Ўзингизга бўлган
ишонч пастлигининг
13 белгиси
Ўзингизга бўлган ишончингиз паст!
Мана бунинг 13 белгиси!
Ўзингизга бўлган ишонч пастдек туюляптими?
Балки етарли бўлмагани учун жавоб беришга
иккиланаётгандирсиз. Ҳозирнинг ўзида бу
саволга аниқлик киритишни таклиф қиламан.
Қўлингизга қоғоз – ручка олинг-да ёзишни
бошланг, ёки шунчаки тингланг ва ҳозир
айтиладиган маълумотларсизга қанчалик мос
келиш-келмаслигини ҳис этишга уриниб
кўринг. Демак, бошлаймиз.
Ўзига бўлган ишонч пастлигининг илк
белгиси, бу – сиз учун қарор қабул
қилишларига рухсат беришингиздир. Аслини
олганда, ўзига бўлган ишонч – қарор қабул
қилиш нуқтасидир. Баъзан у қандай танлов
қилишимиз кераклигини ҳам назорат
қилади. Агар сизда ўзингизга бўлган ишонч
паст бўлса, беихтиёр қарор қабул қилиш
танловини бошқаларга қўш-қўллаб
топшириб қўясиз. Сиз учун қарор қабул
қилувчилар, бу – ота-онангиз, қариндош-уруғ,
эр ёки хотин, дўстлар, дугоналар – исталган
одам бўлиши мумкин. Улар ҳар доим қандай
яшаш кераклигини ўргатишади. «Ундаймас,
бундай қил», «Бу нотўғри, буниси тўғри», дея
сизни йўлга солишга ҳаракат қилишади.
01
Иккинчи белги, ҳиссиётларингиз ва ички
сезгингизга мутлақо ишонмайсиз. Ҳа, ўзига
ишончи паст одам одатда шубҳа-гумонлар
таъсирида яшайди. Кўп иккиланади.
Масалан, муҳим учрашувда иштирок
этдингиз. Орадан 4-5 соат ўтса ҳамки, у ҳақда
ўйлайверасиз: «Тўғри гапирдимми?!»,
«Адашмадиммикан?..», «Мен ҳақимда қандай
фикрда экан,а...», «Ишқилиб, хато қилмаган
бўлайда», дея. Доимий иккиланишлар
ҳолдан тойдиради, қувватни ўғирлайди.
02
Кейингиси, бу сиздан ўз манфаатлари йўлида
фойдаланишларидир. Аслида инсоннинг
ўзига бўлган ишончи қайсидир маънода
атрофидаги инсонларга ҳам боғлиқ. Агар
улар сиздан ўз манфаатлари йўлида
фойдаланишаётган бўлса, демак, бу улар
учун қулай. Улар ўзингизга бўлган
ишончингизнинг ошишини, мустақил қарор
қабул қилишингизни исташмайди. Чунки
акси бўлганда, улар сиздан фойда
кўришмайди. Бундай ҳолларда афсуски,
уларнинг қўлидаги қўғирчоққа айланиб
қолганингизни сезмайсиз.
03
Тўртинчи белги – ҳис-туйғуларингизни
ошкор этишдан қўрқасиз. Қалб
кечинмаларингизни бўлишишдан,
бировга «очилиш»дан чўчийсиз.
Кимдир билан дилдан
суҳбатлашсангиз, гўёки ожиз, ҳимоясиз
бўлиб қоладигандексиз.
04
Галдагиси – одамларга ёқишга,
кўнглини топишга уриниш. Бу ўзингизга
бўлган ишончингиз пастлигининг яққол
белгиси. Кимгадир ёқишга уриниш
орқали ўзингизни тасдиқлатишга
ҳаракат қиласиз. Маъқуллашлари,
мақташларини истайсиз.
Қондирилмаган эҳтиёжларингизни шу
тариқа қоплашга интиласиз. Энг ёмони,
қўлингиздан келмаслигини билсангиз
ҳам, «йўқ» дея олмайсиз. Натижада
чегаралар бузилади.
05
Ўзига бўлган ишонч пастлигининг яна
бир белгиси – ўзингизни энг яхшисига
лойиқ кўрмаслигингиздир. «Менга
шуниси ҳам бўлаверади», «Шу ойликка
ҳам розиман», «Қиммат кўйлак
кийишни менга ким қўйибди» – бир сўз
билан айтганда, ўзингизни
«бўлаверади» даражасида кўрасиз.
Ваҳоланки, ўз соҳангизда етук
мутахассис бўлишингиз мумкин. Аммо
ўзингизга бўлган ишонч пастлиги
сабабли сизни қадрлашмаган жамоада,
арзимаган ойликка ишлашга рози
бўласиз.
06
Кимнидир хурсанд қилиш, мақтов
эшитиш, ёрдам бериш, кимгадир
ниманидир исботлаш – хуллас,
ўзингизга ёқмаган ишлар учун вақт
сарфлашингиз – бу ҳам ўзига
ишончнинг пастлигидан. Кимгадир,
нимадир қилишга мажбур эмассиз.
07
Навбатдагиси, ўзини ўзи танқид қилиш. Бу
муаммо ўзига ишончи паст бўлган
одамларнинг деярли барчасида кузатилади.
Ўзини ўзи танқид қилиш биринчидан,
қувватингизни ўғирласа, иккинчидан, кучли
депрессия ҳолатига тушириб қўйиши
мумкин. Аслида инсоннинг ўзига нисбатан
танқидий баҳоси атрофидагиларнинг
танқидий қарашларидан шаклланади.
Масалан, ота-онангиз, дўстларингиз,
мураббийингизнингдоимий танқид
қилишлари натижасида ўзидан
қониқмайдиган инсонга айланиб борасиз. Ҳа,
аввал сизни танқид қилишади, кейин эса
мана шу танқидлар таъсирида ўзингизни
танқид қила бошлайсиз.
08
Ўзига бўлган ишонч пастлигининг яна бир
аломати – ўз эҳтиёжларини босишга
уринишдир. Нима хоҳлаётганингизни
билмайсиз, ҳис этмайсиз. Лекин бошқалар
нима исташаётганини яхши биласиз. «Мен
нима хоҳлаяпман» деган саволдан чўчийсиз.
Негаки, истакларингиз юзага чиқса-ю, сизни
ўйлантираётган масаланинг ечими
топиладигандек бўлса, бошқа муаммо пайдо
бўлади – одамларнинг фикри. «Қўшнилар
нима деб ўйлайди?», «Онам нима деркин?»,
«Қандай бош кўтариб юраман?»
Одамларнинг нима деб ўйлашларидан
қўрқиб, эҳтиёжларингизни босишга
уринганингиз сари ўз ҳаётингизда
яшамайсиз.
09
Галдагиси – бошқаларни муҳокама қиласиз.
Ўзингизни кучли танқид қилганингиз
сабабли қайсидир пайтда диққатингиз бошқа
бировга кўчади ва беихтиёр уни муҳокама
қила бошлайсиз. Ички потенциалингиз
етарли эканини билсангиз-да, нимагадир
эришолмаганингиз учун бошқаларга ҳасад
қиласиз.
10
Ўзига ишончи паст одам кўпинча бузғунчи
муносабатларга тобе бўлади. Бундай
муносабатларда уни ҳурмат қилишмайди,
қадрлашмайди, эътибор беришмайди,
хўрлашади, таҳқирлашади. Лекин бу унга
ёқади. У ўзини шунга лойиқ кўради. Бошқача
яшаш мумкинлигини билса-да, ҳеч нимани
ўзгартиришни хоҳламайди.
11
Яна бир белги – ўзингизни ифодалашдан
уяласиз. Нима ўйлаётганингизни, ҳис
қилаётганингизни, гапирмоқчи эканингизни
билдиришдан уяласиз. Бу эса бора-бора
айбдорлик ҳиссини пайдо қилади. Аслини
олганда, уят ва айбдорлик таянч ҳиссиётлар
бўлиб, инсонни хотиржам яшашга, ижобий
ҳиссларни туйишига йўл бермайди.
12
Ўзингизга бўлган ишонч пастлигининг кейинги
белгиси – бировларнинг айби учун жавобгар
бўлишингиз. Ҳақорат қилишса индамайсиз.
Нафсониятингизга тегишса, жим турасиз.
Ҳамманинг олдида ер билан битта қилишганда ҳам
сукут сақлайсиз ва энг ёмони, бу сиз учун меъёрга
айланиб боради. Тўғри, бу сизга ёқмайди, аммо
кўникишга уринасиз. Агар кимдир сизни мақтаса
ёки мулозамат кўрсатса, ўзингизни ноқулай сезасиз.
Чунки ўзингизни бунга лойиқ кўрмайсиз.
Руҳиятингиз ҳақоратлару камситишларга шу қадар
кўникканки, сизга қаратилган мақтовларни инкор
этасиз: «Йўғ-э, ундаймас-ов», «Жуда ошириб
юбордингиз». Табиийки, ташқи кўринишингиз,
танангиз, ақлингиз, характер хусусиятларингиз,
ижобий фазилатларингизни қабул қилмайсиз.
Умуман, ўзингиз билан боғлиқ ҳамма нарсани инкор
этасиз. Бундай ҳолатда инсон ўзидан қониқмайди,
норозиликда яшайди. Натижада руҳий бузилишлар,
хасталиклар келиб чиқади.
13
Умуман олганда, ўзига бўлган ишонч қолган
ҳамма нарсанинг пойдеворидир. Ҳаётингиз
ўзгаришини истасангиз, биринчи навбатда,
ўзингизга бўлган ишончни оширинг. Ўзига бўлган
ишонч ҳаётингиздаги барча яхши нарсаларнинг
асоси ёки аксинча, ҳамма нохушликларнинг боши
бўлиши мумкин. Агар бу сизнинг муаммонгиз
бўлса, билинг, уни ҳал қилиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |