Энди бу ишнинг усулини баён этиш ва ўлчаш кўриш лозим. 34. Аммо ишга киришиш ва мўлжалланган мақсадга қандай қилиб эришишни, худо хоҳласа кўз олдингизда баён этамиз. Бунинг моҳияти нимадан иборат? Кимга тангри кўриш учун — кўз, тинглаш учун —қулоқ ва тушуниш учун - ақл берган бўлса — ҳаранг, тингланг, барчасини ўқиб о л инг.
Нима қилиш керак, кимдир бу ерда қисман янги ёруғликни кўрадими ёки йўқми? 35. Агар бировга олдин сезилмаган нур (ёрурлик) йилтираб кўринса, у тангридан миннатдор бўлсин ва бу янги нурни янги даврдан (қаердан) сир сақламасин. Агар бу нурнинг йилтирашида ҳатто бирор кичкина камчиликни сеэсанг, ё ўша ёруғликни кучайтир ва хатони тузат, ёки уни тузатиш учун дегин: бир кишига нисбатан кўпчилик ҳараса кўпроқ кўради.
Бу ишда фаол қатнашганларни шухрат кутади. 36. Шундай қилиб, бу муқаддас ишни бажаришда тотувлик билан, ўзаро бир-биримизга ёрдамлашайлик шу йўл билан бу муқаддас ишда муғамбирлик қилганларга аталган ҳарғишдан қутуламиз; шу йўл билан дунёнинг энг қимматбаҳо хазинаси ҳақида, ёшлар тўғрисида ҳаммадан тузукроқ жон куйдирган бўламиз: шу йўл билан бошқаларга адолатни ўргатган кишиларга ваъда қилинган шуҳратга сазовор бўламиз (Дан., XII, 3). Тангрининг бизга раҳми келсин, унинг рўшнолигидан бахраманд бўлайлик Омин!
ДИДАКТИКАНИНГ ФОЙДАСИ
Дидактиканинг таълим назариясини тўғри йў л г а қ ў и й ш;
Ота-оналар учун зарур, чунки ота-оналарнинг кўпчилиги ҳанузгача ўз болаларини нима учун ва қандай тарбиялашдан хабардор эмас эдилар. Ота-оналар ўқитувчилар ёллаб, уларга ялиниб-ёлворадилар, совға-саломлар билан уларнинг кўнглини овлайдилар, унча-мунча фойда кўриб ёки фойда кўрмай уларни ҳатто тез-тез алмаштириб ҳам турадилар. Лекин тарбия методи мукаммал ишлаб чиқилса, такомиллаштирилса, иншоолло, натижа унга ҳамма вақт ишонаверилмаса ҳам чиқмай қолмайди.
Ўқитувчилар учун зарур, чунки ўқитувчиларнинг кўпчилиги дидактикани мутлақо билмас эди, натижада ўз бурчларини бажармоқ учун ўзларини қийнар, меҳнатсеварлик ҳаракатчанлик қиламан деб ўзини чарчатар; у ё маълум бир усул билан муваффақият қозонишга интилиб, ортиқча вақт ва меҳнат сарфлаб, методни ўзгартирар эдилар.
Ўқувчилар учун керак, чунки ўқувчиларни қийнамай, зериктирмай, дуқ-пўписа қилмай ва урмай, балки, аксинча, ўйнашиб ва ҳазиллашиб, уларни фан чўққиларига бошлаб чиқиш лозим.
Мактаблар учун керак, чунки методлар тўғри қўлланилса, мактабларни яшнаган холатда сақлашгина эмас, балки уларни кун сайин кучайтириш ҳам мумкин бўлади. Ахир у вақтда Мактаблар ҳақиқатан ҳам болалар қувнаб-яйрайдиган, завқ оладиган, мамнун бўладиган жойга айланадида. Шундай қилган тақдирда ҳар қандай ўқувчи ҳам маълум Даражада олим бўлиб етишади. Мактабларнинг яхши бошлиқларига нисбатан ҳеч қачон танқислик сезилмайди, ўқув машғулотлари ҳамма вақт равнақ тонади.
5. Давлатлар учун зарур, уни Цицерондан юқорида келтирилган далилдан ҳам куриш мумкин. Пифагорчи — Диоген (Стобей) нинг: «Давлатнинг барқарорлиги нимага боғлик? — Ёшлар тарбиясига!» — деган машхур ибораси бу фикрни тасдиқлайди. Ахир, ток кўчатлари яхши парвариш қилинмаса, хосил бермаслиги ҳаммага маълум-ку.
Черков учун муҳим, чунки мактаблар тўғри ташкил этилган такдирдагина, черковнинг маълумотли рухонийларга бўлган эхтиёжи кондирилади, ўқимишли рухрнийларнинг итоаткор муридлари ҳам кўпаяди.
Ва, нихоят, само учун. муҳим, чунки мактаблар киши руҳининг ҳақиқий ва универсал марказига айлантирилиши лозим, черков қўнғироқларининг овози ғафлатдан уйғота олмаганларни
ҳам худонинг мархаматидан бахраманд қилиб, жахолатдан кутҳариш осонлашади. Инжил ҳамма жойда тарғиб килинса ҳам( охиратгача шундай бўлаверишига биз ишонамиз), лекин шундай ҳоллар хам бўладики, бирор мажлисда, бозор жойида, майхоналарда ёки одамлар тўпланадиган бошқа жойларда фақат дин ҳақида гапираётган одамларнинг сўзларинигина тинглаб қолмайдилар, балки биров билан учрашганда, турганда ёхуд ўтирганда айрим бемаъни кишиларнинг сафсатасига ҳам кулоқ соладилар. Рухонийлар ҳар қанча иштиёқ билан тушунтирсалар ҳам, бақириб гапирсалар, панд-насиҳат қилсалар, қасам ичиб ёлворсалар хам, одамларнинг кўпчилиги уларга қулок солмайди. Одамларнинг кўпчилиги диний йиғинларга аҳён-аҳёндагина, фақат бирор сабаб билан келади: айримлари эса, келсалар хам, дикқат билан тингламайдилар, чунки уларнинг фикри-ёди бошқа нарсалар билан банд бўлади. Ва, ниҳоят, улар диний васиятларнинг маъносини диққат билан тингласалар ҳам, лекин бу васиятлар уларга етарли Даражада таъсир этмайди, чунки рухий қолоқлик гуноҳкорлик одати кишиларнинг ақлини пасайтиради, дарахт, сезмайдиган қилади ва оқибатда улар гафлатдан қутула олмайдилар. Улар кишанланган сингари, жоҳил ва гуноҳкор бўлиб қолаверадилар; демак доимий гуноҳкорликдан уларни худодан бошқа хеч ним кутқаза олмайди; черков бошлиқларидан бири айтганидек ашаддий гуноҳкорлардан бирортасининг тавба қилишини деярли мўъжиза дейиш мумкин. Аммо худонинг ўзи йўл кўрсатган бошқа ҳолларда мўъжиза талаб килиш— худони алдаш экан, демак бу ерда ҳам аҳвол тузук эмаслигини тан олмоқ керак. Шунинг учун ҳам барча христиан ёшларининг ақлини жадал уйғотадиган, самога мухаббатини оширадиган воситаларни топиш бизнинг бурчимиз эканлигини унутмайлик. Агар биз бунга эриша олсак худонинг қудрати ва марҳамати янада ортади.
Демак ҳеч ним бундай муқаддас ишга ўз диққат-эътиборини, интилиши, куч ва воситаларини аямаслиги лозим. Хоҳиш берганинг ўзи, уни бажаришга ҳам кўмақлашади. Буни ибодат вақтида худой-таоллонинг ўзидан сўрамоқ, ишонч-эътикодни сақламоқ лозим. Чунки бу ерда гап одамларни қутқазиш ва худой-таолло ҳақида боради.
Йог. Вал. Анд р еэ;
Ғалабадан ноумид бўлиш — шар мандалиқ бошқаларнинг маслақатини менсимаслик — адолатсизликдир».
Do'stlaringiz bilan baham: |