Буюк Дедактика


Худонинг ва донишмандларнинг бундан норозилиги



Download 3,7 Mb.
bet11/179
Sana05.07.2022
Hajmi3,7 Mb.
#740593
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   179
Bog'liq
Buyuk didaktika

Худонинг ва донишмандларнинг бундан норозилиги. 9. Тавротда шунга ўхшаш ҳаерат жуда кўп. Одамзоднинг ишини кўздан кечириб олмоқчи бўлган, ҳатто черковнинг ишларига назар ташламоқчи бўлган барча кишилар кўзи кўр, қулоғи кар қабилида иш қилмокда, кишилардан энг донишманди Соломон, (Сулаймон пайғамбар) ер юзида содир бўлаётган ишларнинг барчасини хисоб-китоб қилиб, ҳатто ўз фикр-хаёлларини, сўзи ва қилмишларини ўйлаб, кўзига ёш олиб, бундай деди: «Дунёда оворагарчилик ва руҳий қийналишдан бошқа ҳеч нарсани учратмадим, қийшиқ нарса тўғри бўлмайди, ўзи йўқ нарсани санаб ҳам бўлмайди» (Эккл., I, 15). Шундай қилиб, донолик-руҳий қийналишнинг ўзгинаси, доноликни кўп айтирган киши ғам-ғусса ва қайғуни кўпайтиради (ўша жойда, I, 18).
Нега бу нарса учун халқ жон куйдирмайди? 10. Ўз касалини билмаган киши касалини даволай олмайди,бир жойи оғриганини сезмаган киши агар у тубсиз жарга қулаб бораётган бўлса ҳам ёки бошқа бирор чуқўрга тушиб кетаётган бўлса ҳам, ҳеч нарсадан қўрқмай, бепарво юриб бораверади, худди шунингдек инсониятни ва черковни емириб бораётган тартибсизликларни пайҳамаган киши, табиийки, бундан ташвишга ҳам тушмайди. Лекин ўзи ва атрофидаги одамларни мараз еб бораётганини кўриб турган киши, ўз Ҳардини ҳам, бошқаларнинг Ҳардини ҳам сеза бошлаган киши, яранинг борган сари йириклаб, унинг қўланса ҳидига чидаб бўлмас, жуда тез кучайиб бораётганини сезаётган киши; ўзи ҳам, бошқалар ҳам жуда хавфли чўқўрга, таги йўқ жарга,— тушиб кетаётганини, унинг йўлини турлар тўсиб турганини, хатто муттасил таги йўқ жар ичида юрганини ва гох-у, гоҳ бу чуқўрга тушиб, ҳалок бўлиб кетаётганини кўриб турган киши ваҳимага тушмаслиги, довдираб, қотиб қолмаслиги, қайғудан ҳалок бўлмаслиги қийин.
Бизда ҳамма иш тескари ва бузуқ эканлигини индукция йўли билан исботлаш. 11. Лекин, ҳар холда бизда ва биз қилаётган ишларда ўз жойида зарур ҳолатда турган нарса борми? Ҳеч қаерда бундай нарса, ҳеч бир нарса йўқ. Ҳамма нарса чаппа ва тартибсиз бўлиб, ё харобаларда ётибди, ёки емирилиб бораяпти. Ақлли бўлиш ўрнига (бу соҳада бизни фаришталарга тенглашишимиз зарур эди), кўпчилик одамларнинг онги пасайиб кетаяптики, улар билишлари зарур бўлган нарсаларни ҳайвонларга ўхшаб билмайдилар. Тадбиркорлик фазилати туфайли абадий, мангу барҳаёт одамзод ўзини абадий ҳаётга тайёрлаши керак эди, бунинг ўрнига биз фақат абадий хаётни


1 Коменский бу ўринда «индукқия» терминини ўша даврдаги оддий маънода, тажрибани умумлаштириш маъносида ишлатади.


эмас, ҳатто ўлимни ҳам унўтиб қўймокҲамиз, кўпчилик одамлар кундалик ва ўткинчи ишларга, ҳатто ўлим хавфи кўриниб турган ишларга ҳам берилиб кетмоқдалар. Самовий донолик ту­файли, яхши нарсалардан энг яхшисини билиб олиш, уни қадрлаш ва ундан ҳузур-ҳаловат олиш ўрнига, биз худони унўтиб қўйиб, шармандаларча ҳаракат қилаяпмиз, яшаяпмиз, ва энг ёмони, унинг муқаддас иродасини тахдирламоқҲамиз. Ўзаро бир-бирига муҳаббатли ва одил бўлиш ўрнига бир-бирини кўролмаслик душманлик уруш ва ўлдириш кўпаймоқда. Адолат ўрнига адолатсизлик хафа қилиш, эзиш, ўғирлик талон-тарож авжига чиқмокда. Иффат ўрнига номуссизлик фикрда, нутқда ва амалий ишда уятсизлик ҳукмрон. Оддийлик ва ростгўйлик ўрнига—ёлғончилик алҲамчилик маккорлик қиладилар. Камтарлик ўрнига, димоғдорлик ва бошқаларга нисбатан такаббурлик қилиш мавжуд.

Download 3,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish