар йиғини раиси билан учрашилганда у хам маълумотномага имзо қўйиб бера олмаслигини билдирган.
Далолатнома тузиб имзо чекувчилар:
Тошкент тумани телекоммуникация
боғламаси бошлиғи Ш.Мажидов

Тошкент тумани телекоммуникация


боғламаси олий тоифали мухандиси Ш.Махмутов

Тошкент тумани телекоммуникация


Боғламаси элетро мантёри А.Қўчқоров

Лекин мурожаатчи фуқаро И.Ш.Арман томонидан тузилган маълумотномага имзо қўйишдан бош тортганлиги сабабли, Тинчлик махалла фуқоралари йиғини расига танишиб чиққанлиги тўғрисида имзо қўдириб маълумотномани Тошкент филиалига тақдим этилган.(маълумотнома илова қилинади)


Мурожаатчи фуқаро И.Ш.Арман томонидан қайта қилинган мурожаати юзасидан мурожаатчи билан гаплашилганда тузилган маълумотномага имзо қўймаслигини билдирди.Тинчилик махалла фуқаролар йиғини раси учрашилганда махалла фуқаролар йиғини раиси ҳам иккинчи бора имзо қўймаслигини билдирди.
Далолатнома тузиб тагига имзо чекувчилар;

Тошкент тумани телекоммуникация


боғламаси бошлиғи Ш.Мажидов

Тошкент тумани телекоммуникация


боғламаси олий тоифали мухандиси Ш.Махмутов

Тошкент тумани телекоммуникация


Боғламаси элетро мантёри Т.Абдукаримов
Маълумотнома

2019 йил 14 октябрь Келес шаҳри


2019 йил 1 октябрь куни Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Келес шаҳри, Тинчлик маҳалласи, А.Навоий 2-тор кўчаси, 40-уйда истиқомат қилувчи фуқаро И.Ш.Арман (мурожаатчи) Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.


Ўрганиш жараёнида қуйидагилар:
Тошкент тумани телекоммуникация боғламасининг, бошлиғининг ҳамда олий тоифали муҳандисининг фуқароларни мурожаатларини қабул қилиш дафтари ўрганиб чиқилганда, мурожаатчи томонидан мурожаат бўлмаганлиги;
Мурожаатчи истиқомат қилаётган ҳудудда, яъни Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Келес шаҳри, Тинчлик маҳалласи, А.Навоий 2-тор кўчасида Тошкент тумани телекоммуникация боғламасининг линия кабел хўжалиги мавжуд эмаслиги;
Мурожаатчи телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш учун “ТШТТ” филиалига оғзаки равишда мурожаат этганлиги, мурожаатчига техник имконият йўқлиги юзасидан тушунтиришлар берилганлиги;
Мурожаатчи истиқомат қилаётган ҳудудгача телекоммуникация боғламаси-нинг энг яқин нуқтасидан, яъни Келес шаҳри, Тинчлик маҳалласи ҳудудига ўрнатилган Спутник “VDSL” қурилмасидан оралиқ масофа 1 300 (бирминг уч юз) мертни ташкил этиши;
Мурожаатчи И.Ш.Арман билан учрашилди, учрашув жараёнида мурожаатчига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирилигидан 2004 йил 15 мартда 1323-сон билан рўйхатга олинган “Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш” Қоидаси, Ўзбекистон Республикасининг “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Қонуни ва Қонуннинг “Телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларини ривожлантириш ҳамда қайта қуриш” 16-моддасинин “Телекоммуникация тармоғлари ва воситаларини ривожлантириш ҳамда қайта қуриш уларнинг эгалари томонидан ўз маблағлари, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағлари ҳамда қонун ҳужжат-лари билан таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади” биринчи хатбоши, шунингдек ҳозирги кунда мазкур ҳудудни телекоммуникация хизматлари билан таъминлашнинг техник имконияти йўқлиги ҳақида тушунтириш-лар берилганлиги;
Учрашув жараёнида мурожаатчига агарда рози бўлса ўз мағлаблари ҳисобидан телекоммуникация тармоғини қуриш мумкинлиги юзасидан таклиф киритилганлиги;
Шунингдек, Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Келес шаҳри, Тинчлик маҳалласи, А.Навоий 2-тор кўча ҳудуди телекоммуникация хизматлари билан таъминлангунга қадар кутиш кераклиги юзасидан ҳамда телекоммуникация тармоқларини қуриш учун ҳозирда имконияти йўқлиги юзасидан тушунтиришлар берилди.
Мурожаатчига мазкур ҳудудни телекоммуникация хизматлари билан таъминлангунга қадар мавжуд мобил алоқа операторлари ёки “Uzmobile” алоқа операторининг “CDMA” ва “GSM” стандарларидан фойдаланиб туриши мумкин-лиги юзасидан таклиф киритилди.
Мурожаатчига келгусида алоқа соҳасида муаммоллар юзага келса “Ўзбектелеком” АК Тошкент филиалининг “Ишонч телефони”га мурожаат этиши мумкинлиги юзасидан тушунтиришлар берилди.
Лекин мурожаатчи маълумотномага имзо қўйишдан бош тортди, Тинчлик МФЙ раиси ҳам иккинчи бора имзо қўймаслигини билдирди. Бу ҳолат юзасидан далолатнома тузилди.(далолатнома нусхаси илова қилинади)
Тошкент ТТБ бошлиғи Ш.Мажидов
Тошкент ТТБ Олий тоифали
Мухандиси Ш.Махмутов
Тошкент ТТБ электромантёри Т.Абдукаримов
Мурожаатчи И.Ш.Арман

Далолатнома


2019йил 14 октябрь Келес шахри.
Биз қуйида далолатнома тузувчилар Тошкент тумани телекоммуникация боғламаси бошлиғи Ш.Мажидов, боғлама олий тоифали мухандиси Ш.Махмутов хамда боғлама электро мантёри Т.Абдукаримовлар иштирокида туздик уш бу далолатномани шу хақидаким, 2019 йил 11 октябрь куни Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Келес шаҳри, Тинчлик маҳалласи, А.Навоий 2-тор кўчаси, 40-уйда истиқомат қилувчи фуқаро И.Ш.Арман Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланди;
Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Келес шаҳри, Тинчлик маҳалласи, А.Навоий 2-тор кўчаси, 40-уйда истиқомат қилувчи фуқаро И.Ш.Арман томонидан жорий йилнинг 2 октябрь куни ҳам Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг ишонч телефонига қилган мурожаати Тошкент тумани телекоммуникация боғламаси ҳодимлари томонидан ўрганиб чиқилган ва маълумотнома расмийлаштирилган.
Лекин мурожаатчи фуқаро И.Ш.Арман томонидан тузилган маълумотномага имзо қўйишдан бош тортганлиги сабабли, Тинчлик махалла фуқоралари йиғини расига танишиб чиққанлиги тўғрисида имзо қўдириб маълумотномани Тошкент филиалига тақдим этилган.(маълумотнома илова қилинади)
Мурожаатчи фуқаро И.Ш.Арман томонидан қайта қилинган мурожаати юзасидан мурожаатчи билан гаплашилганда тузилган маълумотномага имзо қўймаслигини билдирди.Тинчилик махалла фуқаролар йиғини раси учрашилганда махалла фуқаролар йиғини раиси ҳам иккинчи бора имзо қўймаслигини билдирди.
Далолатнома тузиб тагига имзо чекувчилар;

Тошкент тумани телекоммуникация


боғламаси бошлиғи Ш.Мажидов

Тошкент тумани телекоммуникация


боғламаси олий тоифали мухандиси Ш.Махмутов

Тошкент тумани телекоммуникация


Боғламаси элетро мантёри Т.Абдукаримов
Download 24,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish