Ўзбекистон РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ДАВЛАТ университети
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Ўқув ишлари бўйича проректор_________Қ.Ғозиев
«______»___________ 2014 й.
фанидан
Касб таълими (Информатика ва ахборот технологиялари)
йўналиши учун
ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ
Фарғона - 2014
Мазкур ишчи дастур Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган Давлат стандарти, ҳамда 2011 йил 16.09 № 387 сонли буйруғи билан намунавий дастур асосида тузилган.
Тузувчи: “Амалий математика ва информатика” кафедраси ўқитувчиси
В.Т.Жўраев
Тақризчилар:
Мирзақулов А. – Ф-м. ф.н., доцент
4-семестр
Жами 112
Маъруза 36
Амалий машғулот 36
Мустақил таълим 40
Фаннинг ишчи ўқув дастури “Физика - математика ” факултети кенгашининг 201__ йил “___ ” _____даги “___”-сон карори билан тасдиқланди.
Факультет декани:
201_ йил ___ _____ ___________ И.Тожибоев
(имзо)
Келишилди:
Кафедра мудири:
201_ йил ___ _____ ___________ И.Хайдаров
(имзо)
КИРИШ
Ўзбекистон Республикасининг тараққий этган мамлакатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаши ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиши 2008-йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш учун фуқароларнинг, айниқса зиёлиларнинг маънавий салоҳияти, иқтисодий ўзгаришларини тўғри талқин қилишлари ва бу жараёнларни бошқара олишлари ҳамда XXI аср илмий-техника тараққиёти талабларига жавоб бера олишлари учун ўқув масканларида сифатли кадрларни етказиб бериш масаласи долзарб ҳисобланади.
Республикамиз Президенти И.А.Каримовнинг “2010-йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011- йилга мўлжалланган энг муҳим устивор йўналишлари”га бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида: «Мамлакатимизни иқтисодий ривожлантиришга қаратилган узок муддатли стратегик мақсадни амалга оширишнинг мантиғи мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан бошланган ва Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш ва мавқейини мустаҳкамлашга йўналтирилган таркибий ўзгаришлар ва юксак технологияларга асосланган замонавий тармоқлар ва ишлаб чиқариш соҳаларини жадал ривожлантириш сиёсатини 2011 йилдаги асосий устивор йўналиш сифатида давом эттиришни тақозо этмоқда1» деб таъкидлайдилар.
Мазкур фан дастури бакалавриатура «Касб таълими (информатика ва ахборот технологиялари)» таълим йўналишларида ўқиладиган «Таълимда ахборот технологиялари» ўқув фани бўйича тузилган бўлиб, бўлажак мутахассислар эгаллаши керак бўлган билимлар ва кўникмалар мажмуини ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |